30.08.2022 йилдаги ПҚ-365-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 10.05.2024 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказлари ва «Мурувват» интернат уйлари фаолиятини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 7 майдаги ПФ-75-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2024 й., 06/24/75/0335-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўнгги йилларда мамлакатимизда «Инсон қадри учун» тамойили асосида Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказлари ва «Мурувват» интернат уйларида васийликка олинган шахсларни қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш, уларнинг жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлаш юзасидан зарур чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.
(муқаддиманинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 7 майдаги ПФ-75-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2024 й., 06/24/75/0335-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказлари ва «Мурувват» интернат уйларида истиқомат қилаётган болалар, кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга тиббий-ижтимоий ва маиший хизматлар кўрсатишнинг янгиланган тизимини жорий этиш орқали уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чораларини янада кучайтириш мақсадида:
(муқаддиманинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 7 майдаги ПФ-75-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2024 й., 06/24/75/0335-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказлари ва «Мурувват» интернат уйларини (кейинги ўринларда — тиббий-ижтимоий муассасалар) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасига бириктириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 7 майдаги ПФ-75-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2024 й., 06/24/75/0335-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси:
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 27 декабрдаги ПФ-216-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 06/23/216/1008-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тиббий-ижтимоий муассасаларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва уларнинг инфратузилмасини яхшилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тиббий-ижтимоий муассасаларда васийликка олинган кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга тиббий-ижтимоий хизмат кўрсатиш самарадорлигини оширишга қаратилган замонавий услуб ва ижтимоий технологияларни татбиқ этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тиббий-ижтимоий муассасаларда васийликка олинган кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун қулай шарт-шароитлар яратиш, уларни протез-ортопедия мосламалари ҳамда реабилитация қилишнинг техник ва гигиеник воситалари билан таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тиббий-ижтимоий муассасаларда васийликка олинган ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий мослаштириш ва уларга ўз қизиқишларидан келиб чиқиб касб-ҳунар ўргатиш бўйича зарур шароитларни яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тиббий-ижтимоий муассасаларда васийликка олинган кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ҳамда интеллектуал, жисмоний ва ижодий қобилиятини ривожлантириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тиббий-ижтимоий муассасаларда васийликка олинган шахслар учун маънавий-маърифий ва маданий тадбирларни, шу жумладан концерт дастурларини ташкил этиш орқали уларни маданий ҳаётдаги фаол иштирокини таъминлашда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига доимий равишда кўмаклашади.
(2-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 27 декабрдаги ПФ-216-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 06/23/216/1008-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасига мазкур қарорда белгиланган чора-тадбирлар ҳамда юклатилган вазифаларни амалга ошириш учун қўмитанинг махсус жамғармаси маблағларини йўналтириш ҳуқуқи берилсин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 27 декабрдаги ПФ-216-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 06/23/216/1008-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги:
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 27 декабрдаги ПФ-216-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 06/23/216/1008-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 2023-2024 йилларда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси билан биргаликда Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказлари ва «Мурувват» интернат уйларининг ҳудудида видеокузатув мосламалари ўрнатилишини таъминласин;
(4-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 7 майдаги ПФ-75-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2024 й., 06/24/75/0335-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 2024 йил 1 январдан бошлаб Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлар билан биргаликда тасдиқланган режа-график асосида Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказлари ва «Мурувват» интернат уйларидаги тарбиячиларни ҳар йили камида бир маротаба малака ошириш курсларида ўқитиш тартибини жорий этсин;
(4-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 7 майдаги ПФ-75-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2024 й., 06/24/75/0335-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) 2023 йил 1 июнга қадар Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда руҳий ва жисмоний ривожланишида камчилиги бўлган шахсларнинг замонавий абилитация ва реабилитация муолажаларидан ўтиши учун Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказлари ва «Мурувват» интернат уйлари негизида зарур технологик шароитларни яратсин.
(4-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 7 майдаги ПФ-75-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2024 й., 06/24/75/0335-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, амбулатор шароитда даволанаётганлар учун янги педагогик ва инновацион технологияларга асосланган дастурлар жорий этилади ҳамда ота-она ёки васийларга маслаҳат ёрдамлари кўрсатилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) 2022 йил якунига қадар ҳамда келгусида ҳар йили камида бир маротаба Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказлари ва «Мурувват» интернат уйларида васийликка олинган шахсларни навбатдан ташқари диспансеризациядан ўтказишни ташкил этсин ҳамда натижасига қараб уларга манзилли тиббий-профилактик тадбирларни белгиласин;
(4-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 7 майдаги ПФ-75-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2024 й., 06/24/75/0335-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) Спорт вазирлиги билан биргаликда:
(4-банд «д» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 7 майдаги ПФ-75-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2024 й., 06/24/75/0335-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тиббий-ижтимоий муассасаларни кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг спорт турлари билан шуғулланиши учун зарур бўладиган спорт асбоб-ускуналари, жиҳозлар ва бошқа инвентарлар билан таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар йили 1 июнь «Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни»га бағишлаб «Мурувват» болалар уйларининг тарбияланувчилари ўртасида республика миқёсида спорт мусобақаларини уюштирсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, спорт асбоб-ускуналари, жиҳозлар ва бошқа инвентарлар хариди Спорт вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Спортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;
