29.07.2022 йилдаги 413-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 23.01.2026 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг хориждаги консуллик муассасалари орқали электрон рақамли имзо бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 24 июлдаги ПФ-6269-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек, хорижда бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет давлат жисмоний ва юридик шахслари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларга кўрсатиладиган барча давлат хизматларидан эркин фойдаланиш имкониятини берадиган электрон рақамли имзо калити сертификатини беришни жорий қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикасининг хориждаги консуллик муассасалари орқали электрон рақамли имзо бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижда бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, шунингдек, чет давлат жисмоний ва юридик шахслари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан электрон рақамли имзо калити сертификатини олиш юзасидан Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари консуллик бўлимлари ва консуллик муассасаларига мурожаат қилиш тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари консуллик бўлимлари ва консуллик муассасалари томонидан хорижда бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, шунингдек, чет давлат жисмоний ва юридик шахслари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларга электрон рақамли имзо калитининг сертификатини бериш тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электрон рақамли имзо калити сертификатининг амал қилиш муддати.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси хорижда бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, шунингдек, чет давлат жисмоний ва юридик шахслари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларга электрон рақамли имзо калити сертификатларини Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари консуллик бўлимлари ва консуллик муассасалари томонидан бериш мақсадида ахборот алмашинуви электрон тизимини йўлга қўйсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси — IТ-технологиялар, телекоммуникациялар ва илмий фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи, Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш.Х. Шерматов ҳамда ташқи ишлар вазири в.б. В.И. Норов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 29 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
413-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 29 июлдаги 413-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг хориждаги консуллик муассасалари орқали электрон рақамли имзо бериш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари консуллик бўлимлари ва консуллик муассасалари (кейинги ўринларда — консуллик муассасаси) томонидан хорижда бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, шунингдек, чет давлат жисмоний ва юридик шахслари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларга (кейинги ўринларда — талабгор) электрон рақамли имзо калитининг сертификатини бериш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
расмий ахборот ресурси — электрон рақамли имзо (кейинги ўринларда — ЭРИ) калитларини рўйхатдан ўтказиш ва ЭРИ калитлари сертификатларини олиш учун жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг раҳбарлари томонидан электрон ҳисоблаш машинаси воситасида ЭРИ ёпиқ калитини яратиш ва сақлаш имкониятини таъминлаб берувчи Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги «Янги технологиялар» илмий-ахборот маркази (кейинги ўринларда — ваколатли орган) расмий веб-сайти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЭРИ ёпиқ калитининг пароли — ЭРИнинг ёпиқ калитидан рухсатсиз фойдаланишдан ҳимоя қилиш учун мўлжалланган шартли белгилар кетма-кетлиги;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЭРИ калити эгасининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат — фуқаролик биометрик паспорти (идентификацияловчи ID-картаси), хорижга чиқиш биометрик паспорти ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг биометрик ҳаракатланиш ҳужжати;
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 2 сентябрдаги 442-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЭРИ калитининг сертификати — ЭРИнинг очиқ калити ЭРИнинг ёпиқ калитига мувофиқлигини тасдиқлайдиган электрон ҳужжат;
(2-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 7 июндаги 233-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.06.2023 й., 09/23/233/0344-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЭРИ калитининг сертификатини бошқариш — ЭРИ калитининг сертификати амал қилишини тўхтатиб туриш ёки қайта тиклаш ёхуд уни бекор қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЭРИнинг ёпиқ калити эгаси — ЭРИни яратган (электрон ҳужжатга имзо қўйган) ва ваколатли орган томонидан унинг номига ЭРИ калити сертификати берилган жисмоний шахс.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Консуллик муассасаси орқали ЭРИ калитларини рўйхатга олиш ва ЭРИ калитлари сертификатларини бериш ваколатли орган томонидан идоралараро электрон ҳамкорлик қилиш тизими орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Консуллик муассасаси ва ваколатли орган ўртасидаги ҳаракатлар ЭРИдан фойдаланган ҳолда идоралараро электрон ҳамкорлик қилиш тизими орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. ЭРИ калитлари сертификатларини бериш учун Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномалари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 24 декабрдаги ПҚ-2095-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Консуллик йиғимлари тарифида белгиланган миқдорда консуллик йиғимлари, шунингдек, консуллик ҳаракатларини амалга оширилганлик билан боғлиқ ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш ҳисобидан йиғимлар ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 5 апрелдаги ПҚ-3654-сон қарорига асосан консуллик ҳаракатларини амалга оширганлик учун консуллик йиғимларидан тушган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига — 70 фоиз, Ўзбекистон Республикасининг дипломатик хизмат органларини ривожлантириш жамғармасига — 30 фоиз нисбатида тақсимланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. ЭРИ калити сертификатининг амал қилиш муддати ЭРИ рўйхатга олинган вақтдан бошлаб 24 ойдан ошмаслиги керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, ЭРИ калити сертификатининг амал қилиш муддати икки мартадан кўп бўлмаган муддатга узайтирилиши мумкин.