Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
«Саховат» ва «Мурувват» интернат уйлари ҳамда Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионати фаолиятини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Кейинги таҳрирга қаранг.
Сўнгги йилларда мамлакатимизда «Инсон қадри учун» тамойили асосида «Саховат» ва «Мурувват» интернат уйларида васийликка олинган шахсларни қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш, уларнинг жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлаш юзасидан зарур чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.
Кейинги таҳрирга қаранг.
«Саховат» ва «Мурувват» интернат уйлари ҳамда Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионатида истиқомат қилаётган болалар, кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга тиббий-ижтимоий ва маиший хизматлар кўрсатишнинг янгиланган тизимини жорий этиш орқали уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чораларини янада кучайтириш мақсадида:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Вазирлар Маҳкамаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг «Саховат» ва «Мурувват» интернат уйлари ҳамда Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионатини (кейинги ўринларда — тиббий-ижтимоий муассасалар) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасига бириктириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 27 декабрдаги ПФ-216-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 06/23/216/1008-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Белгилансинки, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси:
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 27 декабрдаги ПФ-216-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 06/23/216/1008-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
тиббий-ижтимоий муассасаларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва уларнинг инфратузилмасини яхшилаш;
тиббий-ижтимоий муассасаларда васийликка олинган кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга тиббий-ижтимоий хизмат кўрсатиш самарадорлигини оширишга қаратилган замонавий услуб ва ижтимоий технологияларни татбиқ этиш;
тиббий-ижтимоий муассасаларда васийликка олинган кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун қулай шарт-шароитлар яратиш, уларни протез-ортопедия мосламалари ҳамда реабилитация қилишнинг техник ва гигиеник воситалари билан таъминлаш;
тиббий-ижтимоий муассасаларда васийликка олинган ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий мослаштириш ва уларга ўз қизиқишларидан келиб чиқиб касб-ҳунар ўргатиш бўйича зарур шароитларни яратиш;
тиббий-ижтимоий муассасаларда васийликка олинган кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ҳамда интеллектуал, жисмоний ва ижодий қобилиятини ривожлантириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
тиббий-ижтимоий муассасаларда васийликка олинган шахслар учун маънавий-маърифий ва маданий тадбирларни, шу жумладан концерт дастурларини ташкил этиш орқали уларни маданий ҳаётдаги фаол иштирокини таъминлашда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига доимий равишда кўмаклашади.
(2-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 27 декабрдаги ПФ-216-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 06/23/216/1008-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасига мазкур қарорда белгиланган чора-тадбирлар ҳамда юклатилган вазифаларни амалга ошириш учун қўмитанинг махсус жамғармаси маблағларини йўналтириш ҳуқуқи берилсин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 27 декабрдаги ПФ-216-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 06/23/216/1008-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги:
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 27 декабрдаги ПФ-216-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 06/23/216/1008-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
а) 2023-2024 йилларда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси билан биргаликда «Саховат» ва «Мурувват» интернат уйларининг ҳудудида видеокузатув мосламалари ўрнатилишини таъминласин;
(4-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 27 декабрдаги ПФ-216-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 06/23/216/1008-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
б) 2024 йил 1 январдан бошлаб Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлар билан биргаликда тасдиқланган режа-график асосида «Саховат» ва «Мурувват» интернат уйларидаги тарбиячиларни ҳар йили камида бир маротаба малака ошириш курсларида ўқитиш тартибини жорий этсин;
(4-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 27 декабрдаги ПФ-216-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 06/23/216/1008-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
в) 2023 йил 1 июнга қадар Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда руҳий ва жисмоний ривожланишида камчилиги бўлган шахсларнинг замонавий абилитация ва реабилитация муолажаларидан ўтиши учун «Саховат» ва «Мурувват» интернат уйлари негизида зарур технологик шароитларни яратсин.
(4-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 27 декабрдаги ПФ-216-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 06/23/216/1008-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Бунда, амбулатор шароитда даволанаётганлар учун янги педагогик ва инновацион технологияларга асосланган дастурлар жорий этилади ҳамда ота-она ёки васийларга маслаҳат ёрдамлари кўрсатилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
г) 2022 йил якунига қадар ҳамда келгусида ҳар йили камида бир маротаба Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда «Саховат» ва «Мурувват» интернат уйларида васийликка олинган шахсларни навбатдан ташқари диспансеризациядан ўтказишни ташкил этсин ҳамда натижасига қараб уларга манзилли тиббий-профилактик тадбирларни белгиласин;
(4-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 27 декабрдаги ПФ-216-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 06/23/216/1008-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
д) Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги билан биргаликда:
(4-банд «д» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 27 декабрдаги ПФ-216-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 06/23/216/1008-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Кейинги таҳрирга қаранг.
тиббий-ижтимоий муассасаларни кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг спорт турлари билан шуғулланиши учун зарур бўладиган спорт асбоб-ускуналари, жиҳозлар ва бошқа инвентарлар билан таъминласин;
ҳар йили 1 июнь «Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни»га бағишлаб «Мурувват» болалар уйларининг тарбияланувчилари ўртасида республика миқёсида спорт мусобақаларини уюштирсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Белгилансинки, спорт асбоб-ускуналари, жиҳозлар ва бошқа инвентарлар хариди Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Спортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;
(4-банд «д» кичик бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 27 декабрдаги ПФ-216-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 06/23/216/1008-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
е) Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги билан биргаликда ҳар чоракда тиббий-ижтимоий муассасаларда васийликка олинган кексаларнинг театр, концерт ва музейларга ташриф буюриши ҳамда таниқли ёзувчи ва адиблар билан маданий ва маърифий тадбирлар ўтказилишини ташкил этсин.