(4-банд «д» кичик бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 7 майдаги ПФ-75-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2024 й., 06/24/75/0335-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги билан биргаликда ҳар чоракда тиббий-ижтимоий муассасаларда васийликка олинган кексаларнинг театр, концерт ва музейларга ташриф буюриши ҳамда таниқли ёзувчи ва адиблар билан маданий ва маърифий тадбирлар ўтказилишини ташкил этсин.
(4-банд «е» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 27 декабрдаги ПФ-216-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 06/23/216/1008-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, маданий ва маърифий тадбирлар Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаб борилиши тавсия этилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси раисига божхона органлари томонидан аниқланиб, давлат даромадига ўтказилган товар-моддий бойликларни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг асослантирилган сўровларига асосан тиббий-ижтимоий муассасаларга беғараз топшириш ҳуқуқи берилсин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 27 декабрдаги ПФ-216-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 06/23/216/1008-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги ҳамда Наманган вилоят ҳокимлигининг 2022 йилда Наманган вилоятининг Ижтимоий қўллаб-қувватлаш маркази ҳудудида нуронийларнинг бўш вақтини самарали ташкил қилиш мақсадида кундузи пуллик хизмат кўрсатувчи «Кексалар боғи»ни ташкил қилиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, Наманган вилояти Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказининг ишчи ходимлари томонидан доимий яшовчилари бўлмаган кексаларга кундузги тиббий-ижтимоий ва маиший хизматлар кўрсатилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 7 майдаги ПФ-75-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2024 й., 06/24/75/0335-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Белгилансинки, тиббий-ижтимоий муассасаларда кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий мослаштириш ва уларга ўз қизиқишларидан келиб чиқиб касб-ҳунар ўргатиш учун ўқув устахоналари ташкил этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказларида, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги «Мурувват» интернат уйларида ҳар йили камида икки маротаба васийликка олинган кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун ошпазлик, қандолатчилик, сартарошлик, тикувчилик ва уларнинг қизиқишларидан келиб чиққан ҳолда бошқа мос йўналишлар бўйича қисқа муддатли бепул курсларни ташкил этсин.
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 7 майдаги ПФ-75-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2024 й., 06/24/75/0335-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Савдо-саноат палатасининг «Ижтимоий маҳсулот» электрон сотув платформасини ишлаб чиқиш ва 2023 йилдан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказлари ҳамда Тошкент шаҳрида Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказлари ва «Мурувват» интернат уйларида истиқомат қилаётган шахслар томонидан қўл меҳнати билан тайёрланган маҳсулотларнинг кўргазма савдоларини мунтазам равишда ташкил қилиш амалиётини жорий этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 7 майдаги ПФ-75-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2024 й., 06/24/75/0335-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. 2022 — 2025 йилларда Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказлари ва «Мурувват» интернат уйларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича «Йўл харитаси» иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 7 майдаги ПФ-75-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2024 й., 06/24/75/0335-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги, Жиззах вилояти ҳокимлиги ҳамда Давлат божхона қўмитасининг Жиззах вилояти, Шароф Рашидов туманида ташкил этилаётган 300 ўринли «Мурувват» ногиронлиги бўлган болалар учун интернат уйини ажратилган маблағ доирасида аёллар интернат уйига мослаштириш бўйича таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиззах вилояти ҳокимлиги 2022 йил 1 октябрга қадар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги билан биргаликда Жиззах вилояти, Шароф Рашидов туманида ташкил этилаётган «Мурувват» аёллар интернат уйини қуриш ишларини якунласин ва тўлиқ фойдаланишга топширилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда Жиззах вилояти, Шароф Рашидов туманида ташкил этилаётган «Мурувват» аёллар интернат уйини малакали тиббий ва ижтимоий ходимлар билан тўлдириш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Вазирлар Маҳкамаси (А. Раматов) Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Қурилиш вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда жорий қурилиш ва реконструкция ишлари ўтказиладиган «Саховат» ва «Мурувват» интернат уйларининг рўйхатини тасдиқласин. Бунда, фойдаланишдан чиқарилган «Меҳрибонлик» уйларининг бинолари ва иншоотларида васийликка олинган шахсларга самарали тиббий-ижтимоий хизматларни кўрсатиш таъминлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси мазкур қарорда назарда тутилган тадбирлар ижросини мувофиқлаштириш, унинг самарали ташкил этилишини таъминлаш мақсадида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси марказий аппарати тузилмасида божхона органларининг умумий чекланган штат бирликлари доирасида 3 та штат бирлигидан иборат тиббий-ижтимоий муассасалар билан ишлаш бўлимини ташкил этсин.
(12-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 27 декабрдаги ПФ-216-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 06/23/216/1008-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, ходимларнинг иш ҳақини тўлаш билан боғлиқ қўшимча харажатлар Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги билан биргаликда кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш юзасидан ушбу қарорнинг мазмун-моҳияти босма ва электрон оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали аҳоли ўртасида мунтазам, тизимли ва кенг кўламда ёритиб борилишини таъминласин.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 27 декабрдаги ПФ-216-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 06/23/216/1008-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил қилишга масъул этиб Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори М.П. Оллоёров ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси раиси А.Ю. Мавлонов белгилансин.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 27 декабрдаги ПФ-216-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 06/23/216/1008-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 30 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-365-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 августдаги ПҚ-365-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 — 2025 йилларда Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказлари ва «Мурувват» интернат уйларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Муассаса номи