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 7 июндаги 233-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.06.2023 й., 09/23/233/0344-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. ЭРИ калитининг сертификатини бериш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. ЭРИ калитини рўйхатдан ўтказиш ва ЭРИ калитининг сертификатини олиш учун талабгор консуллик муассасасига қуйидаги ҳужжатлар билан бевосита мурожаат қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг асли (консуллик муассасаси мансабдор шахси томонидан текширилади ва талабгорга қайтариб берилади);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний шахслар учун — Ўзбекистон Республикасида олинган жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахслар учун — юридик шахснинг тўлиқ номи ва солиқ тўловчи идентификация рақами қайд этилган нотариал тасдиқланган юридик шахс хати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган миқдорда консуллик йиғими ва ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш ҳисобидан йиғим тўланганлиги тўғрисида квитанция.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар ЭРИ ёпиқ калити эгаси юридик шахснинг вакили (юридик шахснинг раҳбари бундан мустасно) бўлса, сўровномага ЭРИ ёпиқ калити эгасининг фамилияси, исми, отасининг исми ва лавозими кўрсатилган ҳамда ушбу ЭРИ ёпиқ калити эгасига ЭРИ калитларини ва ЭРИ калитининг сертификатини бериш тўғрисида юридик шахснинг хати (нотариал тасдиқланган ишончнома) илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Талабгордан ушбу Низомда кўрсатилмаган маълумотларни, шунингдек, бошқа ҳужжатларни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Консуллик муассасаси томонидан ЭРИ калити сертификатини олиш учун талабгордан ҳужжатларни қабул қилмасликка қуйидагилар асос бўлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳужжатларнинг тўлиқ тақдим этилмаганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қалбаки ҳужжатлар тақдим этилганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЭРИ калитининг сертификатини бериш учун консуллик йиғими ва ҳақиқий харажатлар ўрнини қоплаш ҳисобидан йиғим тўлиқ амалга оширилмаганлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. ЭРИ калитининг сертификати ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Консуллик муассасасининг мансабдор шахси талабгор номидан ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ электрон шаклдаги сўровномани тўлдиради ҳамда талабгор томонидан имзоланишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Консуллик муассасаси ЭРИ калити сертификатини бериш тўғрисидаги сўровномани қабул қилгандан сўнг ундаги маълумотларни консуллик муассасаси мансабдор шахсининг ЭРИси билан тасдиқлаган ҳолда, ваколатли органнинг ахборот тизимига идоралараро электрон ҳамкорлик қилиш тизими орқали юборади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар чет давлат юридик шахсининг вакили Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашиб фаолият кўрсатаётган бўлса, ЭРИ калити сертификатлари Ўзбекистон Республикасига тегишли давлат ташкилотининг расмий сўрови ва Солиқ қўмитасининг рухсати асосида ваколатли орган томонидан Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги дипломатик ваколатхоналари ҳамда консуллик муассасаларига бормаган ҳолда республика ҳудудида берилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 23 январдаги 23-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.01.2026 й., 09/26/23/0070-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ваколатли орган ахборот тизимида консуллик муассасаси томонидан юборилган маълумотларни кўриб чиқади, реал вақт режимида ЭРИ калитининг сертификатини расмийлаштиради ёки ЭРИ калитининг сертификатини беришни асослантирган ҳолда рад этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ваколатли органнинг ахборот тизимида сўровномани кўриб чиқиш натижаларига асосан расмийлаштирилган ЭРИ калитининг сертификати электрон ҳужжат шаклида консуллик муассасасига идоралараро электрон ҳамкорлик қилиш тизими орқали юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. ЭРИ ёпиқ калитининг пароли ваколатли орган томонидан сўровномада кўрсатилган электрон почта манзилига электрон хат шаклида юборилади. ЭРИ ёпиқ калити эгасининг консуллик муассасасига бевосита қилган мурожаатига асосан сўровномада кўрсатилган электрон почта манзили ўзгартирилиши ёки ЭРИ ёпиқ калитининг пароли қайта юборилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. ЭРИ калитининг сертификатини олиш учун ЭРИ ёпиқ калитининг эгаси консуллик муассасаси мансабдор шахсига ЭРИ калитларини ва ЭРИ калитининг сертификатини электрон ҳужжат шаклида ёзиб қўйиш ва сақлаш учун ўзга маълумотлар манбаини тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Консуллик муассасасининг мансабдор шахси ЭРИ калитини ва ЭРИ калитининг сертификатини ЭРИ ёпиқ калити эгасига бериш вақтида қуйидагиларни амалга оширади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЭРИ ёпиқ калити эгасининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат асосида унинг шахсини аниқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таркибида рўйхатга олинган ЭРИ калитлари ва электрон ҳужжат шаклидаги ЭРИ калитининг сертификати бўлган файлни талабгор томонидан тақдим этилган ўзга маълумотлар манбаига ёзиб қўяди ва файлнинг ёзилганлигини текширади ҳамда уни бир иш куни мобайнида эгасига топширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЭРИ калитининг сертификати қоғоз ҳужжат шаклида талаб этилган тақдирда, ЭРИ калитининг сертификати