(4-банд «е» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 27 декабрдаги ПФ-216-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 06/23/216/1008-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Бунда, маданий ва маърифий тадбирлар Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаб борилиши тавсия этилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси раисига божхона органлари томонидан аниқланиб, давлат даромадига ўтказилган товар-моддий бойликларни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг асослантирилган сўровларига асосан тиббий-ижтимоий муассасаларга беғараз топшириш ҳуқуқи берилсин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 27 декабрдаги ПФ-216-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 06/23/216/1008-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги ҳамда Наманган вилоят ҳокимлигининг 2022 йилда Наманган вилоятининг «Саховат» интернат уйи ҳудудида нуронийларнинг бўш вақтини самарали ташкил қилиш мақсадида кундузи пуллик хизмат кўрсатувчи «Кексалар боғи»ни ташкил қилиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Бунда, Наманган вилояти «Саховат» интернат уйининг ишчи ходимлари томонидан доимий яшовчилари бўлмаган кексаларга кундузги тиббий-ижтимоий ва маиший хизматлар кўрсатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Белгилансинки, тиббий-ижтимоий муассасаларда кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий мослаштириш ва уларга ўз қизиқишларидан келиб чиқиб касб-ҳунар ўргатиш учун ўқув устахоналари ташкил этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги «Саховат» интернат уйларида, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги «Мурувват» интернат уйларида ҳар йили камида икки маротаба васийликка олинган кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун ошпазлик, қандолатчилик, сартарошлик, тикувчилик ва уларнинг қизиқишларидан келиб чиққан ҳолда бошқа мос йўналишлар бўйича қисқа муддатли бепул курсларни ташкил этсин.
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 27 декабрдаги ПФ-216-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 06/23/216/1008-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Савдо-саноат палатасининг «Ижтимоий маҳсулот» электрон сотув платформасини ишлаб чиқиш ва 2023 йилдан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказлари ҳамда Тошкент шаҳрида «Саховат» ва «Мурувват» интернат уйларида истиқомат қилаётган шахслар томонидан қўл меҳнати билан тайёрланган маҳсулотларнинг кўргазма савдоларини мунтазам равишда ташкил қилиш амалиётини жорий этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. 2022 — 2025 йилларда «Саховат» ва «Мурувват» интернат уйлари ҳамда Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионатининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича «йўл харитаси» иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
*Илова берилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги, Жиззах вилояти ҳокимлиги ҳамда Давлат божхона қўмитасининг Жиззах вилояти, Шароф Рашидов туманида ташкил этилаётган 300 ўринли «Мурувват» ногиронлиги бўлган болалар учун интернат уйини ажратилган маблағ доирасида аёллар интернат уйига мослаштириш бўйича таклифига розилик берилсин.
Жиззах вилояти ҳокимлиги 2022 йил 1 октябрга қадар:
Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги билан биргаликда Жиззах вилояти, Шароф Рашидов туманида ташкил этилаётган «Мурувват» аёллар интернат уйини қуриш ишларини якунласин ва тўлиқ фойдаланишга топширилишини таъминласин;
Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда Жиззах вилояти, Шароф Рашидов туманида ташкил этилаётган «Мурувват» аёллар интернат уйини малакали тиббий ва ижтимоий ходимлар билан тўлдириш чораларини кўрсин.
11. Вазирлар Маҳкамаси (А. Раматов) Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Қурилиш вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда жорий қурилиш ва реконструкция ишлари ўтказиладиган «Саховат» ва «Мурувват» интернат уйларининг рўйхатини тасдиқласин. Бунда, фойдаланишдан чиқарилган «Меҳрибонлик» уйларининг бинолари ва иншоотларида васийликка олинган шахсларга самарали тиббий-ижтимоий хизматларни кўрсатиш таъминлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси мазкур қарорда назарда тутилган тадбирлар ижросини мувофиқлаштириш, унинг самарали ташкил этилишини таъминлаш мақсадида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси марказий аппарати тузилмасида божхона органларининг умумий чекланган штат бирликлари доирасида 3 та штат бирлигидан иборат тиббий-ижтимоий муассасалар билан ишлаш бўлимини ташкил этсин.
(12-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 27 декабрдаги ПФ-216-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 06/23/216/1008-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Бунда, ходимларнинг иш ҳақини тўлаш билан боғлиқ қўшимча харажатлар Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги билан биргаликда кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш юзасидан ушбу қарорнинг мазмун-моҳияти босма ва электрон оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали аҳоли ўртасида мунтазам, тизимли ва кенг кўламда ёритиб борилишини таъминласин.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 27 декабрдаги ПФ-216-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 06/23/216/1008-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Кейинги таҳрирга қаранг.
14. Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил қилишга масъул этиб Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори М.П. Оллоёров ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси раиси А.Ю. Мавлонов белгилансин.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 27 декабрдаги ПФ-216-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 06/23/216/1008-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2022 йил 30 август,
ПҚ-365-сон
Кейинги таҳрирга қаранг.