20.09.2022 йилдаги 517-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманида Тамшуш сув иншоотларидан фойдаланиш дирекциясини ташкил этиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз тумани тоғ олди ҳудудларида янги ўзлаштириладиган ерларда сув таъминотини яхшилаш, Тамшуш дарёсидан тортилган сув қувурлари, ирригация иншоотлари ва бошқа асосий воситалардан самарали фойдаланиш, шунингдек, янги ўзлаштириладиган ерларда картошка ва сабзавот экинлари ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг «2021-2022 йилларда Қашқадарё вилоятида тадбиркорликни ривожлантириш, камбағалликни қисқартириш ва инфратузилмани янада яхшилашга доир тезкор чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 2 августдаги 479-сон қарорига мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шаҳрисабз тумани тоғ олди ҳудудларида жами 3,2 минг гектар лалми ва яйлов ерларни ўзлаштириш учун республика бюджети маблағлари ҳисобидан «Ўзсувқурилиш» АЖнинг ҳузуридаги «Oʻzgidrotexnik» МЧЖ томонидан 16,0 км полиэтилин ва 10,5 км металл қувурлар ётқизилганлиги, сувни тежайдиган суғориш технологиялари учун 3 та сув тиндиргич ҳовузлар барпо қилинганлиги ҳамда вақтинча 9,0 км йўл қурилганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
янги ўзлаштириладиган ер майдонлари ҳисобидан Шаҳрисабз туманининг тоғ олди ҳудудларидаги «Ғелон», «Кўл», «Ҳисорак», «Сайёд», «Сувтушар», «Бошқоп», «Сарчашма», «Бешбек» ва «Аммоғон» қишлоқларида кооперация асосида картошка ва сабзавот экинлари етиштириш йўлга қўйилиши маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шаҳрисабз туманининг тоғ олди ҳудудларидаги янги ўзлаштирилган ер майдонлари учун Тамшуш дарёсидан тортилган сув қувурлари, ирригация иншоотлари ва бошқа асосий воситалардан (кейинги ўринларда — объект) самарали фойдаланиш, истеъмолчиларга сувни етказиб бериш, сувни тўғри тақсимлаш ишларини амалга ошириш мақсадида Давлат активларини бошқариш агентлиги муассислигида «Тамшуш сув иншоотларидан фойдаланиш дирекцияси» давлат унитар корхонасини (кейинги ўринларда — Дирекция) ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
объектни оператив бошқарув ҳуқуқи асосида Дирекцияга бериш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар дирекциянинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
объект бутлигини сақлаш ва ундан самарали фойдаланишни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
объектга тоғдан кўчки, сел, тош ва бошқа тоғ жинслари тушишидан ҳимоялаш учун зарур ҳимоя воситаларини ўрнатиш чораларини кўриб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сувни етказиб бериш, ҳудудларда суғориш тизимини яхшилаш ва сувни тежайдиган технологияларни жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
объектни самарали фойдаланиш ҳамда заруратга кўра, қўшимча иншоотлар ва техникалар билан таъминлаш, истеъмолчиларга уруғлик картошкалар етказиб бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув истеъмолчилари томонидан ўрнатилган асбоб-ускуналардан самарали фойдаланилишини назорат қилиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
асосий воситалар ва асбоб-ускуналар ҳолатини доимий мониторинг қилиб бориш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси «Ўзсувқурилиш» АЖ билан биргаликда объектни ишга тушириш далолатномасига асосан белгиланган тартибда фойдаланиш учун рухсатнома олинишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Давлат активларини бошқариш агентлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дирекциянинг таъсис ҳужжатлари тасдиқланиши ва белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дирекцияни сақлаш, фаолиятини йўлга қўйиш учун зарур бўлган жиҳоз ва техникалар билан таъминлаш мақсадида Дирекциянинг устав капиталини шакллантириш учун Давлат активлари агентлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) ҳисобидан 7 млрд сўм ажратилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги билан биргаликда Шаҳрисабз тумани тоғ олди ҳудудларида янги ўзлаштирилган ер майдонларини белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Белгилансинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 1 мартдан бошлаб янги ўзлаштирилган ер майдонлари Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибига доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2021 йил 24 ноябрдаги 709-сон қарори талаблари асосида электрон онлайн-аукцион савдолари орқали ижарага берилади;
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 26 апрелдаги 237-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2024 й., 09/24/237/0303-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дирекция устав капиталини шакллантириш учун берилган маблағлар ҳисобидан қишлоқ хўжалик техника воситаларини сотиб олиб, ўзининг машина-трактор паркини шакллантиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дирекция фаолияти сув истеъмолчиларига сув етказиб бериш ва кўрсатилган сув хўжалиги хизматларидан тушган маблағлар, Жамғарма маблағлари, шунингдек, бўш маблағларни тижорат банкларга депозитга қўйишдан олинадиган даромадлар, халқаро молия институтларининг кредитлари ва грантлари, банк кредитлари, ҳомийлик хайриялари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Давлат активларини бошқариш агентлиги Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда Дирекция Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз тумани «Ҳисорак» МФЙдаги Ҳисорак қишлоғида жойлашган 2-сонли касб-ҳунар мактабининг ўқувчилар турар жойи биносининг бўш турган қисмига вақтинча текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилишини таъминласин.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 20 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
517-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.09.2022 й., 09/22/517/0838-сон; 27.04.2024 й., 09/24/237/0303-сон, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)