15.06.2005 йилдаги ПҚ-100-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 03.10.2012 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИ ТОМОНИДАН ТАҚДИМ ЭТИЛАДИГАН ҲИСОБОТ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ВА УНИ НОҚОНУНИЙ ТАЛАБ ЭТГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИКНИ КУЧАЙТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорлик субъектлари фаолияти учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш, халқаро амалиётга мувофиқ ҳисобот тизими ва уни тақдим этиш тартибини такомиллаштириш, шунингдек қўшимча ҳисоботни ноқонуний талаб этиш ҳолларига йўл қўймаслик мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат мулк қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси ва Савдо-саноат палатасининг 2005 йил 1 июлдан бошлаб микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан солиқлар, йиғимлар, ажратмалар ҳамда бошқа мажбурий тўловлар бўйича барча ҳисоб-китобларни давлат солиқ хизмати органларига ҳар ойда тақдим этишни ҳар чоракда тақдим этишга ўтказиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда солиқлар, йиғимлар, ажратмалар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашнинг амалдаги муддатлари сақлаб қолинсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки, ҳар чоракдаги ҳисоб-китоблар микрофирма ва кичик корхоналар томонидан давлат солиқ хизмати органларига ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 25-кунидан кечикмай:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ойма-ой тақсимланган ҳолда — ҳар ойда тўланадиган барча солиқлар, йиғимлар, ажратмалар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича (Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган товарларга акциз солиғи бундан мустасно);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар ўн кунликка тақсимланган ҳолда — Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган товарларга акциз солиғи бўйича ҳар чоракда бир марта тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан тўланиши лозим бўлган солиқлар, йиғимлар, ажратмалар ва бошқа мажбурий тўловларнинг миқдори камайтирилган тақдирда уларга нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарлик чоралари қўлланилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилаб қўйилсинки, хорижий валюта тушумини мажбурий сотишдан озод қилинган тадбиркорлик субъектлари, мажбурий сотилиши лозим бўлган валюта тушуми миқдори ҳисоб-китобини ҳисобга олиш мақсадида, давлат солиқ хизмати органларига белгиланган шаклда ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай тақдим этадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ва Давлат солиқ қўмитаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 2006 йилги Давлат статистика ишлари дастурини тайёрлаш доирасида икки ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорлик субъектлари учун давлат статистик ҳисоботини янада соддалаштиришга қаратилган ҳисобот шаклини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йиллик статистик ва молиявий ҳисоботни ўзаро мувофиқлаштиришни назарда тутган ҳолда уни тақдим этиш муддатларини қайта кўриб чиқсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси бир ой муддатда давлат солиқ хизмати органлари тадбиркорлик субъектларидан оладиган, шу жумладан почта ва электрон алоқа воситасида оладиган молиявий ҳисобот, солиқлар ва даромадлар тўғрисидаги декларациялар бўйича ҳисоб-китоблар, ёзма аризалар ва билдиришномаларни қабул қилиб олиш ва рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги низомни белгиланган тартибда тасдиқласин, бунда қабул қилиб олиш тартиб-таомилини соддалаштириш, унификациялаштирилган иш жадвали ва тадбиркорлик субъектлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш назарда тутилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Давлат статистика қўмитаси тадбиркорлик субъектлари томонидан молиявий ва статистик ҳисоботларни тақдим этишнинг белгиланган тартиби ҳамда муддатларига қатъий риоя этилишини таъминласин, бунда микрофирма ва кичик корхоналар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бухгалтерлик балансидан иборат молиявий ҳисобот — 1-шаклни ва молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот — 2-шаклни — ҳар йили;
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 3 октябрдаги ПФ-4473-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 40-сон, 466-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
статистик ҳисоботни — ҳисобот турларига қараб ҳар чоракда ёки ҳар йили тақдим этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Тадбиркорлик субъектларидан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат солиқ хизмати органлари ва давлат статистика органлари белгиланган молиявий ва статистик ҳисоботларга қўшимча равишда ҳар қандай маълумотлар, маълумотнома ва ҳужжатларни талаб қилишга (қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда текширувларни ўтказиш вақтида қилинган талаблар бундан мустасно);
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқа давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда бошқа ташкилотлар томонидан белгиланган тартибда тасдиқланган қонунларда назарда тутилмаган ҳар қандай ахборотни, шу жумладан ҳисобот, маълумотлар, маълумотнома ва ҳужжатларни талаб қилишларига йўл қўйилмайдиган тартиб ўрнатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг мансабдор шахслари қарорнинг ушбу бандини бузганлик учун шахсан жавобгар бўлишлари тўғрисида қаттиқ огоҳлантирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Бош прокуратура билан биргаликда молиявий, статистик ҳисоботлар ва ҳисоб-китобларни қабул қилишнинг белгиланган тартибига риоя этилиши устидан қаттиқ назорат ўрнатсин, тадбиркорлик субъектларидан молиявий, статистик ҳисоботлар ва ҳисоб-китобларни, шунингдек бошқа маълумотлар ва ҳужжатларни ноқонуний талаб қилишда айбдор бўлган шахсларнинг жазоланиши муқаррарлигини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, мазкур хатти-ҳаракатларни содир этганлик учун мансабдор шахслар Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида ва Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексида назарда тутилган жавобгарликка тортиладилар, тадбиркорлик субъектларига етказилган маънавий ва моддий зарарнинг ўрни суд қарорига биноан айбдор мансабдор шахслар ҳисобидан қопланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Давлат статистика қўмитаси ва Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги ва Савдо-саноат палатаси халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисобот ва ҳисоб-китоблар тизимини, шунингдек ҳисобот ва ҳисоб-китобларни ноқонуний талаб қилганлик учун мансабдор шахсларнинг жавобгарлигини тушунтириш бўйича оммавий ахборот воситаларида мунтазам мақолалар чоп этиб борилишини, телекўрсатув туркумлари ташкил этилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
минтақаларда тадбиркорларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича семинарлар, шунингдек давлат солиқ хизмати органлари ва давлат статистика органлари ходимлари учун молиявий, статистик ҳисоботлар ва ҳисоб-китобларни қабул қилиш борасида ўрнатилган тартиб бузилишига йўл қўймасликка қаратилган ҳафталик семинарлар ўтказиб турилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўзларининг норматив ҳужжатларини мазкур қарорга мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2005 йил 15 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-100-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 23-24-сон, 168-модда; 2012 й., 40-сон, 466-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.05.2018 й., 06/18/5428/1158-сон; 31.10.2020 й., 06/20/6098/1432-сон)