Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг
қарори
«Мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитация қилиш тўғрисида»ги ҚЛ-882-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида
(«Мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитациядан ўтказиш тўғрисида»)
(«Мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитациядан ўтказиш тўғрисида»)
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси томонидан 2022 йил 9 мартда биринчи ўқишда қабул қилинган «Мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитациядан ўтказиш тўғрисида»ги ҚЛ-882-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини «Мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитация қилиш тўғрисида» деган янги ном билан иккинчи ўқишда кўриб чиқишга доир Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитасининг таклифи маъқуллансин.
2. Мазкур қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси кун тартиби лойиҳасига киритилсин.
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 7 июль,
2278-IV-сон