20.08.1997 йилдаги 409-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 29.05.2006 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Ўқитувчилар ва ўқувчилар турмуши моддий шароитларини яхшилашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ таълими муассасалари педагог ходимларининг моддий шароитларини яхшилаш ва уларнинг меҳнатини рағбатлантириш, етим болаларни ҳамда кам таъминланган оилаларнинг болаларини моддий таъминлаш ва биринчи синф ўқувчиларини зарур ўқув қуроллари билан таъминлашда давлат ёрдамини кўрсатиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 1997 йил 1 сентябрдан бошлаб умумтаълим мактаблари ва барча тур ҳамда номдаги мактаб-интернатларнинг ўқитувчилари, ўрта махсус ва ҳунар-техника ўқув юртлари муаллимлари учун энг кам ойлик иш ҳақига фоизларда табақалаштирилган қўшимча ҳақнинг қуйидаги миқдорлари белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) дафтарларни текширганлик учун қўшимча ҳақ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I—IV синф ўқитувчиларига — 30 фоиз миқдорида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V—XI (XII) синфлар ўқитувчиларига, ўрта махсус ва ҳунар-техника ўқув юртлари муаллимларига ёзма ишларни текширганлик учун:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— тиллар ва адабиёт бўйича — 40 фоиз миқдорида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— математика бўйича — 30 фоиз миқдорида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— стенография бўйича — 20 фоиз миқдорида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўрта махсус ва ҳунар-техника ўқув юртлари муаллимларига чизмачилик ва техник математика (конструкциялаш) бўйича ёзма ишларни текширганлик учун 25 фоиз миқдорида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) умумтаълим мактабларининг, барча турдаги мактаб-интернатлар (ўқитишнинг сессия режими бўйича ишловчи кечки (сменали) ўрта умумтаълим мактаблари, сиртқи мактаблар ва бўлимлардан ташқари), ўрта махсус, ҳунар-техника ўқув юртларининг ўқитувчиларига ва бошқа ходимларига синф раҳбарлиги учун қўшимча ҳақ — 50 фоиз миқдорида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) ўқув хоналари ва лабораторияларни бошқарганлик учун қўшимча ҳақ — 25 фоиз миқдорида.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 1997 йил 1 сентябрдан бошлаб бевосита ўқув-тарбия жараёнлари билан боғлиқ раҳбар ходимларнинг, жисмоний ёки ақлий ривожланишида камчилиги бўлган болалар ва ўсмирлар учун махсус ўқув-тарбия синфлари (гуруҳлари)даги алоҳида иш шароитлари учун педагог ходимлар, руҳшунослар ва ишлаб чиқариш таълими усталарининг ставкалари ва ойлик лавозим маошларига қўшимча ҳақ 2 баравар оширилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 1997 йил 1 сентябрдан бошлаб ҳафталик ўқув соатларини 30 соатдан 25 соатгача камайтириш ҳисобига болалар уйлари ва барча турдаги интернатлар тарбиячиларининг иш ҳақлари ўртача 1,2 баравар оширилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларига, шунингдек, барча турдаги мактаб-интернатларда, ўрта ҳунар-техника билим юртларида, олий ва ўрта махсус ўқув юртларида ўқиётган етим болаларга, ота-оналарининг қаровисиз қолган, тўлиқ давлат таъминотида бўлган болаларга улар ишга жойлашиш чоғида кийим-бош, оёқ кийим ва жиҳозлар, шунингдек, дастлабки харажатлар учун Ҳукуматнинг алоҳида қарорлари билан белгиланадиган миқдорлардаги ёрдам пули берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Меҳрибонлик уйлари, мактаб-интернатлар ва ҳунар-техника ўқув юртлари раҳбарларига етим болаларга ва ота-оналарининг қаровисиз қолган, тўла давлат таъминотида бўлган болаларга, улар муддатли ҳарбий ва муқобил хизматга чақирилган ҳолларда, шунингдек, никоҳдан ўтганда, уларнинг хоҳишига кўра, Ҳукуматнинг алоҳида қарорлари билан белгиланадиган миқдорларидаги пул компенсацияси бериш ва ушбу суммани кийим-бош, оёқ кийим ва жиҳозлар ўрнига республика Халқ банки муассасаларига битирувчи номига омонат сифатида ўтказиш ҳуқуқи берилсин.
