01.03.1993 йилдаги 114-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 01.03.1993 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида давлат уй-жой фондини хусусийлаштиришни давом эттириш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси шуни қайд қиладики, давлат уй-жон фондини хусусийлаштириш масалалари бўйича республикада, шу жумладан, Тошкент шаҳрида олиб борилаётган ишлар ижобий натижалар бермоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ана шу давр ичида Тошкент шаҳри аҳолисидан квартираларни хусусийлаштириш тўғрисида 252,1 мингта ариза тушди, бу маҳаллий Кенгашлар уйларидаги квартиралар умумий сонининг 99 фоизини ташкил этади. 218 минг квартира фуқароларга шахсий мулк қилиб берилди, улардан 92,9 мингтаси текин берилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш бўйича Тошкент шаҳридаги ижобий тажрибани ҳисобга олиб, Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Республикада давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш масалалари шу йил 13 февралда вилоятларнинг ҳокимликлари, вазирликлар ва идораларнинг вакиллари кенгашида кўриб чиқилганлиги ва маъқулланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Давлат уй-жой фондини хусусийлаштиришни ўтказиш бўйича Тошкент шаҳри тажрибаси Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида жорий этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикасида давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисидаги низом ва Ўзбекистон Республикасида давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш, уй-жойларни сақлаш ва улардан фойдаланиш қоидалари 1 ва 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикасида давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисидаги тасдиқланган низомга мувофиқ 1993 йилда хусусийлаштирилган квартираларга эга бўлган маҳаллий Кенгашлар уй-жой фондининг умумий фойдаланиладиган жойларини ва уй атрофини сақлаш учун етишмаётган маблағларини назарда тутсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Давлат уй-жой фондини хусусийлаштиришни ўтказиш учун масъулият Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятларнинг ҳокимликлари ва Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг ҳудудий бошқармаларига юклатилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Уй-жой-коммунал хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятларнинг ҳокимликлари билан биргаликда давлат уй-жой фондини хусусийлаштиришни ўтказиш бўйича аниқ ташкилий-техникавий тадбирларни ишлаб чиқсин, аниқланган камчиликларни бартараф этиш учун дарҳол чора-тадбирлар кўрсин ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан биргаликда ўз хизмат мавқеини суиистеъмол қилаётган ва давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тартибини бузишда айбдор бўлган шахсларни қаттиқ жавобгарликка тортсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хусусийлаштирилаётган уй-жойни сотиб олиш учун фуқаролар ва юридик шахсларга кредит бериш тартиби тўғрисидаги йўриқномани икки ҳафта муддат ичида ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Пул компенсацияси тўланмасдан бузилган шахсий уй-жойларнинг ўрнига олинган давлат квартиралари шахсий мулк ҳуқуқи билан фуқароларга текинга берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1989–1991 йилларда бузилган шахсий уй-жойлар ўрнига давлат квартиралари (алоҳида уйлар, коттежлар) олган ёки оладиган фуқароларга, тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилган тақдирда, уй-жойларни хусусийлаштиришда имтиёзли ҳуқуқ (1991 йилдаги нархлар бўйича) берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг «Ўзбекистон Республикасида давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисида» республика Олий Кенгашининг Қонуни қабул қилингунга қадар 1993 йилда хусусийлаштирилган давлат уй-жой фондини, шу жумладан, Тошкент шаҳрида, сотиш ва сотиб олишни тўхтатиб туриш ҳақидаги таклифлари қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 13 августдаги 378-сон қарори билан тасдиқланган Тошкент шаҳрида давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисидаги низомга қуйидаги ўзгаришлар киритилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 8-бандда «уй-жойнинг тўла қиймати тўланган (сотиб олинган)» сўзларидан кейин «ва мулкка эгалик ҳуқуқини берувчи далолатнома олинган» сўзлари қўшилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 9-бандда «1992 йил охирига қадар» сўзлари «1993 йил 1 апрелгача» сўзлари