1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.04.00 Агентликлар, инспекциялар ва бошқа идоралар;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.01.00 Давлат дастурлари, концепциялар ва бошқалар]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат дастурлари, концепциялари ва бошқалар]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармони

Сўнгги йилларда мамлакатимизда давлат ва жамиятнинг турли соҳалари ислоҳ қилиниб, улар доирасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш, бизнес муҳитини яхшилаш, иқтисодиёт тармоқларини трансформация ва модернизация қилиш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, шунингдек, ташқи савдо, солиқ ва молия сиёсатини либераллаштириш бўйича аниқ чоралар кўрилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, бугунги кунда жаҳондаги тез ўзгарувчан сиёсий-иқтисодий вазият миллий иқтисодиётнинг барқарор ривожланишини таъминлаш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг ташқи бозорлардаги рақобатбардошлигини ошириш, аҳолининг яшаш шароитларини янада яхшилаш ва инсон капиталини юксалтириш бўйича янги йўналишларда таъсирчан ислоҳотларни амалга оширишни тақозо этмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини амалга оширишни самарали ташкил этиш, ислоҳотларнинг узвийлигини таъминлаш орқали уларни амалга оширишда ягона ёндашувларни шакллантириш ва жорий этиш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Стратегик ривожланиш агентлиги негизида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар Агентликнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий ва хорижий экспертларни жалб этган ҳолда алоҳида соҳа ва тармоқларни ислоҳ қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, уларнинг амалга оширилишини ташкил этиш ва назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
соҳа ва тармоқларда амалга оширилаётган ислоҳотларни танқидий таҳлил қилган ҳолда уларнинг самарадорлигини баҳолаш, расмиятчилик, сансалорлик ва коррупциявий ҳолатларга шароит яратувчи тизимли муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича чоралар кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон — 2030» стратегияси ва давлат дастурларининг ижросини мониторинг қилиш асосида уларнинг тўлақонли ва сифатли амалга оширилишини мувофиқлаштириш;
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 8 ноябрдаги ПФ-190-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.11.2023 й., 06/23/190/0839-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро молия институтлари, чет эл ташкилотлари ва хорижий мутахассисларни ҳамда беғараз кўмак маблағларини жалб қилиш ишларини тизимли ташкил этиш, улар бўйича ахборот ва ҳисоботларнинг маълумотлар базасини яратиш.
(2-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 8 ноябрдаги ПФ-190-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.11.2023 й., 06/23/190/0839-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлигининг кенгаши (кейинги ўринларда — Кенгаш) 1-иловага мувофиқ таркибда ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш Агентлик фаолиятининг устувор йўналишларини, самарадорлигининг асосий кўрсаткичларини, унинг фаолияти билан боғлиқ бошқа қарорларни, шунингдек, Агентлик томонидан ўз олдига қўйилган вазифаларни амалга ошириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар, «йўл харита»лари ва дастурларни тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш мажлислари Кенгаш раиси ёки унинг топшириғига мувофиқ раис ўринбосари бошчилигида ўтказилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш мажлисларида қабул қилинган қарорлар барча давлат органлари ва ташкилотлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган баённомалар билан расмийлаштирилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 8 ноябрдаги ПФ-190-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.11.2023 й., 06/23/190/0839-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
соҳа ва тармоқларни ислоҳ қилиш бўйича «йўл харита»ларини ишлаб чиқиш, амалга ошириш ҳамда ушбу жараёнларни баҳолаш учун консультантлар Агентлик томонидан ёки у билан келишилган ҳолда жалб этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
масъул вазирлик ва идоралар лойиҳа гуруҳлари (офислари) ва консалтинг ташкилотлари фаолият кўрсатиши учун беғараз равишда етарли шароитларни (бино, хона, техника воситалари ва бошқалар) яратади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
соҳа ва тармоқларни ислоҳ қилиш бўйича «йўл харита»ларини амалга ошириш бевосита масъул вазирлик ва идора томонидан амалга оширилади ва уларнинг биринчи раҳбарлари мазкур масалалар юзасидан жавобгар ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
масъул вазирлик ва идоралар соҳа ва тармоқларни ислоҳ қилиш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида кейинчалик Кенгашга киритиш учун Агентликка ҳар ойда маълумот тақдим этади;
(5-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 8 ноябрдаги ПФ-190-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.11.2023 й., 06/23/190/0839-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адлия вазирлиги ҳар чоракда «Ўзбекистон — 2030» стратегияси ва давлат дастурларининг ижроси бўйича умумлаштирилган таҳлилий маълумотни Агентликка киритиб боради.