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш муддати

Молиялаштириш манбаи*

Масъул ижрочилар

I. «Мурувват» ногиронлиги бўлган болалар ва катта ёшдаги шахслар учун интернат уйлари

1.

Тошкент 1-сон «Мурувват» ногиронлиги бўлган болалар учун интернат уйи.

Тошкент 1-сон «Мурувват» ногиронлиги бўлган болалар учун интернат уйини реконструкция қилиш.

2022 — 2024 йиллар

Божхона қўмитасининг махсус жамғармаси ҳамда ҳомийлик маблағлари

Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Умурзоқов),

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

(Оллоёров),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Норқулов),

Божхона қўмитаси

(Мавлонов)

2.

Тошкент 2-сон «Мурувват» ногиронлиги бўлган болалар учун интернат уйи.

1. Ичимлик сув қувурини таъмирлаш.

2. Муассаса деворини таъмирлаш.

3. Бино лифтини янгилаш.

4. Васийликка олинганларнинг ота-оналари, яқин қариндошлари билан учрашиш хоналарини назарда тутувчи назорат ўтказиш биносини қайта қуриш.

5. Хизмат автотранспорт воситалари учун автотураргоҳ (навес) қуриш.

2022 — 2024 йиллар

Божхона қўмитасининг махсус жамғармаси ҳамда ҳомийлик маблағлари

Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Умурзоқов),

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

(Оллоёров),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Норқулов),

Божхона қўмитаси

(Мавлонов)

3.

Сирдарё ногиронлиги бўлган аёллар учун «Мурувват» интернат уйи.

1. 80 ўринли ётоқхонани ўз ичига олган маъмурий бино ва назорат ўтказиш биносини қуриш ҳамда жиҳозлаш.

2. Мавжуд биноларнинг канализация тизимини, ётоқхоналардаги ҳожатхона ва ювиниш хоналарини ҳамда фасад қисмларини таъмирлаш.

