Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг
буйруғи
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари вақтинча сақлаш ҳибсхоналарининг ички тартиб қоидаларининг 6-бандига ўзгартириш киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2022 йил 9 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2929-3]
Ўзбекистон Республикасининг «Жиноят ишини юритиш чоғида қамоқда сақлаш тўғрисида»ги Қонунининг 231-моддасига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2017 йил 14 августдаги 171-сон буйруғи (рўйхат рақами 2929, 2017 йил 12 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 37-сон, 1015-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари вақтинча сақлаш ҳибсхоналарининг ички тартиб қоидаларининг 6-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«6. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ҳамда Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ходимлари ВСҲга монеликсиз кириш ҳуқуқига эга. Бунда ВСҲ маъмурияти томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ҳамда Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ходимларининг хавфсизлиги таъминланади.».
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Олий суд, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир П. БОБОЖОНОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 5 сентябрь,
348-сон
Келишилди:
Соғлиқни сақлаш вазири Б. МУСАЕВ
2022 йил 31 август
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Н. ХУСАНОВ
2022 йил 23 август
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси Б. ИСЛАМОВ
2022 йил 16 август
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Н. ЙЎЛДОШЕВ
2022 йил 18 август
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2022 й., 10/22/2929-3/0810-сон)