(5-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 8 ноябрдаги ПФ-190-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.11.2023 й., 06/23/190/0839-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. 2022 йил 1 октябрдан бошлаб қуйидаги тартиб жорий этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) соҳа ва тармоқларни ислоҳ қилиш жараёнларига халқаро молия институтлари, чет эл ташкилотлари ва хорижий мутахассисларни ҳамда беғараз кўмак маблағларини жалб қилиш Агентлик билан келишилган ҳолда амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) халқаро молия институтлари ва халқаро ташкилотлар миссиялари томонидан ислоҳотлар дастурлари, жумладан мамлакатни комплекс баҳолаш Агентлик билан ҳамкорликда ўтказилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) ҳар бир вазирлик ва идора халқаро ташкилотлар, молия институтлари ва экспертларнинг расмий хулоса ва ҳисоботларини улар тақдим этилган кундан кейин бир ҳафта муддатда Агентликка тақдим этади. Бунда, мазкур Фармон қабул қилингунга қадар тайёрланган ҳисобот ва хулосалар 2022 йил 1 ноябрга қадар Агентликка тақдим этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) ҳар чорак якунига кўра Кенгаш мажлиси ўтказилади ва унда қуйидаги масалалар муҳокама қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мамлакатни стратегик ривожлантиришнинг жорий ва истиқболдаги режалари ва уларни амалга ошириш бўйича таклифлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ислоҳотларни самарали амалга оширишга тўсқинлик қилувчи ҳолатлар ва уларни бартараф этиш бўйича аниқ манзилли чора-тадбирлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудларда очиқ мулоқотлар доирасида аҳолининг билдирган фикр ва мулоҳазалари асосида ҳудуддаги сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий ҳолат, фуқароларни қийнаётган муаммоларни ҳал этиш бўйича чоралар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда тегишли соҳаларда комплекс ислоҳотларни чуқурлаштириш ва либераллаштириш борасидаги стратегик масалалар юзасидан ишлаб чиқилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг мақсадга мувофиқлиги Кенгаш мажлисларида кўриб чиқилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш томонидан мақсадга мувофиқ деб топилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари Ўзбекистон Республикаси Президентига кўриб чиқиш учун киритилади, бунда мазкур норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини бошқа идоралар билан келишиш талаб этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.04.00 Агентликлар, инспекциялар ва бошқа идоралар]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик директори бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаменти (кейинги ўринларда — Департамент) раҳбарининг ўринбосари ҳисобланади ҳамда мақоми, моддий таъминоти, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шарт-шароитларига кўра унга тенглаштирилади, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик директорининг ўринбосарлари мақоми, моддий таъминоти, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шарт-шароитларига кўра Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси шўъбаси мудирига тенглаштирилади, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёрдамчиси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик бошқарув ходимлари Департамент раҳбари билан келишилган ҳолда, Агентлик директори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик ходимларига Департамент ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари ва иш ҳақи миқдорлари татбиқ этилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 8 ноябрдаги ПФ-190-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.11.2023 й., 06/23/190/0839-сон)
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.04 Вазирлик ва идоралар жамғармалари]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Стратегик ривожланиш агентлигини қўллаб-қувватлаш жамғармаси Агентликка ўтказилсин ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлигини қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) этиб қайта номлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма маблағлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси билан келишилган ҳолда тасарруф этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёрдамчиси томонидан белгиланади.
