23.03.1993 йилдаги 153-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

ХАЛҚАРО ҚИЗИЛ ХОЧ ҚЎМИТАСИНИНГ ТОШКЕНТДАГИ ЎРТА ОСИЁ РЕСПУБЛИКАЛАРИ ВА ҚОЗОҒИСТОН УЧУН МИНТАҚАВИЙ ВАКОЛАТХОНАСИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Халқаро Қизил Хоч Қўмитаси ўртасида Қўмитасининг Ўрта Осиё республикалари ва Қозоғистон учун Ўзбекистон ҳудудидаги Минтақавий ваколатхонасини тузиш тўғрисида 1993 йил 29 январдаги битимга мувофиқ, Ваколатхонага инсонпарварлик фаолиятини амалга ошириш учун қулай шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Халқаро Қизил Хоч Минтақавий ваколатхонасига Битим ва амалдаги қонунчиликда белгиланган имтиёзлар ва иммунитетлар, шунингдек, яшаш ва транспортда юриш билан боғлиқ бўлган барча харажатларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муомалада бўлган пул бирлиги билан тўлаш ҳуқуқи берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки (ўртоқ Азимов) Халқаро қизил Хоч Қўмитасининг Минтақавий ваколатхонаси учун тегишли ҳисоблар очсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Давлат божхона қўмитаси (ўртоқ Абдуғаниев) Халқаро қизил Хоч Қўмитасининг хайрия дастурларини амалга ошириш учун аталган юкларини ва расмий (хизмат) фойдаланишдаги буюмларини божхона божи ҳамда бошқа бож йиғимлари тўлашдан озод қилсин, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали шундай юкларни транзит йўли билан олиб ўтишда энг қулай шароитлар яратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Тошкент шаҳар ҳокимлиги (ўртоқ Фозилбеков) бир ой муддат ичида белгиланган тартибда Ваколатхонага 1-Ульянов тор кўчаси, 8-уйдаги бинони, шу бинони эгаллаб келган Республика меҳр-шафқат ва саломатлик жамғармасига эса Фурқат кўчаси, қуйидаги маъмурий корпусдан 3 та хона ажратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Алоқа вазирлиги (ўртоқ Раҳимов) Ваколатхонани зарур алоқа воситалари билан таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси Халқаро Қизил Хоч қўмитасини самолётда учиб ўтиш ва қўниш йиғимларидан, шу жумладан, Халқаро Қизил Хоч Қўмитаси дастурларини бажариш, шунингдек, хизмат мақсадлари учун буюмлар ташувчи транзит қатновлар учун йиғимлардан озод қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ташқи ишлар вазирлиги (ўртоқ Сафоев):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваколатхона ходимларини аккредитация қилишни расмийлаштирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган ходимлар учун квартиралар ажратиш масаласини ҳал этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари ўртоқ М.Қ. Қорабоев зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1993 йил 23 март,

153-сон