05.08.2022 йилдаги СҚ-595-IV-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Енгил саноат ва чарм саноати корхоналарида хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг ҳолати юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юборилган парламент сўрови натижалари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2021 йил 18 ноябрдаги СҚ-430-IV-сонли Қарори билан енгил саноат ва чарм саноати корхоналарида хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳолати юзасидан Вазирлар Маҳкамасига юборилган парламент сўровига берилган жавоблар Сенатнинг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси томонидан таҳлил қилинди. Шунингдек, сенаторлар, маҳаллий Кенгаш депутатлари ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ ташкил этган ҳолда тармоқ корхоналарида қўшимча ўрганишлар ўтказилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳукумат томонидан хотин-қизлар учун соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш, иш берувчилар ўртасида меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида кенг тушунтириш ишларини ташкил этиш тўғрисида «йўл харитаси» ишлаб чиқилган ва ижрога қаратилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика бўйича меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш, иш берувчилар ва ходимларнинг ҳуқуқий онгини ошириш мақсадида 800 дан ортиқ семинар ва давра суҳбатлари ўтказилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўқимачилик соҳасида пахтани етиштиришдаи тайёр маҳсулотгача бўлган ишлаб чиқариш корхоналарида меҳнатни муҳофаза қилишни ташкил этиш ва уни бошқариш тизими бўйича намунавий ҳужжатлар тўплами ишлаб чиқилган ҳамда тўқимачилик корхоналарига етказиб берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан «Енгил саноат ва чарм саноати корхоналарида хотин-қизлар учун қулай ва хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш, уларнинг меҳнатига муносиб иш ҳақи тўлаш, меҳнатни муҳофаза қилиш, меҳнат муносабатлари билан боғлиқ масалаларда иш берувчиларнинг масъулиятини оширишга доир тавсиялар» ишлаб чиқилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бугунги кунда енгил саноат ва чарм саноати корхоналарида 450 мингга яқин ходим банд бўлиб, уларнинг 70 фоиздан ортиғини хотин-қизлар ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўқимачилик соҳасида илғор хорижий тажриба асосида юқори талабга эга бўлган олий ва ўрта махсус маълумотли кадрлар тайёрлашни ташкил этиш ва бунга халқаро ташкилотларнинг техник ҳамда молиявий кўмагини жалб этиш ишлари амалга оширилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Соҳада ишчи-ходимлар, шу жумладан, хотин-қизлар учун зарур меҳнат шароитларини яратиш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулот сифатини белгилашга хизмат қиладиган халқаро стандартларни татбиқ этиш бўйича муайян ишлар амалга оширилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, енгил саноат ва чарм саноати тармоқларидаги 1 400 га яқин корхоналар фаолиятига BCI (5 СЕ маркировкаси (3 та), OCS (2 та), GRS (1 та), «Oeko tex standard 100»та), Sedex (12 та), GOTS (3 та), (50 та) ҳамда ISO 9001/14001/18001/45001/50001 (1100 тадан ортиқ) каби халқаро стандартлар жорий қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Парламент сўровида белгиланган вазифалар доирасида амалга оширилган ишлар билан бирга, унда кўтарилган масалалар юзасидан аниқ чоралар белгиланмаган, соҳада қатор камчилик ва муаммолар ҳанузгача ўз ечимини топмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жумладан, енгил саноат ва чарм саноати корхоналари фаолиятини ташкил этиш, мазкур корхоналарда ишчи-ходимлар учун қулай ва хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича амалда 60 дан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мавжуд бўлса-да, уларни бугунги кун талабидан келиб чиққан ҳолда хатловдан ўтказиб, такомиллаштириш юзасидан тегишли таклифлар ишлаб чиқилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Соҳа корхоналарида меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан ваколатли давлат органлари ҳисоботларини тизимли равишда эшитиб бориш йўлга қўйилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси томонидан парламент сўровига