Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг айрим қарорларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси қўмиталарининг айрим қонун лойиҳаларини маромига етказиш ва иккинчи ўқишда Қонунчилик палатаси муҳокамасига киритиш муддатларини узайтириш тўғрисидаги таклифларини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қарорларига қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
1) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2022 йил 25 февралда қабул қилинган «Волонтёрлик фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ҚЛ-874-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида»ги 1881-IV-сонли Қарорининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2022 йил, № 2, 134-модда) 2-бандидаги «икки ой» деган сўзлар «беш ой» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2022 йил 9 мартда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги ҚЛ-883-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида»ги 1925-IV-сонли Қарорининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2022 йил, № 3, 233-модда) 2-бандидаги «уч ой» деган сўзлар «беш ой» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2022 йил 29 мартда қабул қилинган «Ер ости бойликлари тўғрисида»ги ҚЛ-888-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида»ги 1988-IV-сонли Қарорининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2022 йил, № 3, 268-модда) 2-бандидаги «уч ой» деган сўзлар «беш ой» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
4) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2022 йил 31 майда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-910-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида»ги 2169-IV-сонли Қарорининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2022 йил, № 5, 494-модда) 2-бандидаги «икки ой» деган сўзлар «тўрт ой» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Қонун лойиҳаларини кўриб чиқиш учун масъул бўлган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қўмиталари келиб тушган тузатишларни ҳисобга олган ҳолда мазкур қонун лойиҳаларини белгиланган муддатларда маромига етказсин ва иккинчи ўқишда Қонунчилик палатаси муҳокамасига киритсин.
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 7 июль,
2290-IV-сон