билан алмаштирилсин, сўнгра матн бўйича;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) 19-банддаги учинчи хатбоши чиқариб ташлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳар ҳокимлиги хусусийлаштирилган уй-жойларнинг шахсий мулк эканлигини тасдиқловчи далолатномалар беришни икки ой муддат ичида тугалласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Уй-жой-коммунал хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятларнинг ҳокимликлари икки ҳафта муддат ичида уй-жойларни хусусийлаштириш жараёни билан боғлиқ бўлган ишларни ташкил этиш бўйича вилоятлар ва идораларнинг тегишли бўлинмалари раҳбарлари билан семинар-кенгаш ўтказсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Оммавий ахборот воситалари республикада давлат уй-жойларини хусусийлаштириш қандай бораётганлигини мунтазам ёритиб борсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари ўртоқ К.Н. Тўлаганов зиммасига юклатилсин. Қарорнинг қандай бажарилаётганлиги 1993 йил август ва декабрь ойларида Вазирлар Маҳкамасининг мажлисида кўриб чиқилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1993 йил 1 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
114-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
1993 йил 1 мартдаги 114-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида давлат уй-жой фондини
хусусийлаштириш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* маҳаллий Кенгашлар, вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотларнинг уй-жой фонди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасида давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш ишларини ўтказишнинг ҳуқуқий асосларини, тартиби ва шартларини белгилаб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат уй-жой фондини хусусийлаштиришдан мақсад фуқароларнинг шахсий квартиралар ва уйлар (уйларнинг бир қисми)ни мулк қилиб олиш, хусусийлаштирилган уй-жойдан эркин фойдаланиш (мерос қилиб қолдириш, ҳадя қилиш, алмаштириш, сотиш), уй-жой шароитларини яхшилаш усулини танлаш ҳуқуқларини рўёбга чиқариш, уй-жой фондидан самарали фойдаланиш, уни асраш ҳамда уй-жой бозорини барпо қилишдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш деганда, кейинги ўринларда «хусусийлаштириш» деб аталади, давлат уй-жой фондига қарашли алоҳида уйларни, уйларнинг бир қисмини, квартираларни сотиш, шу жумладан, имтиёзли асосда сотиш ва ҳақ олмасдан фуқароларга ихтиёрий равишда мулк қилиб бериш тушунилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мавжуд бўлган ва янги қурилган давлат уй-жой фондидаги айрим квартиралар ва уйлар (уйларнинг бир қисми) хусусийлаштириш объектлари ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёпиқ ҳарбий шаҳарчалардаги уйларнинг квартиралари, тарихий ва маданий ёдгорлик бўлган квартиралар ва уйлар, уй-музейлар, ётоқхоналардаги хоналар, совхозлар ва бошқа давлат қишлоқ хўжалиги корхоналарининг уй-жой фондидан ташқари, белгиланган тартибда яшаш учун яроқсиз деб топилган ёки хизмат квартиралари (хоналари) деб ҳисобланган квартиралар, икки ёки ундан ортиқ ижарачи яшаётган квартиралар ундаги барча яшовчиларнинг розилиги бўлмаган ҳолларда хусусийлаштирилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Xусусийлаштирилиши лозим бўлган давлат уй-жой фондидаги квартира ва уйларда доимий прописка қилинган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари хусусийлаштириш субъекти ҳисобланадилар. Ўзбекистон Республикасининг вазирликлари, давлат қўмиталари, идоралари, концернлари, уюшмалари, иттифоқлари, корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари, юридик шахслар ва бошқа давлатларнинг фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳам хусусийлаштириш субъектлари бўлишлари мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятларнинг ҳокимликлари, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар, бирлашмалар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзлари эгаллаб турган давлат уй-жойларини сотиб олишга ёки уй-жойни ижарага олишга қурби етмайдиган меҳнатга яроқсиз ёлғиз кекса фуқаролар учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятларнинг ҳокимликлари, вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, бирлашмалар, корхоналар, ташкилотлар ҳузурида уй-жойдан ижара шартномаси асосида фойдаланиладиган коммунал уй-жой фонди ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг улушли маблағлари ҳисобига қурилган квартиралар ва уйларни хусусийлаштиришда имтиёзлар идораларга