2022 — 2024 йиллар

Божхона қўмитасининг махсус жамғармаси ҳамда ҳомийлик маблағлари

Сирдарё вилояти ҳокимлиги (Махмудалиев),

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

(Оллоёров),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Норқулов),

Божхона қўмитаси

(Мавлонов)

3. 200 дона темир каравотлар билан таъминлаш.

4. Янги электр трансформатор ва қуёш панелларини ўрнатиш.

5. Ташқи канализация тизимини қуриш.

Маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари

4.

Зомин ногиронлиги бўлган аёллар учун «Мурувват» интернат уйи.

1. Муассасанинг бино-иншоотларини реконструкция қилиш ва жиҳозлаш ҳамда ҳудудни ободонлаштириш.

2. Иссиқлик тизимига замонавий қозонхона ўрнатиш.

3. Янги электр трансформатор ва захира линия учун дизель генератор ўрнатиш ҳамда биноларга борувчи ташқи электр кабелларини алмаштириш.

4. Канализация тизимларини таъмирлаш.

5. Ҳудудга қуёш панелларини ўрнатиш масаласини ўрганиб, натижаси асосида ишларни ташкил этиш.

6. Табиий газ тортиб келиш учун зарур газ қувурлари ва материаллар харид қилиш.

7. Ичимлик сув минорасини ўрнатиш.

8. Табиий газ қувурини 8 км масофадан тортиб келиш.

2022 — 2024 йиллар

Божхона қўмитасининг махсус жамғармаси ҳамда ҳомийлик маблағлари

Жиззах вилояти ҳокимлиги

(Салиев),

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

(Оллоёров),

Энергетика вазирлиги (Мирзамаҳмудов)

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Норқулов),

Божхона қўмитаси

(Мавлонов),

«Ҳудудгазтаъминот» АЖ (Эшмуратов)

5.

Тошкент ногиронлиги бўлган эркаклар учун «Мурувват» интернат уйи.

1. 7-бўлимнинг 3-қавати «D» блокини мукаммал таъмирлаш.

2. Бино лифтини янгилаш.

3. 200 метр масофада ёритиш мосламаларини ўрнатиш.

4. 10 дона тикув машинасини харид қилиш.

5. Ички йўлакларга бетон қоплама ётқизиш ва ҳудудни ободонлаштириш.

20222024 йиллар

Божхона қўмитасининг махсус жамғармаси ҳамда ҳомийлик маблағлари

Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Умурзоқов),

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

(Оллоёров),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Норқулов),

Божхона қўмитаси

(Мавлонов)

6.

Фарғона ногиронлиги бўлган болалар учун «Мурувват» интернат уйи.

1. Биноларнинг фасад қисмини таъмирлаш.

2. Ҳудуднинг олд томонидаги девор ўрнига темир панжарали тўсиқлар ўрнатиш.

3. Ҳудуднинг олд томонида автотураргоҳ ташкил қилиш.

2025 йил

Божхона қўмитасининг махсус жамғармаси ҳамда ҳомийлик маблағлари

Фарғона вилояти ҳокимлиги (Бозаров),

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

(Оллоёров),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Қўчқоров),

Божхона қўмитаси

(Мавлонов)

7.

Нукус шаҳар ногиронлиги бўлган аёллар учун «Мурувват» интернат уйи.

1. Муассаса ҳудудидаги шўр ерларни доимий равишда ювиб, зах қочириш учун муассаса ҳудудида 51 та вертикал дренаж бурғилаш ишларини амалга ошириш.

2. Муассаса ҳудудини ободонлаштириш.

2024 йил

Божхона қўмитасининг махсус жамғармаси ҳамда ҳомийлик маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Эрманов),

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

(Оллоёров),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Норқулов),

Божхона қўмитаси

(Мавлонов)

8.

Қўрғонтепа ногиронлиги бўлган болалар учун «Мурувват» интернат уйи.

1. Озиқ-овқат сақлаш биносини, шунингдек, 40 ўринли ошхона биносини 200 ўринга мўлжаллаб қайта қуриш ва жиҳозлаш.