(4-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 25 январдаги 33-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 2-сон, 22-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ таълими вазирлиги ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Молия вазирлиги билан келишган ҳолда икки ҳафта муддатда етим болаларга ва ота-оналарининг қаровисиз қолган болаларга бир йўла ёрдам пули ва жиҳозлар бериш тартибини, улардан мақсадли фойдаланишни таъминлашни назарда тутган ҳолда, ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Жорий йилнинг 1 сентябридан бошлаб қуйидагиларни ҳар йили:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи синф ўқувчиларини ўқув қуроллари тўплами билан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мактаблардаги барча бошланғич синф ўқувчиларининг 15 фоизидан кўп бўлмаган кам таъминланган оилаларнинг болаларини қишки кийим-бош тўплами билан текин таъминлаш жорий қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи синф ўқувчиларини ўқув қуроллари тўплами билан ва кам таъминланган оилалардан бўлган бошланғич синф мактаб ўқувчиларини қишки кийим-бош тўплами билан текин таъминлаш тартиби 1, 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги биринчи синф ўқувчилари учун ўқув қуроллари ва мактаб ўқувчилари учун қишки кийим-бош тўпламлари марказлаштирилган тартибда харид қилинишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги мазкур қарорда назарда тутилган чора-тадбирларни амалга ошириш учун зарур маблағлар ажратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўз қарамоғида ўқув юртлари бўлган вазирликлар ва идоралар ушбу қарорнинг ўз вақтида бажарилишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари А. Азизхўжаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1997 йил 20 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
409-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 20 августдаги 409-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи синф ўқувчиларини ўқув қуроллари тўплами билан текин таъминлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРТИБИ

Мазкур тартиб биринчи синф ўқувчиларини ўқув қуроллари тўплами билан текин таъминлаш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Барча мактабларнинг директорлари биринчи синф ўқувчилари сони тўғрисидаги маълумотларни туман, шаҳар халқ таълими бўлимларига тақдим этади. Туман, шаҳар халқ таълими бўлимлари туман (шаҳар) бўйича умумлаштирилган маълумотларни, ҳокимлик билан келишиб, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига, вилоят халқ таълими бошқармаларига ва Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармасига тақдим этади. Ҳудудий органлар йиғилган буюртманомаларни Халқ таълими вазирлигининг «Таълимтаъминот» бош бошқармасига ва Мактаблар бош бошқармасига тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Халқ таълими вазирлиги «Таълимтаъминот» бош бошқармасига мактаб ўқув қуролларини сотиб олишни топширади. Ўқувчилар ўқув қуроллари тўпламига қуйидагилар киради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Портфель
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12 та дафтар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оддий ва рангли қаламлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пластилин
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қаламдон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ручкалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўчирғичлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Елим

Рангли қоғозлар тўплами
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Расм чизиладиган альбом
