Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирининг
Буйруғи
ШНҚ 2.08.02-09* «Жамоат бинолари ва иншоотлари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларининг 2.177*-бандига ўзгартириш киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2022 йил 24 августда ҳисобга олинди, ҳисоб рақами 105]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2024 йил 2 апрелдаги 01/2-7-сонли «ШНҚ 2.08.02-23 «Жамоат бинолари ва иншоотлари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғига (ҳисоб рақами 249, 06.05.2024 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Шаҳарсозлик кодексига асосан буюраман:
1. ШНҚ 2.08.02-09* «Жамоат бинолари ва иншоотлари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларнинг 2.177*-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2.177*. Иссиқ сув таъминоти мақсадлари учун том тепасига ўрнатиладиган қуёш коллекторларини қўллаш тавсия этилади. Бунда, қуёш коллекторлари ҚМҚ 2.04.16 га мувофиқ лойиҳалаштирилиши лозим.
Қуёш коллекторлари бино фасадларида қўлланилганда, уларни ўрнатиш учун маҳкамлаш жойлари назарда тутилиши керак.
Қуёш коллекторларини том тепасига, фасадларга ёки ер сатҳига жойлаштириш жойини танлаш лойиҳа топшириғига асосан маҳаллий шароитларни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.
Жамоат бинолари ва иншоотларини лойиҳалаштиришда йилнинг илиқ даврида иссиқ сув таъминотининг камида 25 фоиз миқдорини, таълим ташкилотлари ҳамда даволаш-профилактика муассасалари биноларида иссиқ сув таъминотининг камида 50 фоиз миқдорини қуёш коллекторларини қўллаган ҳолда қоплаш назарда тутилади.».
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Б. ЗАКИРОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 16 август,
145-сон
Келишилди:
Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги бош директори Д. САТТАРОВ
2022 йил 15 август
Олий ва ўрта махсус таълим вазири А. ТОШКУЛОВ
2022 йил 11 август
Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари А. ИНОЯТОВ
2022 йил 15 август
Мактабгача таълим вазири А. ШИН
2022 йил 9 август
Энергетика вазирнинг биринчи ўринбосари А. АХМЕДХАДЖАЕВ
2022 йил 10 август
Халқ таълими вазири Б. САИДОВ
2022 йил 16 август