2025 йил

Божхона қўмитасининг махсус жамғармаси ҳамда ҳомийлик маблағлари

Андижон вилояти ҳокимлиги (Абдурахмонов),

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

(Оллоёров),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Норқулов),

Божхона қўмитаси

(Мавлонов)

2. Кўмир ва товар-моддий бойликларни сақлаш омборхоналари биноларини қуриш.

2025 йил

Маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари

9.

Чуама ногиронлиги бўлган аёллар учун «Мурувват» интернат уйи.

Сил касаллигига чалинган шахслар учун 30 ўринли ва ётоқ касал бўлган шахслар учун 70 ўринли бўлимлар биноларининг ички қисмини таъмирлаш.

2025 йил

Божхона қўмитасининг махсус жамғармаси ҳамда ҳомийлик маблағлари

Андижон вилояти ҳокимлиги (Абдурахмонов),

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

(Оллоёров),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Норқулов),

Божхона қўмитаси

(Мавлонов)

10.

Шаҳрисабз ногиронлиги бўлган аёллар учун «Мурувват» интернат уйи.

Муассасани спорт анжомлари билан таъминлаш.

20222024 йиллар

Спорт вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Спортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги (Азимов),

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

(Оллоёров),

Спорт вазирлиги

(Икрамов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Норқулов)

Божхона қўмитаси

(Мавлонов)

11.

Нурота ногиронлиги бўлган эркаклар учун «Мурувват» интернат уйи.

1. Табиий газ тортиб келиш учун зарур газ қувурлари ва материалларини харид қилиш.

2025 йил

Божхона қўмитасининг махсус жамғармаси ҳамда ҳомийлик маблағлари

Навоий вилояти ҳокимлиги (Турсунов),

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

(Оллоёров),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Норқулов),

Божхона қўмитаси

(Мавлонов),

Спорт вазирлиги

(Икрамов)

Энергетика вазирлиги (Мирзамаҳмудов),

«Ўзтрансгаз»АЖ

(Исаков),

«Ҳудудгазтаъминот» АЖ (Эшмуратов)

2. Табиий газ қувурини тортиб келиш.

2025 йил

ҳомийлик маблағлари

3. Спорт анжомлари билан таъминлаш.

2025 йил

Спорт вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Спортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси

12.

Қумқўрғон ногиронлиги бўлган болалар учун «Мурувват» интернат уйи.

Муассаса биносининг қозонхонасини мукаммал таъмирлаш.

2025 йил ноябрь

Божхона қўмитасининг махсус жамғармаси ҳамда ҳомийлик маблағлари

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (Қосимов),

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

(Оллоёров),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Норқулов),

Божхона қўмитаси

(Мавлонов)

13.

Оҳангарон ногиронлиги бўлган эркаклар учун «Мурувват» интернат уйи.

1. Мини спорт майдончасини қуриш.

2. Муассаса ҳудудидаги дренаж тизимини мукаммал таъмирлаш.

2025 йил ноябрь

Божхона қўмитасининг махсус жамғармаси ҳамда ҳомийлик маблағлари

Тошкент вилояти ҳокимлиги (Мирзаев),

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

(Оллоёров),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Норқулов),

Божхона қўмитаси

(Мавлонов)

14.

Қудаш ногиронлиги бўлган аёллар учун «Мурувват» интернат уйи.

1. Спорт майдончаси ва озиқ-овқат омборхонаси қуриш.

2. Табиий газ тортиб келиш учун зарур газ қувурлари ва материалларини харид қилиш.

2025 йил июль

Божхона қўмитасининг махсус жамғармаси ҳамда ҳомийлик маблағлари

Фарғона вилояти ҳокимлиги (Бозаров),

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

(Оллоёров),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Норқулов),

Божхона қўмитаси (Мавлонов),

Энергетика вазирлиги (Мирзамаҳмудов),

«Ўзтрансгаз»АЖ (Исаков), «Ҳудудгазтаъминот» АЖ (Эшмуратов)

3. Газ қувурини тортиб келиш.

2025 йил октябрь

15.

Қўқон ногиронлиги бўлган эркаклар учун «Мурувват» интернат уйи.

1. Дезинфекция камераси учун хона қуриш.

2. Васийликка олинган шахсларнинг меҳнат терапияси билан шуғулланиши учун алоҳида бино қуриш.