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бўёқлар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Халқ таълими вазирлигининг «Таълимтаъминот» бош бошқармаси мактаб ўқув қуролларини ушбу мақсадлар учун Молия вазирлиги томонидан ажратилган маблағлар доирасида етказиб берувчилардан бир контракт бўйича маҳсулот етказиб беришнинг сўмдаги эквиваленти 100 минг АҚШ долларидан ортиқ бўлган ҳолларда танлов асосида сотиб олади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 29 майдаги 99-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 22-сон, 195-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мактаб ўқув қуроллари тасдиқланган ассортиментда «Таълимтаъминот» вилоят корхоналарига жўнатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Таълимтаъминот» республика, Қорақалпоғистон ва вилоят корхоналари мактаб ўқув қуролларини ҳудудий органлар тақсимоти бўйича халқ таълими туман (шаҳар) бўлимларига етказадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мактаб ўқув қуролларини биринчи синф ўқувчиларига тантанали равишда топширишни ҳокимликлар раҳбарлари, маҳаллий кенгашларининг депутатлари, ота-оналар қўмиталари ва халқ таълими органлари вакиллари амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мактаб ўқув қуролларини топшириш тантанали равишда 1 сентябрда ёки ҳокимликлар ва тегишли органларнинг қарорига кўра бошқа белгиланган муддатларда амалга оширилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Олинадиган ўқув қуроллари миқдори ва уларнинг сўмда ифодаланиши кўрсатилган рўйхат билан бирга ўқувчиларнинг фамилиялари келтирилган ведомость мактаб ўқув қуроллари бериш ҳуқуқига асос бўлиб ҳисобланади. Болаларнинг фамилиялари қаршисига ота-оналар ёки яқин қариндошлар имзо чекадилар, шундан кейин ушбу ведомость ҳисобот учун бухгалтерияга топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Халқ таълими ҳудудий органлари мактаб ўқув қуролларини бериш тугаллангандан кейин 15 октябргача «Таълимтаъминот» бош бошқармасига ҳисобот тақдим этадилар. «Таълимтаъминот» бош бошқармаси ажратилган маблағлардан фойдаланганлик тўғрисидаги маълумотни 1 ноябрда Молия вазирлигига ва Халқ таълими вазирлигига тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Давлат маблағларидан мақсадли фойдаланиш учун жавобгарлик Халқ таълими вазирлигига, ишончли бериш ва ҳисобдан чиқариш учун жавобгарлик — туман (шаҳар) халқ таълими, мактаблар ва маҳаллий ҳокимият органлари раҳбарларига юкланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Халқ таълими вазирлиги йиллик ҳисоботда ажратилган маблағлардан фойдаланишни алоҳида қаторда кўрсатади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Маҳаллий молия органлари, Назорат-тафтиш бош бошқармаси бўлинмалари барча мактабларда ўқувчиларга мактаб ўқув қуроллари берилиши бўйича текширишлар ўтказади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 25 январдаги 33-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 2-сон, 22-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 20 августдаги 409-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кам таъминланган оилаларнинг бошланғич синф ўқувчиларини қишки кийим-бош тўплами билан таъминлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРТИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур тартиб кам таъминланган оилалар ўқувчиларини қишки кийим-бош тўплами билан таъминлаш тартибини белгилайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мактабларнинг раҳбарлари ота-оналар қўмитаси билан биргаликда кам таъминланган оилаларнинг I—IХ синфлар ўқувчиларини аниқлайди. Ушбу маълумотларни кийим-бош ўлчами ва боланинг жинсини кўрсатган ҳолда халқ таълими туман (шаҳар) бўлимларига тақдим этади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 25 январдаги 33-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 2-сон, 22-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Халқ таълими органлари мактаблар бўйича маълумотларни тўплаб умуман туман (шаҳар) бўйича қишки кийим-бошга бўлган эҳтиёжга йиғма ведомость тузади ва ҳокимлик билан келишиб Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармасига ва вилоят халқ таълим бошқармасига тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишки кийим-бош тўпламига қуйидагилар киради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пальто ёки куртка
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Этик

Телпак

Қўлқоп