берилган жавобда хотин-қизларнинг меҳнатига оид Меҳнат кодексининг айрим нормаларига риоя қилмаслик ҳолатлари юзасидан кўрилган чораларга изоҳ берилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Енгил саноат корхоналарида аёллар меҳнат қиладиган иш ўринларининг 47,9 фоизида, чарм саноати корхоналаридаги иш ўринларининг 66,6 фоизида ўртача ойлик иш ҳақи миқдори 1,5 млн сўмгача бўлиб, 3 млн сўм атрофида ойлик оладиган ишчи-ходимлар сони ўрганилган ташкилотларда 2,6 фоизни ташкил этмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Енгил саноат корхоналарида банд бўлган ишчи-ходимларнинг ўртача ойлик маошлари иқтисодиётнинг бошқа тармоқларидаги ўртача ойлик иш ҳақига нисбатан 3-4 баробар кам эканлиги маълум бўлди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Енгил саноат ҳамда чарм саноати корхоналарида танлов асосида ўтказилган ўрганишларда кадрлар қўнимсизлиги ҳолати юқорилигича қолаётганлиги кузатилган. Хусусан, жорий йилнинг 6 ойи давомида ишга қабул қилинган хотин-қизларнинг 60 фоизи билан имзоланган меҳнат шартномаси бекор қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тармоқ корхоналарида ойлик иш ҳақининг камлиги туфайли кадрлар қўнимсизлиги ўртача 20 — 25 фоизни ташкил қилмоқда, баҳор ва ёз ойларида ходимларнинг қишлоқ ҳўжалигидаги кунлик ишларга чиқиб кетаётганлиги оқибатида ушбу кўрсаткичлар юқорилигича қолмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аксарият корхоналарда малакали ишчиларни қўшимча рағбатлантириш тизими ҳам йўлга қўйилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фаолияти ўрганилган айрим корхоналарда Меҳнат кодекси билан белгиланган «Аёлларга ва оилавий вазифаларни бажариш билан машғул шахсларга бериладиган қўшимча кафолатлар» татбиқ этилмаяпти.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Енгил саноат ва чарм саноати корхоналарида иш берувчилар томонидан иш ўринларида меҳнат шароитларини баҳолаш, хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омилларини аниқлаш борасида ишлар амалга оширилмаган. Ҳар бир корхонада ишларни хавфсиз бажариш ва ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш борасида йўриқномалар ишлаб чиқилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чарм саноати корхоналарининг 50 фоизида, енгил саноат корхоналарининг 25 фоизида меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини тарғиб қилувчи кўргазмали воситалар ўрнатилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корхоналар раҳбарлари ва ходимлари ўз касблари ва иш турлари бўйича меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича ўқувдан ўтиши, малака ошириши ва билимларини текшириш ишлари қониқарсиз даражада қолмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Танлов асосида ўрганилган 14 та енгил саноат корхонасида меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ходимларнинг билимлари синовдан ўтказилмаган (65 фоизи).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фаолияти ўрганилган 13 та чарм саноати корхонасида ишлаётган раҳбар ва мутахассислар сони 234 нафарни ташкил қилиб, улардан бор-йўғи 1 та корхонада 2 нафарининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича малакаси оширилган, холос. Енгил саноат тармоғидаги корхоналарнинг 30 фоизида бирорта ҳам раҳбар ва мутахассиснинг малакаси оширилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўрганилган енгил саноат ва чарм саноати корхоналарининг 63 фоизида меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича лавозим жорий этилмаган ёки корхона раҳбарларининг бирига ушбу вазифалар юклатилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, корхоналарнинг 25,9 фоизида иш берувчи билан ходимлар ўртасидаги ижтимоий-иқтисодий ва меҳнатга оид муносабатларни тартибга солувчи жамоа шартномаси тузилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Енгил саноат корхоналарининг 70 фоизида ва чарм саноати корхоналарининг 85 фоизида ходимларнинг ижтимоий ҳимояси билан шуғулланадиган касаба уюшмаси ташкилоти тузилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Енгил саноат корхоналари 8 ва 10 хавфлилик синфларига, чарм саноати корхоналари 5, 6, 8, 10 ва 13 хавфлилик синфларига мослиги аниқланган бўлса-да, меҳнат шароитларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини таъминлашда иш берувчиларнинг манфаатдорлигини ошириш ва мавжуд иш ўринларини аттестациядан ўтказиш ишлари талаб даражасида эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика бўйича жами тўқимачилик маҳсулотлари, кийим ҳамда тери ва унга тегишли маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи 11 109 та корхона мавжуд бўлиб, шундан «Ўзтўқимачиликсаноати» ва «Ўзчармсаноат» уюшмаларига аъзо бўлган 2 446 та корхонадан фақат 105 тасида (4 фоиз) иш ўринлари меҳнат шароитлари, меҳнат жараёнининг оғирлиги ва тиғизлиги, асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги бўйича аттестациядан ўтказилган, холос.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айрим корхоналарда зарарли ва хавфли ишлаб чиқариш омиллари таъсирида ишлаётган хотин-қизлар учун қонунчиликда белгиланган имтиёз ва кафолатлар етарли даражада татбиқ этилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўрганилган 27 корхонанинг атиги 1 тасида меҳнат шароитлари бўйича иш ўринларида аттестация ўтказилган. Чарм саноати корхоналарида ходимларга ноқулай меҳнат шароитларида ишлагани учун кафолатлар ва имтиёзлар умуман белгиланмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур тармоқларда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар, технологик жараёнларнинг хусусиятини инобатга олиб, иш ўринларида хавф-хатарларни аниқлаш, баҳолаш ва уларни бошқариш тизимини жорий қилиш бўйича тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Енгил саноат ва чарм саноати корхоналарида йилдан-йилга бахтсиз ҳодисалар сони ошиб бораётганлиги кузатилмоқда. Хусусан, 2017 йилда 33 та, 2018 йилда 50 та, 2019 йилда 51 та, 2020 йилда 105 та, 2021 йилда 98 та ва 2022 йилнинг 6 ой давомида 17 та бахтсиз ҳодиса содир бўлган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур бахтсиз ҳодисаларда жами 354 нафар ходим жароҳат олган, 41 нафар ходим вафот этган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Парламент сўровида енгил саноат ва чарм саноати корхоналари бўйича хавф-хатарлилик тоифалари кўрсаткич ва тавсифларини қайта кўриб чиқиш топшириғи белгиланган бўлса-да, мазкур соҳада тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат ишлаб чиқилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, парламент сўровидаги хотин-қизлар меҳнатини муҳофаза қилиш ишларини доимий мониторинг қилиб боришнинг онлайн тизимини яратиш бўйича топшириқ ижроси таъминланмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Енгил саноат ва чарм саноати корхоналарида иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш соҳасида аниқланган камчиликларни бартараф қилиш бўйича самарали чоралар кўрилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, «Ўзтўқимачиликсаноати» ва «Ўзчармсаноат» уюшмаларига аъзо, танлов асосида ўрганилган 27 та тўқимачилик ва чарм саноати корхонасидан фақатгина 5 тасида (18 фоиз) иш берувчининг фуқаролик жавобгарлиги бўйича мажбурий суғурта полислари мавжуд.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқорида баён этилганларга асосан «Парламент назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Олий Мажлис Сенатининг 2021 йил 18 ноябрдаги СҚ-430-IV-сонли Қарори билан юборилган парламент сўровида қўйилган масалалар, белгиланган вазифаларнинг ижроси Сенатнинг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси томонидан тизимли назоратга олинмаганлиги қайд этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ҳафта муддатда парламент сўровида ҳамда мазкур Қарорда енгил саноат ва чарм саноати корхоналарида хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид қайд этилган ҳолатларни чуқур таҳлил қилиб, халқаро меҳнат стандартларидан келиб чиққан ҳолда тармоқ корхоналарида ходимлар, хусусан, хотин-қизлар учун муносиб ва хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш юзасидан аниқ чора-тадбирларни белгиласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
