25.08.2022 йилдаги ПҚ-362-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 25.08.2022 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчилари, ҳарбий хизматдан резервга (истеъфога) бўшатилган (чиқарилган) фуқаролар ва уларнинг оила аъзоларини уй-жой билан таъминлаш тартибини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг туб мазмунини «Инсон қадри учун» деган эзгу ғоя ташкил этади. Сўнгги йилларда ҳарбий хизмат жозибадорлигини ошириш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ҳақиқий ҳарбий хизмат ўташ учун муносиб ва хавфсиз шарт-шароитларини яратиш, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларининг қонуний манфаатларини таъминлашнинг ҳуқуқий кафолатларини мустаҳкамлаш соҳасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, бугунги кунда ҳарбий хизматнинг жозибадорлиги ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларининг ижтимоий ҳимояси кафолатларини таъминлаш борасида айрим муаммолар сақланиб қолмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчилари, ҳарбий хизматдан резервга (истеъфога) бўшатилган (чиқарилган) фуқаролар ва уларнинг оила аъзолари ижтимоий таъминоти масалаларини оқилона ҳал этишга қаратилган тадбирлар кўламини кенгайтириш, шунингдек, уларни уй-жой билан таъминлаш тартибини янада такомиллаштириш ҳамда айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардаги бир-бирини такрорловчи, ўхшаш нормаларни бартараф этиш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳарбий хизмат мажбуриятларини бажариш вақтида орттирилган касаллик ёки олинган жароҳати туфайли ҳарбий хизматни ўташга яроқсиз деб топилиб, резервга (истеъфога) бўшатилган (чиқарилган) Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларини (кейинги ўринларда — ҳарбий хизматчилар), шунингдек, ҳалок бўлган (вафот этган) ҳарбий хизматчиларнинг, уларнинг хизмат муддатидан қатъи назар, оила аъзоларини уй-жой билан таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳарбий хизматчилар бошқа вазирлик ва идоралар тизимига ҳақиқий ҳарбий хизматни ўташ учун ўтказилганда, уларга берилган хизмат хонадонларини ҳам тегишли вазирлик ва идоралар тасарруфига ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳарбий хизматчиларга ажратиладиган уй-жой майдонининг ижтимоий нормасини аниқлашда уларнинг оила аъзолари билан бир қаторда қарамоғига олинган шахслар тоифасига аниқлик киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумий ҳарбий хизмат муддати 20 (йигирма) йил бўлган ҳарбий хизматни ўтаб резервга бўшатилган фуқароларни давлат ҳисобидан тураржой билан таъминлаш, шу билан бирга уларнинг олий таълим муассасаларида ўқиш даври ҳамда давлат органлари ва ташкилотларидаги меҳнат фаолияти йилларини ҳақиқий ҳарбий хизмат йиллари даврига қўшиб ҳисоблаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки, ушбу қарорда назарда тутилган чора-тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирлик ва идораларга ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари, бюджетдан ташқари маблағлар ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мудофаа вазирлиги Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Махмудов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 25 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-362-сон

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 августдаги ПҚ-362-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 14 сентябрдаги ПҚ-694-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларини уй-жой билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги мазмундаги иккинчи — еттинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Уй-жой майдонининг ижтимоий нормасини аниқлашда ҳарбий хизматчининг оиласи таркибига эри (хотини), болалари ҳамда унинг қарамоғидаги шахслар киритилади. Бунда, қуйидаги тоифадаги қарамоқдаги шахслар ҳисобга олинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳнатга яроқсиз, шу жумладан I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган ота-оналар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган ака-ука ва опа-сингиллар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фарзандликка олинган шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оилага тарбияга олинган болалар (патронат);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахслар»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи ва учинчи хатбошилар тегишлича саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«4. Уй-жойга муҳтож бўлган қуйидаги тоифадаги ҳарбий хизматчиларга ҳамда уларнинг оила аъзоларига уй-жой қонунчилигида назарда тутилган меъёрлар ҳамда тартибга кўра тегишли вазирлик ва идоралар томонидан квартиралар мулк қилиб берилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ҳарбий хизматнинг умумий давомийлиги йигирма йил ва ундан ортиқ бўлган ҳарбий хизматчилар. Бунда, уларнинг олий таълим муассасаларидаги ўқиш муддатлари ҳамда давлат органлари ва бошқа ташкилотлардаги олдинги иш жойлари бўйича меҳнат стажи ҳақиқий ҳарбий хизмат муддатига қўшиб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ўн ва ундан ортиқ календарь йил хизмат қилган ва қуйидагиларга кўра ҳарбий хизматдан бўшатилиши лозим бўлган (бўшатилган) ҳарбий хизматчилар:

ҳарбий хизматда бўлишнинг белгиланган ёш чегарасига етганида;

штатларнинг қисқартирилиши ёки бошқа ташкилий-штат тадбирлари муносабати билан;

в) хизмат муддатидан қатъи назар ҳарбий хизмат мажбуриятларини бажариш вақтида орттирилган касаллик ёки майиблик (яраланиш, жароҳат олиш) туфайли соғлиғининг ҳолатига кўра ҳарбий хизматдан бўшатилган ҳарбий хизматчилар;

г) хизмат муддатидан қатъи назар ҳалок бўлган (вафот этган) ҳарбий хизматчиларнинг оиласи:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу банднинг «а», «б», «в» ва «г» кичик бандларида кўрсатиб ўтилган шахслар, шунингдек, хизмат квартираларида яшаётган ҳақиқий ҳарбий хизматни ўтаётган (резервга, истеъфога бўшатилган) контракт бўйича ҳарбий хизматчилар ҳарбий хизматининг умумий давомийлиги ўн ва ундан ортиқ календарь йилига етганда ўзлари эгаллаб турган хизмат квартираларини бепул мулк қилиб олиш ҳуқуқига эгадирлар, ёпиқ ҳарбий шаҳарчалардаги хизмат квартиралари бундан мустасно. Ёпиқ ҳарбий шаҳарчалар ҳудудида яшовчи ҳарбий хизматчиларга ёпиқ ҳарбий шаҳарчалар доирасидан ташқарида квартиралар мулк қилиб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу бандда кўрсатилмаган ҳарбий хизматчилар ҳарбий хизматдан бўшатилганда қонунчиликда белгиланган тартибда хизмат квартираларини бўшатадилар»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) 15-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«15. Қуйидагилар тегишли вазирлик ва идораларнинг квартиралардан фойдаланиш органлари томонидан уй-жой майдони олиш ёки яшаш шароитларини яхшилашга муҳтож бўлганлар рўйхатига киритилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ҳақиқий ҳарбий хизматга кирган контракт бўйича ҳарбий хизматчилар тегишлича марказий тураржой комиссияси, ҳарбий қисмларнинг ёки муассасаларнинг тураржой комиссияларига билдирги топширган кундан бошлаб;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ўн ва ундан ортиқ календарь йил хизмат қилган ва қуйидагиларга кўра ҳарбий хизматдан бўшатилиши лозим бўлган (бўшатилган) ҳарбий хизматчилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳарбий хизматда бўлишнинг белгиланган ёш чегарасига етганида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
штатларнинг қисқартирилиши ёки бошқа ташкилий-штат тадбирлари муносабати билан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) хизмат муддатидан қатъи назар ҳарбий хизмат мажбуриятларини бажариш вақтида орттирилган касаллик ёки майиблик (яраланиш, жароҳат олиш) туфайли соғлиғининг ҳолатига кўра ҳарбий хизматдан бўшатилган ҳарбий хизматчилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) хизмат муддатидан қатъи назар ҳалок бўлган (вафот этган) ҳарбий хизматчиларнинг оиласи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) ҳарбий хизматнинг умумий давомийлиги йигирма йил ва ундан ортиқ бўлган ҳарбий хизматчилар»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) 24-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«24. Ҳарбий хизматчилар бошқа вазирлик ва идораларга хизмат ўташ учун ўтказилганда, тегишли вазирлик ва идоралар томонидан уларга ажратилган хизмат квартираси (ёпиқ ҳарбий шаҳарчалардаги хизмат квартиралари бундан мустасно) ҳарбий хизматчи ўтказилган вазирлик ва идора уй-жой фондига ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хизмат квартираларини ўтказиш ва қабул қилиб олиш тегишли вазирликлар ва идоралар раҳбарларининг буйруғи билан расмийлаштирилади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 сентябрдаги ПҚ-4447-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомнинг 190-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«190. Вазирлик томонидан уй-жой билан таъминланмаган контракт бўйича ҳарбий хизматчиларга уларнинг аризасига биноан тақдим қилинаётган уй-жойнинг ҳисобланган қийматининг 25 фоизи миқдоридаги дастлабки бадал пулини Давлат бюджети маблағлари ёки қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан тўлаш йўли билан узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредити бериш тизими бўйича тураржойлар берилиши мумкин».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2022 й., 07/22/362/0779-сон)