2025 йил

Божхона қўмитасининг махсус жамғармаси ҳамда ҳомийлик маблағлари

Фарғона вилояти ҳокимлиги
(Бозаров),

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

(Оллоёров),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Норқулов),

Божхона қўмитаси

(Мавлонов)

16.

Хива ногиронлиги бўлган эркаклар учун «Мурувват» интернат уйи.

1. Спорт зали, маданият ва маърифат залини қуриш ҳамда ҳудудни ободонлаштириш.

2. Кир ювиш хонаси биносини таъмирлаш.

2025 йил

Божхона қўмитасининг махсус жамғармаси ҳамда ҳомийлик маблағлари

Хоразм вилояти ҳокимлиги

(Рахимов),

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

(Оллоёров),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Норқулов),

Божхона қўмитаси

(Мавлонов)

3. Муассасанинг ташқи канализация тизимини қуриш.

2025 йил

II. Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказлари

17.

Фарғона Ижтимоий қўллаб-қувватлаш маркази

1. Муассасага кириш қисмидаги бино ва ташқи деворлар ҳамда мавжуд биноларнинг фасад қисмларини таъмирлаш.

2. Мавжуд икки қаватли бинонинг 3 ва 4-бўлимларини мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш.

3. Ётоқ бўлимларидаги 6 та ювиниш хоналарини тўлиқ таъмирлаш.

4. Ошхона биносини қайта қуриш.

5. Ҳудудни ободонлаштириш, суғориш тизими учун қудуқ қазиш.

6 Назоратдан ўтказиш, ходимлар кийим алмаштириш биноларини қайта қуриш, хизмат автотранспорт воситалари учун автотураргоҳ, кийимларни қуритиш айвонини қуриш.

2022 2024 йиллар

Божхона қўмитасининг махсус жамғармаси ҳамда ҳомийлик маблағлари ҳисобидан

Фарғона вилояти ҳокимлиги

(Бозаров),

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

(Оллоёров),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Норқулов),

Божхона қўмитаси

(Мавлонов)

Энергетика вазирлиги (Мирзамаҳмудов)

7. Мавжуд қишки боғ биносини кутубхонага мослаштирган ҳолда таъмирлаб жиҳозлаш ва сув ҳавзасини, миллий айвон, ёзги кинотеатр бинолари ҳамда фонтанни таъмирлаш.

8. Мавжуд спорт майдонларини таъмирлаш.

2024-2025 йиллар

Маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳамда ҳомийлик маблағлари

9. Қишки тадбирлар биносини зарур мебель ва жиҳозлар билан таъминлаш.

10. Муассасанинг 1-2, 5 ва 6-бўлимларини таъмирлаш.

11. Муассаса ҳудудидан ташқаридаги канализация тизимини таъмирлаш.

12. Муассасага янги электр трансформатор ўрнатиш ва трансформаторгача юқори кучланишли электр тармоғини тортиш.

2024-2025 йиллар

18.

Андижон Ижтимоий қўллаб-қувватлаш маркази.

Муассасада қўшимча 20 ўринли ётоқхона биноси, спорт майдончаси ва усти ёпиқ айвон қуриш.

2025 йил

Божхона қўмитасининг махсус жамғармаси ҳамда ҳомийлик маблағлари

Андижон вилояти ҳокимлиги

(Абдурахмонов),

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

(Оллоёров),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Норқулов),

Божхона қўмитаси

(Мавлонов)

19.

Яккабоғ Ижтимоий қўллаб-қувватлаш маркази.

Муассасада усти ёпиқ айвон қуриш.

2024 йил июль

Божхона қўмитасининг махсус жамғармаси ҳамда ҳомийлик маблағлари

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги

(Азимов),

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

(Оллоёров),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Норқулов),

Божхона қўмитаси

(Мавлонов)

20.

Самарқанд Ижтимоий қўллаб-қувватлаш маркази.

1. Табиий газ тортиб келиш учун зарур газ қувурлари ва материаллар харид қилиш.

2022 — 2024 йиллар

Божхона қўмитасининг махсус жамғармаси ҳамда ҳомийлик маблағлари

Самарқанд вилояти ҳокимлиги

(Турдимов),

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

(Оллоёров),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Норқулов),

Божхона қўмитаси

(Мавлонов),

Энергетика вазирлиги (Мирзамаҳмудов),

«Ўзтрансгаз» АЖ

(Исаков),

«Ҳудудгазтаъминот» АЖ

(Эшмуратов)

2. Табиий газ қувурини тортиб келиш.