енгил саноат ва чарм саноати корхоналарида меҳнат қилаётган ходимлар, хусусан, хотин-қизларнинг меҳнат соҳасидаги ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, зарур меҳнат шароитларини яратиш, ижтимоий ҳимоясини таъминлаш ва рағбатлантиришга оид норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жорий йилнинг сентябрь ойидан бошлаб ваколатли давлат органларининг енгил саноат ва чарм саноати корхоналарида меҳнат, меҳнатни муҳофаза қилиш фаолиятининг самарадорлиги ҳамда натижадорлигини танқидий таҳлил қилишни, мажлисларда мутасадди раҳбарларнинг ҳисоботларини эшитишни йўлга қўйсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 10 ноябрга қадар парламент сўровида акс эттирилган барча масалаларни чуқур ўрганиб, мавжуд камчиликларни бартараф этиш чораларини кўрсин ва натижалари юзасидан Сенатга ахборот киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси, «Ўзчармсаноат» ва «Ўзтўқимачиликсаноати» уюшмалари билан биргаликда илғор хорижий давлатлар тажрибасини чуқур таҳлил қилган ҳолда тегишли маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва қайта ишлашда меҳнатни муҳофаза қилиш ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш бўйича амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни хатловдан ўтказсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хатлов натижаларига кўра хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги қонунчилик талабларига риоя этилиши устидан назорат ўрнатиш, меҳнат муносабатлари ва меҳнатни муҳофаза қилиш механизмларини такомиллаштириш бўйича аниқ таклифларни ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда Ҳукуматга киритсин. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхоналарда меҳнатни муҳофаза қилиш тизимини бошқариш тўғрисида низомни ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхоналарда меҳнат қилаётган ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнат шароитларига минимал талабларни белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхоналардаги иш ўринларида хавф-хатарларни аниқлаш, баҳолаш ва бошқариш тартибини белгилаш ҳамда хавф-хатарларнинг таснифи ишлаб чиқиш назарда тутилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Ўзчармсаноат» ва «Ўзтўқимачиликсаноати» уюшмалари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уюшмага аъзо корхоналарнинг иш берувчилари иштирокида парламент сўровида ҳамда мазкур Қарорда қайд этилган муаммо ва камчиликларни таҳлил қилсин ҳамда уларни бартараф этишда амалий ёрдам кўрсатиб борсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхоналарда ходимлар, хусусан, хотин-қизлар учун муносиб меҳнат шароитлари яратилиши, иш берувчилар ҳамда уларнинг вакилларини меҳнат ва меҳнат муҳофазасига оид қонунчилик бўйича малакаларини ошириш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ой муддатда енгил саноат ва чарм саноати корхоналарида хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари таъсирида меҳнат қилаётган ходимларнинг имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи касблар рўйхатини қайта қўриб чиқсин ва таклифларни Ҳукуматга киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тармоқ корхоналарида меҳнат қилаётган ходимларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳар томонлама ҳимоя қилиш мақсадида уларни касаба уюшмалари аъзолигига жалб қилиш ҳамда жамоа шартномалари тузилишига кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
енгил саноат ва чарм саноати тармоқлари корхоналарида меҳнатни муҳофаза қилиш ҳолатини ўрганиб бориш, иш берувчиларнинг жамоа шартномалари ва келишувларида назарда тутилган меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мажбуриятлари бажарилиши устидан доимий назоратни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ходимларнинг меҳнат ва меҳнат муҳофаза қилишга оид қонунчилик ҳужжатлари бўйича билим ҳамда кўникмаларини оширишга қаратилган тарғибот тадбирларини ташкил этиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур Қарор ижроси бўйича Сенатнинг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси М. Кадирханова 2022 йил 20 ноябрга қадар Сенат Кенгашига ахборот тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ушбу Қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари С. Сафоев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг раиси Т. НАРБАЕВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 5 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СҚ-595-IV-сон