Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2022 йил иккинчи ярим йиллигидаги фаолиятининг асосий йўналишлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2022 йил иккинчи ярим йиллигидаги фаолиятининг асосий йўналишлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2022 йил иккинчи ярим йиллигидаги фаолиятининг асосий йўналишларида назарда тутилган вазифалар ва тадбирларни ўз вақтида, сифатли бажарилиши учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари, қўмиталари (комиссиялари) раислари, Девони раҳбари масъул эканлиги белгилаб қўйилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Девонининг Назорат ва мониторинг бўлими (А. Абдукодиров) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2022 йил иккинчи ярим йиллигидаги фаолиятининг асосий йўналишларида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан ҳар ойда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашига умумлаштирилган маълумот киритиб борсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Девони Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2022 йил иккинчи ярим йиллигидаги фаолиятининг асосий йўналишларидаги чора-тадбирларни бажариш билан боғлиқ бўлган сарф-харажатларни амалга оширилишини таъминласин.
5. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2022 йил иккинчи ярим йиллигидаги фаолиятининг асосий йўналишларида назарда тутилган вазифалар ва тадбирларнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари зиммасига юклатилсин.
6. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 20 июль,
2326-IV-сон