Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
қарори
«Судларнинг фаолияти рақамлаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини қайта кўриб чиқиш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси томонидан 2022 йил 7 июнда қабул қилинган ва 2022 йил 4 августда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати томонидан рад этилган «Судларнинг фаолияти рақамлаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини қайта кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. «Судларнинг фаолияти рақамлаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қайта кўриб чиқишидан олиб ташлансин.
2. Ушбу Қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати ва Ўзбекистон Республикаси Олий судига юборилсин.
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 16 август,
2427-IV-сон