16.08.2022 йилдаги ПҚ-352-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 17.08.2022 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори

Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетида хорижий давлатлар ҳарбий кадрларини тайёрлаш ва ўқитиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 апрелдаги «Жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида профессионал кадрларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5077-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетида хорижий давлатлар ҳарбий кадрларини тайёрлаш ва ўқитиш тизимини жорий этиш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси билан Беларусь Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Қозоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Қирғиз Республикаси Қуролли Кучлари Миллий гвардияси ҳамда Тожикистон Республикаси Миллий гвардияси ўртасида имзоланган ўзаро англашув меморандумларида кадрларни тайёрлаш ва ўқитиш бўйича ҳамкорлик қилиш белгилаб қўйилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетида (кейинги ўринларда — Жамоат хавфсизлиги университети) ўзининг умумий чекланган штат бирликлари доирасида Хорижий ҳарбий кадрлар билан ишлаш факультетини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар Хорижий ҳарбий кадрлар билан ишлаш факультетининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий давлатлар ҳарбий кадрларини қабул қилиш, тайёрлаш ва битирув тадбирларини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамоат хавфсизлиги университетининг илмий, ўқув-тарбиявий бўлинмаларига тарбиявий ва ўқув-услубий ишларни ташкил этиш, назорат ва мониторинг қилишда кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий давлатлар ҳарбий кадрларини тайёрлашни ташкил этишнинг мазмуни, шакллари ва технологияларини такомиллаштириш мақсадида республиканинг бошқа соҳалардаги етакчи таълим муассасаларининг таркибий бўлинмалари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий давлатлар ҳарбий кадрларининг Ўзбекистон шароитига мослашишида ҳар томонлама кўмаклашиш ва улар томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларига амал қилинишининг назоратини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий давлатлар ҳарбий кадрлари ва Ўзбекистон Республикаси ҳарбий хизматчилари ўртасида маданиятлараро алмашинув бўйича тадбирлар, шунингдек, маданий ва маънавий-маърифий ишларнинг сифатли ўтказилишини мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий давлатлар ҳарбий кадрлари учун биргаликдаги тадбирларни ўтказиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг санъат, маданият ва спорт соҳасидаги таниқли намояндалари ва давлат ташкилотларининг фаолларини жалб этган ҳолда, давлат ва жамоат тузилмалари билан ўзаро ҳамкорликни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий давлатлар ҳарбий кадрлари вақтинча яшаши учун уй-жой ижараси ва маданий-ҳордиқ тадбирларини ташкил этиш масалаларини ҳал қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тайёргарлик натижадорлиги, маданий тадбирлар самарадорлигини баҳолаш, маданиятлараро алмашинувнинг янги шаклларини қўллаш ҳамда ўқишнинг таҳлилини ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
факультетнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш ишларини амалга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Жамоат хавфсизлиги университетида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий давлатлар ҳарбий кадрларининг таълим олиши хорижий давлатларнинг расмий мурожаатига асосан Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши билан келишилган ҳолда ташкил этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий давлатлар ҳарбий кадрларига таълим бериш белгиланган тартибда тузиладиган икки томонлама халқаро шартномаларга мувофиқ беғараз, имтиёзли ҳамда тўлов асосида амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонига Миллий гвардия бўлинмаларининг (қўшинларининг) умумий чекланган сони доирасида Жамоат хавфсизлиги университетининг Хорижий ҳарбий кадрлар билан ишлаш факультети ташкилий-штат тузилмасига заруратга кўра ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга рухсат берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамоат хавфсизлиги университети томонидан ҳарбий кадрларга таълим бериш тартиби ва муддатлари бўйича доимий равишда тегишли хорижий давлатларни хабардор қилиб борсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий давлатлар ҳарбий кадрларига таълим бериш учун етарли шарт-шароитлар яратиш мақсадида Жамоат хавфсизлиги университетининг ўқув ва моддий-техника базасини такомиллаштириш ва модернизация қилиш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 сентябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг олий ҳарбий таълим муассасаларида хорижий давлатлар ҳарбий кадрларини тайёрлаш ва ўқитиш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5247-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Махмудов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 16 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-352-сон

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 16 августдаги ПҚ-352-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 сентябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг олий ҳарбий таълим муассасаларида хорижий давлатлар ҳарбий кадрларини тайёрлаш ва ўқитиш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5247-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қарор номи ва муқаддимасидаги «Мудофаа вазирлигининг» сўзлари «Мудофаа вазирлиги ва Миллий гвардиясининг» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 4-банднинг биринчи хатбошиси ва 6-банд «Мудофаа вазирлиги» сўзларидан кейин «ва Миллий гвардияси» сўзлари билан тўлдирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 7-банддаги «Мудофаа вазирлигининг» сўзлари «Мудофаа вазирлиги ва Миллий гвардиясининг» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. 8-банднинг учинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига» сўзлари «тегишлича Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Миллий гвардиясига» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) номи ва 1-банди «Мудофаа вазирлиги» сўзларидан кейин «ва Миллий гвардияси» сўзлари билан тўлдирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 4 ва 5-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«4. Хорижий ҳарбий кадрларни ўқишга қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Миллий гвардиясига хорижий давлатларнинг мудофаа ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги ваколатли органлари тақдим этган мурожаатга асосан режалаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Хорижий давлатларнинг мудофаа ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги ваколатли органларининг хорижий ҳарбий кадрлар таълим олиши учун мурожаат қилиш муддати, уларни кўриб чиқиш ва ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги қарор ўқиш бошлангунга қадар тўрт ойдан кам бўлмаган муддатда квоталар миқдорини аниқлашни инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Миллий гвардияси томонидан қабул қилинади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) 6-банд «Мудофаа вазирлиги» сўзларидан кейин «ва Миллий гвардияси» сўзлари билан тўлдирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) 19-банддаги «Мудофаа вазирлигининг» сўзлари «Мудофаа вазирлиги ва Миллий гвардиянинг» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«а» ва «б» кичик бандларнинг учинчи хатбошилари «мотоўқчи батальон командири» лавозими» сўзларидан кейин «ва унга тенглаштирилган лавозимлар» сўзлари билан тўлдирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«в» кичик банднинг учинчи хатбошиси «мотоўқчи бригадаси командири» лавозими» сўзларидан кейин «ва унга тенглаштирилган лавозимлар» сўзлари билан тўлдирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) 23-банднинг биринчи хатбошиси, 25 ва 29-бандлар «Мудофаа вазирлиги» сўзларидан кейин «ва Миллий гвардияси» сўзлари билан тўлдирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) 32-банднинг бешинчи хатбошисидаги «Мудофаа вазирлиги» сўзлари «Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардияси» сўзлари билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2022 й., 07/22/352/0745-сон)