Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси мажлисининг кун тартиби тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси мажлисининг қуйидаги кун тартиби тасдиқлансин:
1. Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Н. Хусановнинг «2022 йилда янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш бўйича дастурларнинг ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида»ги ахбороти ҳақида.
2. «Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини ошириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар, шу жумладан экотуризмни ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламент сўровига Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — туризм ва маданий мерос вазири А. Абдухакимовнинг жавоби ҳақида.
3. «Умумий ўрта таълим муассасаларида янги ўқув йилига тайёргарлик ишларини сифатли ташкил этиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири Б. Саидовнинг ахборотини эшитиш ҳақида.
4. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2022 йил иккинчи ярим йиллигидаги фаолиятининг асосий йўналишлари тўғрисида.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 20 июль,
2323-IV-сон