чоп этилади ва консуллик муассасасининг мансабдор шахси томонидан имзоланади ҳамда консуллик муассасасининг муҳри босилиб, ЭРИ ёпиқ калити бир иш куни мобайнида эгасига берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Консуллик муассасасининг мансабдор шахси ЭРИ калити сертификатини ЭРИ ёпиқ калити эгасига бериш жараёнида талабгор томонидан тақдим этилган ўзга маълумотлар манбаидаги маълумотларга ўзгартириш киритиши, улардан нусха олиши ва ўчириши, ўзида сақлаши ҳамда ЭРИ ёпиқ калити эгасидан ЭРИ ёпиқ калити паролини сўраб олиши тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ваколатли орган томонидан ЭРИ калитининг сертификатини беришни рад этишга қуйидагилар асос бўлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабгор тақдим этган сўровномада нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотларнинг мавжудлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабгорнинг ҳужжатларни зарур тарзда расмийлаштирмай тақдим этиши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқа асосларга кўра, шу жумладан, ЭРИ калитининг сертификатини бериш мақсадга мувофиқ эмас деган сабаблар билан рад этишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Ваколатли орган ЭРИ калитининг сертификатини беришни рад этиш тўғрисидаги хабарномани унинг аниқ асосларини кўрсатган ҳолда консуллик муассасасига юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Консуллик муассасаси ваколатли орган томонидан ЭРИ калити сертификатини беришни рад этилганлиги тўғрисида талабгорни хабардор қилади. ЭРИ калитининг сертификатини бериш рад этилганда, тўланган йигим қайтарилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. ЭРИ калитининг сертификатини беришнинг рад этилишига асос бўлган сабаблар талабгор томонидан бартараф этилган тақдирда, сўровномани қайта кўриб чиқиш талабгор томонидан консуллик муассасасига ваколатли орган томонидан рад этилишига асос бўлган сабабларни бартараф этган ҳолда тақдим этилган сўровнома олинган вақтдан бошлаб ушбу Низомнинг 7 — 14-бандларида кўрсатилган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўровномани қайта кўриб чиқишда ваколатли орган томонидан ЭРИ калитининг сертификатини бериш илгари кўрсатилмаган янги асослар бўйича рад этилишига йўл қўйилмайди. Такрорий мурожаат кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. ЭРИ калитининг сертификатини бошқариш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. ЭРИ калитининг сертификатини бошқариш учун ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ электрон шаклда сўровнома консуллик муассасасига бевосита мурожаат қилган ҳолда тўлдирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЭРИ калитининг сертификатини бошқариш бепул амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Агар ЭРИ ёпиқ калитининг эгаси юридик шахснинг вакили бўлса ЭРИ калитининг сертификатини бошқариш тўғрисидаги сўровнома билан бирга ЭРИ ёпиқ калити эгасининг фамилияси, исми, отасининг исми ва лавозими кўрсатилган ЭРИ калитининг сертификатини бошқариш тўғрисида юридик шахснинг хати (ишончнома) тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда талабгор ЭРИ ёпиқ калитининг эгаси бўлса, ЭРИ калитининг сертификатини бошқариш учун юридик шахснинг хати (ишончнома) талаб этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. ЭРИ калитининг сертификатини бошқариш тўғрисидаги сўровномани қабул қилиш вақтида консуллик муассасасининг мансабдор шахси ЭРИ ёпиқ калити эгасининг шахсини тасдиқловчи ҳужжати асосида унинг шахсини аниқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда ЭРИ калитининг сертификатини бошқариш учун юридик шахс хати (нотариал тасдиқланган ишончнома) тақдим этилганда, ЭРИ ёпиқ калити эгасининг шахсини аниқлаш талаб этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Консуллик муассасаси ЭРИ калитининг сертификатини бошқариш тўғрисидаги сўровномани қабул қилгандан сўнг уни ваколатли органга юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Ваколатли орган ЭРИ калитининг сертификатини бошқариш тўғрисидаги сўровномани реал вақт режимида кўриб чиқади ва сўровномада кўрсатилган ЭРИ калитининг сертификати билан зарур бўлган ҳаракатларни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. ЭРИ калитининг сертификатини бошқариш тўғрисидаги сўровномани кўриб чиқиш натижалари ва ЭРИ калитининг сертификати билан амалга оширилган ҳаракатлар ҳақидаги маълумотлар ваколатли орган томонидан консуллик муассасасига электрон ҳужжат шаклида юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Консуллик муассасаси ЭРИ калитининг сертификати билан амалга оширилган ҳаракатлар ҳақида талабгорни хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Консуллик муассасаси мансабдор шахсларининг ЭРИ калитларини рўйхатдан ўтказиш ва сертификат бериш ҳамда берилган сертификатларни бошқариш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Ваколатли орган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик-ҳуқуқий департаменти мурожаати асосида консуллик муассасаси мансабдор шахсининг ЭРИ калитларини бепул рўйхатдан ўтказади, сертификатларни беради ва берилган сертификатларни бошқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик-ҳуқуқий департаменти ваколатли органда рўйхатдан ўтказилган ЭРИ калитлари ёрдамида консуллик муассасаси мансабдор шахсларига ушбу Низомда назарда тутилган ҳаракатларни амалга ошириш учун ЭРИ калитларини рўйхатдан ўтказади, сертификатларни беради ва берилган сертификатларни бошқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Якунловчи қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг хориждаги консуллик муассасалари орқали электрон рақамли имзо бериш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари консуллик бўлимлари ва консуллик муассасалари томонидан хорижда бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, шунингдек, чет давлат жисмоний ва юридик шахслари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларга электрон рақамли имзо калитининг сертификатини бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддати

