Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Қарори
«Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини ошириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар, шу жумладан экотуризмни ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламент сўровига Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — туризм ва маданий мерос вазири А. Абдухакимовнинг жавоби ҳақида
«Парламент назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. «Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини ошириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар, шу жумладан экотуризмни ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламент сўровига Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — туризм ва маданий мерос вазири А. Абдухакимов томонидан юборилган ёзма жавоб маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари У. ИНОЯТОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 26 июль,
2360-IV-сон