қарашли уй-жой фондининг эгалари билан келишган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятларнинг ҳокимликлари томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уй-жойга мулк эгаси ҳуқуқини белгилаш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Эгалик қилиш, фойдаланиш ва тасарруф этиш ҳуқуқини ўз ичига оладиган уй-жойга шахсий эгалик қилиш ҳуқуқи қуйидагиларга берилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пул компенсацияси тўланмасдан бузилган шахсий уй-жойлар ўрнига давлат квартираларини олган фуқароларга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уй-жойини Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига биноан хусусийлаштирган фуқароларга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уй-жойини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг 1989 йил 21 июндаги 203-сон қарорига биноан хусусийлаштирган фуқароларга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уй-жойини баланс (қолдиқ) қиймат асосида белгиланган нархлар бўйича, янги қурилган давлат уй-жой фондида ҳақиқатда шаклланган нархлар бўйича ва мазкур Низомда белгиланган муддатларда хусусийлаштирган фуқароларга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кейинчалик уй-жойнинг тўла қийматини тўлаш (сотиб олиш) ҳуқуқи билан уй-жойни ижарага олган фуқароларга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Алоҳида уйга (уйнинг бир қисмига), квартирага эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ҳуқуқи фуқаролар томонидан уй-жойнинг тўла қиймати тўланган (сотиб олинган) ҳамда шахсий мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат далолатномаси олинган кундан бошланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусийлаштириш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Фуқароларга xусусийлаштириладиган уй-жойга эгалик қилиш шаклини эркин танлаш ҳуқуқи 1993 йил 1 июлга қадар берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Қандайдир сабабларга кўра 1993 йил 1 июлга қадар уй-жойни хусусийлаштиришга қарор қилмаган фуқаролар кейинчалик, хусусийлаштириш пайти келиб қарор топган нархларни ҳисобга олган ҳолда, уй-жойни хусусийлаштириш ҳуқуқига эга бўладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Фуқароларнинг 1992 йилгача қурилган уй-жойни сотиб олиши квартира (уй)нинг тўлиқ қийматини бир йўла тўлаш йўли билан ҳам, шунингдек, 5 йил давомида тўлаш йўли билан ҳам амалга оширилиши мумкин, бунда бир йўла тўланадиган дастлабки ҳақ (бадал) квартира қийматининг 40 фоизини ташкил этади. У хусусийлаштирувчининг хоҳишига кўра ярим йилга, имтиёзга эга бўлганлар учун эса бир йилга тақсимланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. 1992 йилда ва ундан кейинги йилларда қурилган квартираларни, уйлар (коттежлар)ни сотиб олувчи фуқароларга тўлов муддати 20 йил қилиб белгиланади, бунда бир йўла тўланадиган пай бадали уй-жой қийматининг 10 фоизини ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Хусусийлаштирилган уй-жойнинг тўлиқ қийматини бир йўла тўлаган фуқароларга 1992 йилгача қурилган уй-жой қийматининг 10 фоизи, 1992 йилда ва ундан кейинги йилларда қурилган уй-жой қийматининг 20 фоизи миқдорида, квартира ҳақини икки ярим йил давомида тўлаганларга эса тегишли равишда 5 ва 10 фоиз миқдорида чегириш белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Мавжуд давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш қуйидаги йўллар билан амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқароларга улар яшаётган ва ҳозирги вақтда доимий пропискада бўлган алоҳида уйларни (уйларнинг бир қисмини), квартираларни, уй-жойнинг фойдаланиш сифатини ҳисобга олган ҳолда, қолдиқ (баланс) қиймати асосида белгиланган нархлар бўйича сотиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига биноан уй-жойни фуқароларнинг айрим тоифаларига бепул бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кейинчалик сотиб олиш шарти билан давлат уй-жойини ижарага олиш тўғрисида шартнома тузиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Янги қурилган, қайта қурилган, асосли тузатилган ва бўшаган давлат уй-жой фондидаги уйлар, квартираларни хусусийлаштириш қуйидаги йўллар билан амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уй-жой олиш учун яшаш жойида ва иш жойида навбатда турган фуқароларга уй-жойни шахсий мулк қилиб сотиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