1-босқич

Талабгор

(хорижда бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, шунингдек, чет давлат жисмоний ва юридик шахслари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахслар)

Электрон рақамли имзо (кейинги ўринларда — ЭРИ) калити сертификатини олиш учун Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхонаси консуллик бўлими ёки консуллик муассасасига ўзи келган ҳолда мурожаат қилади.

Хоҳишига кўра

2-босқич

Талабгор

(хорижда бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, шунингдек, чет давлат жисмоний ва юридик шахслари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахслар)

Консуллик йигими ва ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш ҳисобидан йигим тўловини амалга оширади.

(Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 24 декабрдаги ПҚ-2095-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Консуллик йиғимлари тарифида белгиланган миқдорда)

Мурожаат қилинганда

3-босқич

Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхонаси консуллик бўлими ёки консуллик муассасаси

1. Талабгор номидан сўровномани тўлдиради.

2. Сўровномани унга илова қилинган ҳужжатлар билан биргаликда идоралараро ваколатли органга юборади.

(электрон тарзда, идоралараро электрон ҳамкорлик қилиш тизими орқали)

Бир иш кунида

4-босқич

Ваколатли орган

(Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги «Янги технологиялар» илмий-ахборот маркази)

1. Ахборот тизими орқали тақдим этилган маълумотларни кўриб чиқади.

2.1. Сўровномада нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотларнинг мавжудлиги аниқланмаса — ЭРИ калитларини рўйхатга олади ва ЭРИ калити сертификатини расмийлаштиради ҳамда уларни тегишли дипломатик ваколатхона консуллик бўлими ёки консуллик муассасасига юборади.

