Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Қарори
Темир йўл транспорти йўловчиларининг қўл юкини, багажини, валютасини ва валюта бойликларини божхона назоратидан ўтказиш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 5-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2022 йил 8 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3233-1]
Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Молия вазирлиги, Транспорт вазирлиги ва Марказий банки бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Молия вазирлиги, Транспорт вазирлиги ва Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 20 мартдаги 01-02/12-10, 14, 7, 3/2-сон қарори (рўйхат рақами 3233, 2020 йил 2 май) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.05.2020 й., 10/20/3233/0540-сон) билан тасдиқланган Темир йўл транспорти йўловчиларининг қўл юкини, багажини, валютасини ва валюта бойликларини божхона назоратидан ўтказиш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 5-банди иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Йўловчилар томонидан қўл юкида ёки кузатиб борилаётган багажида нотижорат мақсадлар учун олиб ўтилаётган, шунингдек халқаро почта ва курьерлик жўнатмаларида юборилаётган товарларнинг қиймати ва (ёки) миқдори қонунчилик ҳужжатларида белгиланган божсиз олиб кириш нормасидан ортиқ бўлса, товарларнинг бундай ортиқ қисмига нисбатан ягона божхона тўлови тўланади.».
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан кучга киради.
Давлат божхона қўмитаси раиси А. МАВЛОНОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 27 июль,
12/02-22-25-сон
Молия вазири Т. ИШМЕТОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 13 июль,
34-сон
Транспорт вазири И. МАХКАМОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 15 июль,
12-сон
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 22 июль,
16/2-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.08.2022 й., 10/22/3233-1/0722-сон)