янги қурилган давлат уй-жой фондида 20 фоизгача ҳамда қайта қурилган, асосли тузатилган давлат уй-жой фондида 10 фоизгача квартира (хона)ларни ва уйларни (уйларнинг бир қисмини) аукцион орқали аҳолига шахсий мулк қилиб сотиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Аукцион орқали уй-жой сотиб олиш ҳуқуқи вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга берилади, бунда мазкур уй-жойдан хизмат мақсадида (идоралар, офислар ва шу кабилар) ҳамда ишлаб чиқариш бинолари (цехлар, устахоналар ва шу кабилар) мақсадида фойдаланиш ҳуқуқисиз ушбу уй-жойни ўз ходимларига бериш ва хусусийлаштириш мажбурий шартдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятларнинг ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси, бошқа давлатларнинг фуқароларига, юридик шахсларга ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, ташкилотларга эски, путури кетган ва авария ҳолатидаги уй-жой фондини ундан офислар, ваколатхоналар ва бошқа хизмат бинолари сифатида фойдаланиш учун аукционларда сотиш ҳуқуқига эга бўладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Давлат уй-жойларини хусусийлаштириш ва ўз мулки сифатида расмийлаштириш ҳуқуқи фуқароларга ва юридик шахсларга бир марта берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусийлаштирилган уй-жойларни сақлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Бутун уйни (шу жумладан, уй атрофини ҳам) тузатиш ва хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бўлган умумий харажатларни тўлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Уй-жойни 1993 йил 1 июлга қадар хусусийлаштирган фуқаролар 2 йил давомида иморат солиғи тўлашдан озод қилинадилар, якка тартибдаги уй-жой фонди учун назарда тутилган тартибда кўчмас мол-мулкни мажбурий суғурта қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўчмас мол-мулкни суғурта қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Мажбурий давлат суғуртаси ҳақида» 1982 йил 5 апрелдаги 242-сон қарорида белгиланган тартибга мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Хусусийлаштирилган уй-жой эгаларига ёндош томорқа участкалари ерларидан, кичик боғчадан «Ер тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятларининг ҳокимликлари томонидан белгиланадиган шартлар ва тартиб асосида фойдаланиш ҳуқуқи берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Уй-жойларни хусусийлаштиришдан тушган маблағлардан фойдаланиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, идоралар томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади ҳамда уй-жой хўжалигини сақлаш ва ривожлантиришга йўналтирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Мазкур Низомни бузишда айбдор бўлган шахслар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ интизомий, маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Давлат уй-жой фондини хусусийлаштиришнинг қандай бораётганлигини назорат қилиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятларнинг ҳокимликлари ҳузурида ташкил этилган мувофиқлаштирувчи кенгашлар томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
1993 йил 1 мартдаги 114-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш, сақлаш ва ундан фойдаланиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚОИДАЛАРИ

1. Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасида давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисидаги низомга мувофиқ ишлаб чиқилган ва унинг мазмунини тўлдиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* маҳаллий Кенгашлар, вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотларнинг уй-жой фонди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Қоидалар билан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш шартлари ва ўзаро молиявий ҳисоб-китоблар тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хусусийлаштирилган уй-жой эгасининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