(электрон тарзда, идоралараро электрон ҳамкорлик қилиш тизими орқали)

2.2. Сўровномада нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотларнинг мавжудлиги аниқланган ҳолда — ЭРИ калитининг сертификатини беришни асослантирган ҳолда рад этиш хабарномасини тегишли дипломатик ваколатхона консуллик бўлими ёки консуллик муассасасига юборади.

(электрон тарзда, идоралараро электрон ҳамкорлик қилиш тизими орқали)

Сўровнома киритилган вақтнинг ўзида, автоматик тарзда

5-босқич

Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхонаси консуллик бўлими ёки консуллик муассасаси

1. Ваколатли органдан ЭРИ калитларини ва ЭРИ калити сертификатини ёки асосланган сабабларга кўра рад этиш хабарномасини қабул қилади.

2. ЭРИ калитларини ва ЭРИ калити сертификатини ёки рад этиш хабарномасини талабгорга беради.

Бунда:

ЭРИ ёпиқ калити эгасининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат асосида унинг шахсини аниқлайди;

ЭРИ калитларини ва ЭРИ калити сертификатини талабгор томонидан тақдим этилган ўзга маълумотлар манбаига ёзади ва тақдим этади;

(флэш-хотира, ташқи дисклар ва бошқаларда)

қоғоз ҳужжат шаклидаги ЭРИ калити сертификатини расмийлаштиради ва тақдим этади.

(талаб этилган тақдирда)

Бир иш кунида

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг хориждаги консуллик муассасалари орқали электрон рақамли имзо бериш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электрон рақамли имзо калити сертификатини олиш учун
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СЎРОВНОМА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

I.

Мурожаат мақсади:

1-1

□ Электрон рақамли имзо калити сертификатини бериш

1-2

□ Электрон рақамли имзо калити сертификатининг амал қилишини тўхтатиб туриш

1-3

□ Электрон рақамли имзо калити сертификатининг амал қилишини қайта тиклаш

1-4

□ Электрон рақамли имзо калити сертификатини бекор қилиш

II.

Мурожаат қилувчи тўғрисидаги маълумотлар:

2-1

□ Жисмоний шахс

2-1-1

Фамилияси:

2-1-2

Исми:

2-1-3

Отасининг исми:

2-1-4

Фуқаролиги:

2-1-5

Ўзбекистон Республикасида олинган жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР):

2-2

□ Юридик шахс

2-2-1

Юридик шахснинг тўлиқ номи:

________________________________________________________________________________

2-2-2

Солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР)

Изоҳ: 2-2, 2-2-1 ва 2-2-2-бандлар жисмоний шахс — юридик шахс раҳбари ва/ёки вакили сифатида сўровномани тақдим этганда, 2-1-бандга қўшимча равишда тўлдирилади ва сўровномага юридик шахснинг хати (нотариал тасдиқланган ишончнома) илова қилинади.

2-3

ЭРИ ёпиқ калитининг пароли ва сўровномани кўриб чиқиш натижаси тўғрисидаги хабарномани юбориш учун электрон почта манзили

III.

Қўшимча маълумотлар:

3-1

Электрон рақамли имзо калити сертификатининг амал қилишини тўхтатиб туришда/қайта тиклашда/бекор қилишда:

3-1-1

Электрон рақамли имзо калитининг сертификати:

3-1-l-l

Серияли тартиб рақами:

3-1-1-2

Берилган сана: ------------------------------------------------------------------------___.___.______й.

3-2

1) Оммавий оферта талаблари ва шартлари билан танишганимни ва унга риоя этишни ўз зиммамга олишимни тасдиқлайман.

2) Тақдим этилаётган ҳужжатлардаги маълумотларнинг ишончлилигини тасдиқлайман

3) Ишончсиз маълумотлар тақдим этилган тақдирда, давлат хизмати кўрсатишнинг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда рад этилиши мумкинлиги менга маълум

3-3

Талабгорнинг имзоси

IV.

Хизмат бўйича қайдлар

4-1

Сўровномани қабул қилиш санаси ва вақти: ---------------------------------------___.___.______й.

4-2

Сўровномани уникал рўйхатдан ўтказиш рақами

4-3

Консуллик мансабдор шахсининг имзоси, исм шарифи ва лавозими

________________________________________________________________________________

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.07.2022 й., 09/22/413/0687-сон; 07.06.2023 й., 09/23/233/0344-сон; 23.01.2026 й., 09/26/23/0070-сон)