Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида
Сўнгги йилларда мамлакатимизнинг жаҳон ҳамжамиятидаги мавқеини ошириш, иқтисодий ва сиёсий-ҳуқуқий халқаро рейтинг ва индексларда Ўзбекистон Республикасининг ўрнини яхшилаш, шунингдек, бу борада вазирлик ва идораларнинг фаолиятини самарали йўлга қўйиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Шу билан бирга, ўзгариб бораётган халқаро рейтинг ва индексларнинг методологиялари ҳамда улар бўйича эришилаётган натижалар устувор халқаро рейтинг ва индекслар бўйича белгиланган самарадорликнинг энг муҳим кўрсаткичларини янгилаш ва улар билан ишлашни янада манзилли ташкил этишни тақозо этмоқда.
Республикамизнинг устувор халқаро рейтинг ва индекслардаги ўрнини мустаҳкамлаш, давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг рейтинг ва индекслар билан ишлаш бўйича фаолиятини такомиллаштириш ва шахсий масъулиятини янада ошириш, соҳадаги ислоҳотларни изчил давом эттириш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонларига 1-иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилсин:
Жаҳон банкининг «Аёллар, бизнес ва қонун» индексини Ўзбекистон Республикаси учун устувор бўлган халқаро рейтинг ва индекслар рўйхатига киритиш;
Ўзбекистон Республикаси учун устувор бўлган халқаро рейтинг ва индекслар бўйича қисқа муддатли самарадорликнинг энг муҳим кўрсаткичларини белгилаш ҳамда узоқ муддатли кўрсаткичларни янгилаш;
халқаро рейтинг ва индексларнинг методологияларини ҳисобга олган ҳолда, уларнинг алоҳида таркибий индикаторларини масъул давлат органларига бириктириш.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатлари 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2022 йил 23 август,
ПФ-197-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 19 июндаги ПФ-91-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.06.2024 й., 06/24/91/0429-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим ҳужжатлари
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 21 сентябрдаги «2019 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини инновацион ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида»ги ПФ-5544-сон Фармони 1-бандининг тўртинчи хатбошиси ва Фармонга 3-илова.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 мартдаги «Халқаро рейтинг ва индексларда Ўзбекистон Республикасининг ўрнини яхшилашга оид чора-тадбирларни тизимлаштириш тўғрисида»ги ПФ-5687-сон Фармонига 2-илованинг 4-банди.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги ПФ-5892-сон Фармонига 1-илованинг 53-банди.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 мартдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги ПФ-5968-сон Фармонига 1-илованинг 13-банди.
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6075-сон Фармонига 2-илованинг 92-банди.
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 августдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги ПФ-6280-сон Фармонига 1-илованинг 12 ва 14-бандлари.
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 июлдаги «Жаҳон банки ва Халқаро Молия Корпорациясининг «Бизнес юритиш» йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3852-сон қарори.
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги «Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг «Бизнес юритиш» йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4160-сон қарори 1-бандининг «б» кичик банди, қарорга 1-илованинг 56-позицияси ҳамда 2-иловаси.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.08.2022 й., 06/22/197/0765-сон; 20.06.2024 й., 06/24/91/0429-сон; 6.11.2025 й., 06/25/231/1091-сон)