турар жой биноларини ижарага бериш тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хусусийлаштирилган уй-жойларни сақлаш ва тузатиш тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хусусийлаштиришнинг боришини назорат қилиш ва мазкур қоидаларни бузганлик учун жавобгарлик белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Маҳаллий Кенгашларнинг уй-жойларини хусусийлаштиришни амалга оширувчи органлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг тегишли қарорлари билан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат уй-жой фондини хусусийлаштиришни ўтказиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Алоҳида уйни (уйнинг бир қисмини) ёки квартирани хусусийлаштиришга қарор қилган фуқаролар белгиланган намунадаги ариза билан яшаш жойидаги ҳокимликка мурожаат қиладилар. У ерда ариза берувчига хусусийлаштириш бўйича ҳужжатларни расмийлаштириш хизматлари учун счёт берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролар ариза бераётганларида уларнинг ёнларида паспорт ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат, фуқаронинг имтиёзли хусусийлаштириш ҳуқуқини тасдиқловчи маълумотнома бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Уй-жойни хусусийлаштираётган фуқаролар мазкур Қоидаларда назарда тутилмаган маълумотларни тўплаш ва қўшимча ҳужжатларни тақдим этиш заруриятидан озод қилинадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Зарур ҳужжатларни расмийлаштириш билан боғлиқ харажатлар ариза берувчи томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятларнинг ҳокимликлари томонидан квартиралар қийматидан ортиқча белгиланадиган тарифлар доирасида белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Фуқароларнинг аризаларини махсус Ҳисобга олиш дафтарига рўйхатга олиш ариза берувчи томонидан квартира (уй, уйнинг бир қисми, коттеж)ни хусусийлаштиришга ҳужжатларни расмийлаштириш бўйича хизматлар учун ҳақ тўланганлиги тўғрисида квитанция тақдим этилгандан кейин амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Уй-жойни хусусийлаштириш тўғрисидаги ариза икки ой муддат ичида кўриб чиқилади ва ижро этилади. Бу муддат ичида уй-жойнинг тавсифи, жойлашган ўрни; шинамлиги, бошқа истеъмол сифатлари аниқланади ҳамда қийматини аниқлаш методикасига мувофиқ хусусийлаштирилиши керак бўлган уй-жойнинг узил-кесил қиймати белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ариза берувчи бирор сабаб билан квартира (уй, уйнинг бир қисми, коттеж)ни хусусийлаштиришдан воз кечса хусусийлаштириш бўйича ҳужжатларни расмийлаштириш учун тўланган ҳамда махсус хусусийлаштириш счётига тушган маблағ қайтарилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Уй-жойни хусусийлаштириш тўғрисидаги аризада биргаликда яшаётган барча балоғатга етган оила аъзоларининг розилиги мавжуд бўлган тақдирда оиланинг исталган балоғатга етган аъзоси квартирани ижарага олган асосий шахс ўрнига мулкдор сифатида кўрсатилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Биргаликда яшаётган балоғатга етган оила аъзоларининг розилиги ва техник шароитлар мавжуд бўлган тақдирда бир квартира ҳар бир аниқ хонанинг эгаси, унинг ҳажми ва қиймати кўрсатилган ҳолда улушли мулк ҳуқуқи билан икки ва ундан кўп балоғатга етган оила аъзоларининг номига рўйхатга олиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Икки ва ундан кўп бўлган мулкдорлар умумий фойдаланиладиган жойдан биргаликда фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Уй-жой фонди эгаси бўлган вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва корхоналарнинг уй-жой фонди* уларнинг тегишли бўлинмалари томонидан хусусийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* кейинги ўринларда «идораларга қарашли уй-жой фонди» деб аталади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Идораларга қарашли уй-жой фондини хусусийлаштириш ваколати шартнома асосида ҳокимликнинг уй-жойни хусусийлаштириш бўйича туман органига берилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Идораларга қарашли уй-жой фондига тегишли бўлган алоҳида уйлар (уйларнинг бир қисми) ёки квартираларни хусусийлаштирувчи фуқаролар мазкур Қоидаларнинг 13-бандида баён қилинган ҳолларда белгиланган тартибда ариза билан тегишли идоравий бўлинмаларга ёки туман ҳокимликларига мурожаат қиладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Идораларга қарашли уй-жой фондига тегишли бўлган алоҳида уй (уйнинг бир қисми) ёки квартира қийматини баҳолаш Ўзбекистон Республикаси Уй-жой-коммунал хўжалиги вазирлиги тасдиқлаган ягона методика бўйича амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Алоҳида уй (уйнинг бир қисми) ёки квартирани, шу жумладан, идораларга қарашли уй-жой фондига тегишли бўлган уй (уйнинг бир қисми) ёки квартирани хусусийлаштирган фуқароларга Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси томонидан тасдиқланган ягона намунадаги шахсий мулк ҳуқуқини берувчи давлат далолатномаси берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Қиймати бўлиб-бўлиб тўланадиган квартира (уй, коттеж)ни хусусийлаштириш бўйича қарздорлик муқаррар равишда ундириб олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Уй-жой