Ҳужжат кучини йўқотган 01.01.2025 04.08.2022 йилдаги ПФ-182-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 01.01.2025
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июлдаги «Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5490-сон Фармонига қўшимча киритиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 14 ноябрдаги ПФ-184-сонли «Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан 2025 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида»ги Қонуни ижросини таъминлаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июлдаги «Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5490-сон Фармонига 2-илова қуйидаги мазмундаги 172-позиция билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

«

172.

Асосли маълумотлар бўлганда кўп квартирали уйлардаги жойларнинг ўзбошимчалик билан қайта қурилиши ва (ёки) қайта режалаштирилиши ҳолатларини текшириш ҳамда бошқариш органлари томонидан кўп квартирали уйларда юзага келган авария вазиятларини бартараф этиш бўйича чоралар кўрилганлиги устидан назорат қилиш.

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Кўп квартирали уй-жой фондидан фойдаланиш соҳасини назорат қилиш инспекцияси

1 кундан ошмаган ҳолда

».

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 4 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-182-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.08.2022 й., 06/22/182/0710-сон)