(10-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 8 ноябрдаги ПФ-190-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.11.2023 й., 06/23/190/0839-сон)
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.05.00 Бюджет ташкилотлари ва муассасаларини молиялаштириш]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Белгилаб қўйилсинки Давлат бюджети маблағлари, Жамғарма маблағлари, Агентликнинг бюджетдан ташқари маблағлари, вақтинча бўш маблағларни тижорат банклари депозитларига жойлаштиришдан олинган даромадлар, шунингдек, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар Агентлик фаолиятини молиялаштириш манбалари ҳисобланади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.05.00 Шартнома. Шартномаларни тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Белгилансинки, Агентлик ўз вазифаларини амалга оширишда қуйидаги ҳуқуқлардан фойдаланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ислоҳотлар йўналишлари бўйича лойиҳа гуруҳларини (офисларини) ташкил этиш, консалтинг ташкилотларини жалб этиш ҳамда малакали хорижий мутахассисларни ишга қабул қилиш ва уларга иш ҳақини миллий ёки чет эл валютасида тўлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органлари ва ташкилотлари, хўжалик бирлашмалари мутахассислари, фуқаролик жамияти институтлари вакиллари, илмий-тадқиқот институтлари ходимлари, шунингдек, маҳаллий ва хорижий олимлар ҳамда мутахассисларни шартнома асосида тадқиқот ва таҳлил олиб бориш ишларига жалб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро молия институтлари, халқаро ташкилотлар ва экспертлар билан ҳамкорлик бўйича ва бошқа шартномаларни тузиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органлари ва ташкилотларидан зарур статистик, таҳлилий ҳамда бошқа маълумотларни сўраш ва олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органлари ва ташкилотларининг электрон ахборот тизимларидан бепул фойдаланиш ҳамда ушбу тизимларни Агентликнинг электрон тизимларига интеграция қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Агентлик Тошкент шаҳри, Ислом Каримов кўчаси, 43-уйдаги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг биносида жойлаштирилсин.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 8 ноябрдаги ПФ-190-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.11.2023 й., 06/23/190/0839-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Агентлик:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда Агентлик тўғрисидаги низомни, харажатлар сметасини, Агентлик ходимларининг меҳнатга ҳақ тўлаш шартларини, шунингдек, Агентлик ҳамда у томонидан ташкил этиладиган лойиҳа офислари фаолиятини молиялаштириш манбаларини Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарига тасдиқлаш учун киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифларни киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 октябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг раҳбар ходимлари, мутахассислари ва хизматчиларини моддий рағбатлантириш ва меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3976-сон қарорига 3-иловага* мувофиқ ўзгартириш ва қўшимча киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёрдамчиси А.Ю. Магрупов зиммасига юклансин.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 8 ноябрдаги ПФ-190-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.11.2023 й., 06/23/190/0839-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 8 сентябрь,

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 сентябрдаги ПФ-216-сон Фармонига 1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлигининг кенгаши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.
Ш.М. Мирзиёев
—
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Кенгаш раиси
2.
С. Чакрабарти
—
Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодий ривожлантириш, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси
3.
Р.А. Гулямов
—
Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси
4.
М.П. Оллоёров
—
Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори
5.
Б.М. Мавлонов
—
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаменти раҳбари
6.
О.К. Абдурахманов
—
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаменти раҳбари
7.
Ж.А. Қўчқоров
—
Бош вазир ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири
8.
Ж.А. Ходжаев
—
Бош вазир ўринбосари
9.
А.Д. Тошкулов
—
адлия вазири
10.
Д.Р. Ли
—
Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директори
11.
Э.Т. Арипов
—
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори
12.
Б.М. Бекмуродов
—
«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати раиси
13.
Э.М. Туляков
—
«Тараққиёт стратегияси» маркази ижрочи директори
14.
Н.Х. Рахимова
—
«Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази директори
15.
О.Б. Саттаров
—
«Ватандошлар» жамоат фонди ижрочи директори
16.
Лавозимига кўра
—
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлигининг директори, Кенгаш масъул котиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: Кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
(1-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 8 ноябрдаги ПФ-190-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.11.2023 й., 06/23/190/0839-сон)
(2-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 8 ноябрдаги ПФ-190-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.11.2023 й., 06/23/190/0839-сон)