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Халқ таълими ҳудудий органлари олинган маълумотларни ҳар бир туман бўйича умумлаштиради ва Халқ таълими вазирлиги «Таълимтаъминот» бош бошқармасига буюртманома беради.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 25 январдаги 33-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 2-сон, 22-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Таълимтаъминот» бош бошқармаси қишки кийим-бош ва пойабзалга бўлган зарур эҳтиёжга жойлардан буюртманома олиб, республика Молия вазирлиги томонидан ушбу мақсадлар учун ажратилган маблағлар доирасида қишки кийим-бош ва пойабзал сотиб олиш, сақлаш ва етказиш бўйича барча харажатларнинг умумий суммасини белгилайди. Натурал ва қиймат кўрсаткичлари кўрсатилган ҳолдаги тақсимот ҳар бир вилоят бўйича алоҳида вазирлик раҳбарияти томонидан тасдиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Таълимтаъминот» бош бошқармаси тасдиқланган тақсимотни бажариш учун қабул қилиб олиб, кийим-бошларни тикишга буюртмалар беришга киришади ёки тайёр буюмларни, «Ўзбекенгилсаноат» корхоналари ва ташкилотларидан ва бошқа етказиб берувчилардан бир контракт бўйича маҳсулот етказиб беришнинг сўмдаги эквиваленти 100 минг АҚШ долларидан ортиқ бўлган ҳолларда белгиланган тартибда тендер асосида ҳамда бошқа барча ҳолларда танлов асосида сотиб олади. Ҳақ тўлаш давлат бюджети маблағлари ҳисобидан марказлаштирилган тартибда амалга оширилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 29 майдаги 99-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2006 й., 22-сон, 195-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. «Таълимтаъминот» бош бошқармаси сотиб олинган кийим-бош ва пойабзалларни тасдиқланган тақсимотга мувофиқ «Таълимтаъминот»нинг Қорақалпоғистон ва вилоят корхоналарига жўнатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. «Таълимтаъминот»нинг республика, Қорақалпоғистон ва вилоят корхоналари ўз навбатида уларни туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари буюртманомаларига мувофиқ уларга етказади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўқувчиларга кийим-бош ва пойабзаллар бериш сентябрь ойида амалга оширилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ота-оналар қўмитаси ва мактаб педагогика кенгаши мажлиси баённомасидан кўчирма кийим-бош бериш ҳуқуқига асос ҳисобланади, унга мувофиқ сон ва сўм ифодасида буюмлар рўйхати кўрсатилган ҳолда ўқувчиларнинг фамилиялари келтирилган ведомость тузилади. Болаларнинг фамилиялари қаршисига ота-оналар ёки яқин қариндошлар имзо чекадилар, шундан кейин ушбу ведомость ҳисобот учун бухгалтерияга топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўқувчиларга қишки кийим-бошлар тўпламини топширишни ота-оналар қўмиталари ва халқ таълими органлари вакиллари амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Жамоа томонидан топширилган темир-терсак, чиқинди қоғоз, пилла, пахта толаси учун тайёрлов ташкилотларидан маблағ тушганда мактаблар, туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари раҳбарлари уларни қўшимча равишда кийим-бош сотиб олиш учун йўналтиришга ҳақлидирлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Бажарилган иш якунлари бўйича 15 октябргача ўқувчиларга кийим-бош ва пойабзаллар берилиши тугалланганлиги тўғрисида жойлардан ахборот тақдим этилади ва 1 ноябрда Халқ таълими вазирлиги Молия вазирлигига тўлиқ ҳисобот тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Халқ таълими вазирлиги йиллик ҳисоботда кийим-бош сотиб олиш учун олинган марказлаштирилган тартибда ажратилган маблағларнинг сарфланганлигини алоҳида қаторда кўрсатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Кийим-бош, пойабзаллар сотиб олиш учун ажратилган бюджет маблағларининг тўғри сарфланишини назорат қилиш Халқ таълими вазирлигига, ўқувчилар сонини аниқлашнинг ишончлилиги ва кийим-бош беришнинг тўғрилиги учун жавобгарлик — ота-оналар қўмиталарига, халқ таълими органларига ва маҳаллий ҳокимият органларига юкланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Маҳаллий молия органлари кам таъминланган оилаларнинг бошланғич синфлар ўқувчиларига қишки кийим-бош тўпламларининг мақсадли берилишини текширадилар.