2022 — 2024 йиллар

21.

Оҳангарон Ижтимоий қўллаб-қувватлаш маркази

Муассасанинг таъмирга муҳтож ётоқхона биноларини мукаммал таъмирлаш.

2025 йил октябрь

Божхона қўмитасининг махсус жамғармаси ҳамда ҳомийлик маблағлари

Тошкент вилояти ҳокимлиги

(Мирзаев),

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

(Оллоёров),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Норқулов),

Божхона қўмитаси

(Мавлонов)

22.

Қурилиш-таъмирлаш (реконструкция) ишлари олиб борилаётган Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказлари ва «Мурувват» уйлари.

Муассасаларни зарур компьютер техникаси, мебель жиҳозлари, маиший техника воситалари билан таъминлаш.

20222025 йиллар

Божхона қўмитасининг махсус жамғармаси ҳамда ҳомийлик маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

(Оллоёров)

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Норқулов)

Божхона қўмитаси

(Мавлонов)

23.

Республикадаги барча Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказлари ва «Мурувват» уйлари.

1. Муассасаларни Интернет тармоғига улаш.

2. Оптик толали линиялар билан таъминланмаган муассасаларга оптик толали алоқа линияларини тортиш.

3. Ички локал тармоқ ва сервер хоналарни ташкил этиш.

2023-2024 йиллар

Маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Шерматов),

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

(Оллоёров)

24.

Республикадаги Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказлари ва «Мурувват» интернат уйлари.

Васийликка олинган шахсларга ўз қизиқишларидан келиб чиқиб, касб-ҳунар ўргатиш учун шарт-шароит яратиш ҳамда алоҳида истеъдодга эга бўлган шахсларнинг турли танловлар ва мусобақаларда иштирокини таъминлаш. Бунда:

Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказларида устахоналар ташкил этиш, жиҳозлаш ва керакли хомашё билан таъминлаш;

«Мурувват» интернат уйларида устахоналар ташкил этиш, жиҳозлаш ва керакли хомашё билан таъминлаш.

20232025 йиллар

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

(Оллоёров)

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

(Мусаев)

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(Шарипов)

25.

Самарқанд вилояти Ургут ногиронлиги бўлган шахслар учун эркаклар «Мурувват» интернат уйи.

Муассаса учун янги бино қуриш масаласини ўрганиб чиқиш ва васийликка олинган шахсларга қулай шарт-шароитлар яратиш юзасидан таклиф киритиш.

2024 йил

-

Божхона қўмитаси

(Мавлонов),

Самарқанд вилояти ҳокимлиги

(Турдимов),

Давлат активларини бошқариш агентлиги (Ортиков)

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Божхона қўмитасининг махсус жамғармаси ҳисобидан маблағлар тегишлилиги бўйича Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига ҳомийлик ёрдами сифатида уларнинг асосланган сўровномасига мувофиқ ўтказиб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказлари ва «Мурувват» интернат уйларини қуриш, таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компаниялари буюртмачи ҳисобланади. Ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига юклатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Буюртмачига, истисно тариқасида, лойиҳа ва пудрат ташкилотлари билан тўғридан-тўғри шартномалар тузишга ҳамда қурилиш-монтаж ишларини лойиҳалаштириш билан бир вақтда амалга оширишга рухсат берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказлари ва «Мурувват» интернат уйлари учун компьютер техникаси, мебель жиҳозлари, маиший техника воситалари қурилиш ва реконструкция қилиш ишларини амалга ошириш бўйича тайёрланадиган лойиҳа-смета ҳужжатларида назарда тутилади. Жиҳозлар билан таъминлаш ишларини назорат қилиш Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига юкланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказлари ва «Мурувват» интернат уйларида зарурат бўлганда вужудга келган қўшимча қурилиш ва таъмирлаш ишлари Божхона қўмитаси ҳамда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги келишуви асосида амалга оширилади.
(илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 7 майдаги ПФ-75-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2024 й., 06/24/75/0335-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.