фондини хусусийлаштириш давомида халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар республика аҳолисини уй-жойларни хусусийлаштириш тартиби ва шартлари тўғрисидаги тезкор ва тушунарли ахборот билан таъминлашга ҳамда фуқароларнинг мурожаатлари бўйича уй-жойларни уларнинг мулки қилиб бепул бериш ва уларга сотишни тўсиқсиз амалга ошириш имконини берувчи чора-тадбирлар кўришга мажбурдирлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусийлаштирилган уй-жой эгасининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Фуқароларнинг алоҳида уйга (уйнинг бир қисмига), квартирага ва хонага мулк ҳуқуқи уй-жой қиймати тўлиқ тўланган (сотиб олинган) ва мулкка эгалик ҳуқуқини берувчи далолатнома олинган пайтдан бошлаб кучга киради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Уй-жойни Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари билан хусусийлаштирувчи фуқаролар учун мулк ҳуқуқи ариза ҳокимлик маҳаллий органида рўйхатга олинган ва шахсий мулк ҳуқуқини берувчи далолатнома олинган пайтдан бошлаб кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Уй-жойни хусусийлаштирган фуқаролар учун прописка қилиш, квартирани алмаштириш пайтида бир кишига тўғри келадиган уй-жой майдони нормативига оид тегишли чеклашлар олиб ташланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Хусусийлаштирилган квартиранинг, уй (уйнинг бир қисми, коттеж)нинг мулк эгаси қуйидаги ҳуқуқларга эга бўлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уй-жойни яқин қариндош бўлган шахсларга: турмуш ўртоғига, болаларига, мулк эгасининг ва унинг турмуш ўртоғининг ота-оналарига, боболарига, бувиларига, набираларига, туғишган ака-укалари ва опа-сингилларига мерос, васият қилиб қолдириш ва ҳадя этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз уй-жойини белгиланган тартибда ижарага бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигида белгиланган тартибда кўчмас мулк солиқ тўлашда, суғурта қилишда, коммунал хизматлар ҳақини тўлашда имтиёзларга эга бўлиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эгаллаб турган уй-жой майдонининг ҳажмидан қатъи назар, бошқа квартира (уй, уйнинг бир қисми, коттеж)ни сотиб олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уй-жой майдонидан қатъи назар, оила аъзоларини ва бошқа шахсларни квартира (уй, уйнинг бир қисми, коттеж)га прописка қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
квартирани, уйни исталган бошқа (давлат, хусусий) квартира ёки уй-жойга, шу жумладан, кооператив уйга, прописка қилишда ҳеч бир чеклашларсиз, алмаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ширкатлар ташкил этиш ҳамда ўз имкониятига ва бошқа мулоҳазаларига кўра уй-жойлардан ва биргаликда фойдаланадиган жойлардан фойдаланиш ташкилотини, давлат уй-жойлардан фойдаланиш ва тузатиш-қурилиш ташкилотларини, кооперативлар, хўжалик юритишнинг хусусий ва бошқа субъектларини ҳам қўшганда, ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уйларни ва уй атрофини сақлаш бўйича бажариладиган ишларнинг сифатига баҳо беришда бевосита ёки ширкатлар таркибида қатнашиш, шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлиги ва ёки сифатсиз бажарилганлиги учун корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга ҳамда хусусий шахсларга нисбатан жазо чоралари қўллаш учун белгиланган тартибда тегишли органларга материаллар тақдим этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз шахсий уй-жойини унда яшовчи фуқароларни кўчирмасдан туриб тузатиш мумкин бўлмаган ҳолда асосли тузатиш вақтида маҳаллий Кенгаш, идора ёки жамоат ташкилотидан уй-жой ижарага олиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Хусусийлаштирилган квартираларни сотиш вақтинча тўхтатилади, унинг тартиби республика Олий Кенгаши томонидан «Ўзбекистон Республикасида давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисида» Қонун қабул қилингандан кейин Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Хусусийлаштирилган квартира эгаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
турар жой бинолари ва уй атрофини сақлаш меъёрлари ва қоидаларига риоя қилишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қиймати бўлиб-бўлиб тўланадиган хусусийлаштириладиган квартира (уй, уйнинг бир қисми, коттеж) учун белгиланган тўловларни ўз вақтида тўлашга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган солиқларни ва коммунал хизматлар учун ҳақларни ўз вақтида тўлашга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзига қарашли уй-жойга хизмат кўрсатиш ва уни тузатиш бўйича корхоналар ва хусусий шахслар билан тузилган шартнома мажбуриятларига риоя қилишга мажбурдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Уй-жойни қийматини бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан хусусийлаштирадиган фуқаролар дастлабки бадал тўланган пайтдан бошлаб квартира (уй, уйнинг бир қисми, коттеж)ни сотиб олиш тамом бўлгунга қадар алмаштириш, сотиш, мерос, васият қилиб қолдириш ва ҳадя этиш бўйича ҳужжатларни расмийлаштиришда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятларнинг ҳокимликлари томонидан белгиланадиган органлардан рухсатнома олишлари керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусийлаштирилган уй-жойни сақлаш ва ундан фойдаланганлик учун ҳақ тўлаш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Бутун уйга (уй атрофи ҳам шу жумлага киради) хизмат кўрсатиш ва уни тузатиш билан боғлиқ бўлган умумий харажатларни тўлаш харажатларнинг шаклланган таннархидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Хусусийлаштирилган уйлардаги умумий (биргаликда) фойдаланиладиган жойларга, муҳандислик асбоб-ускуналарига хизмат кўрсатиш ва уларни тузатиш, шунингдек, уй атрофини сақлаш квартира (уй)ни мулк қилиб олган фуқароларнинг маблағи ҳисобига, улар бу уйда эгаллаб турган умумий майдонга мутаносиб равишда, мазкур қоидаларга биноан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Ҳар бир муайян ҳолатда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятларнинг ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларида санаб ўтилмаган, аҳолининг ижтимоий кам таъминланган гуруҳига кирувчи шахслар учун имтиёзлар белгилашлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Хусусийлаштирилган квартиралар эгалари ширкатининг намунавий устави Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Уй-жой-коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Хусусийлаштирилган турар жойларга, уй атрофига хизмат кўрсатиш ва тузатиш, ёрдамчи биноларни сақлаш учун ҳақ тўлаш миқдори давлат уй-жойлардан фойдаланиш ва тузатиш-қурилиш ташкилотлари, кооперативлар, хусусий фирмалар ва шахслар томонидан уй эгаларига кўрсатиладиган хизматлар, бажариладиган ишлар рўйхатига боғлиқ бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай ишлар ва хизматларнинг рўйхати, уларга ҳақ тўлаш тартиби ва шартлари хусусийлаштирилган уй-жойларга хизмат кўрсатиш ва уларни тузатиш учун тузилган шартнома билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Хусусийлаштирилган квартираларни қайта қуриш ва қайта режалаштириш давлат уй-жой фондидан фойдаланиш техник меъёрлари ва қоидаларига риоя қилинган ҳолда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Хусусийлаштирилган уй-жойдан тўғри фойдаланиш ва уни ўз вақтида тузатиш устидан назорат қилишни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятларнинг ҳокимликлари, шунингдек, уй-жой-коммунал хўжалиги идоралари амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уй-жойни ижарага олиш шартномасини тузиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. «Ижара тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ижарага берувчи уй-жойлар, квартираларни яшаш учун фойдаланиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ва бошқа давлатларнинг фуқаролари ва юридик шахсларига, фуқаролиги бўлмаган шахсларга ижарага беришга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижарага берувчи билан ижарага олувчилар ўртасидаги ўзаро муносабатлар шартнома билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уй-жойни ижарага олганлик учун ҳақ тўлаш томонларнинг келишуви бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Давлат уй-жойини ижарага олиш шартномасини бажариш ва тўхтатиб қўйиш пайтида пайдо бўладиган низолар суд орқали ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусийлаштиришнинг қандай бораётганлигини назорат қилиш ва қоидаларни бузишларнинг олдини олиш чора-тадбирлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Уй-жой фондини хусусийлаштириш қандай бораётганлигини назорат қилиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятларнинг ҳокимликлари ҳузурида ташкил этилган мувофиқлаштириш кенгашлари томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Мазкур қоидаларнинг бузилишида айбдор бўлган шахслар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ интизомий, маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.