Ҳужжат кучини йўқотган 30.04.2021 14.06.2005 йилдаги ПФ-3618-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 30.04.2021
Ҳужжат 14.06.2005 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БОЗОР ИСЛОҲОТЛАРИНИ ЧУҚУРЛАШТИРИШ ВА ИҚТИСОДИЁТНИ ЯНАДА ЭРКИНЛАШТИРИШ СОҲАСИДАГИ УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАР АМАЛГА ОШИРИЛИШИНИ ЖАДАЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли «Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистонда жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни ислоҳ қилиш ҳамда модернизациялаш мақсад ва вазифаларини амалга ошириш юзасидан қабул қилинган Дастурни ижро этиш бўйича тузилган ишчи Комиссия томонидан бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш ва иқтисодиётни янада эркинлаштириш соҳасидаги чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалда рўёбга чиқариш борасида катта ишлар амалга оширилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Амалдаги қонун ва норматив ҳужжатларининг иқтисодиётни ислоҳ қилиш ва эркинлаштириш бўйича қўйилган вазифаларга мувофиқлиги танқидий таҳлил қилинди. Жойларда бозор ислоҳотларини ривожлантириш ва чуқурлаштиришга тўсқинлик қилаётган омилларни бартараф этиш ҳамда ушбу соҳада қабул қилинаётган қонунларни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари, Ҳукумат қарорларини амалга оширишнинг самарали механизмларини ишлаб чиқиш бўйича ишларнинг аҳволи ўрганилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шундан келиб чиққан ҳолда, қонунларнинг, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари ва қарорлари, Ҳукумат қарорларининг, идоравий норматив ҳужжатларнинг янги лойиҳалари рўйхати тузилган бўлиб, улар тизимли асосда иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ҳамда иқтисодиётни эркинлаштиришнинг асосий мақсад, вазифа ва устувор йўналишлари рўёбга чиқарилишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш ва иқтисодиётни янада эркинлаштириш соҳасидаги устувор йўналишлар сўзсиз амалга оширилишини таъминлаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тизимли асосда иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ҳамда иқтисодиётни эркинлаштиришнинг асосий устувор йўналишлари рўёбга чиқарилишини таъминлайдиган, давлат ҳокимияти олий органлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати, вазирликлар ва идоралар даражасида тасдиқланиши лозим бўлган қонун ҳужжатлари ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхати 1-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
янги қонун ҳужжатлари қабул қилиниши муносабати билан ўз кучини йўқотган деб ҳисобланиши лозим бўлган қонун ҳужжатлари ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шунингдек ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши лозим бўлган ҳужжатлар рўйхати 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1 ва 2 иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни ислоҳ қилиш ҳамда модернизациялаш мақсад ва вазифаларини амалга ошириш Дастурини ижро этиш бўйича қонун ҳужжатлари ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар (3-иловага* мувофиқ) қабул қилинганлиги ва амалда рўёбга чиқарилаётганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 3 илова рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Жамият ҳаётининг барча томонларини эркинлаштириш ва янада ислоҳ қилиш ҳамда маъмурий ислоҳотни амалга ошириш соҳасида қонунчилик базасини такомиллаштириш бўйича фаолиятни мувофиқлаштириш комиссияси (Р. Азимов):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган муддатларга мувофиқ 1-иловадаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг сифатли ишлаб чиқилиши ва келишиб олинишини таъминласин ҳамда уларни белгиланган тартибда давлат ҳокимияти олий органлари ва Ҳукуматга тасдиқлаш учун тақдим қилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Фармонда кўзда тутилган янги қонунлар лойиҳалари тайёр бўлишига қараб уларни белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига тақдим этиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг муҳокамасига киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда уларни амалга оширишнинг аниқ-пухта механизмларини албатта назарда тутсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарур ҳолларда, иқтисодий ислоҳотларнинг мақсад, вазифа ва асосий устувор йўналишларидан келиб чиққан ҳолда, ишлаб чиқилиши, ўзгартиришлар киритилиши ёки ўз кучини йўқотган деб ҳисобланиши лозим бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг рўйхатларига қўшимчалар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вазирлар Маҳкамаси, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Фармонга мувофиқ қабул қилинадиган қонун ҳужжатлари ижро этилишини қаттиқ назорат остига олсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз даражаларида қабул қилинадиган норматив ҳужжатларнинг мазкур қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатлари ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳаларини белгиланган тартибда келишиб олиш ҳамда давлат ҳокимияти органлари ва Ҳукуматга киритиш таомилидан ўтиши устидан мониторинг ўрнатсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳалари юридик экспертизадан ўтказилишини, шунингдек ушбу Фармонда кўзда тутилган идоравий норматив ҳужжатлар белгиланган тартибда ўз вақтида рўйхатга олинишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирликлар ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ўзларининг норматив ҳужжатларини қабул қилинадиган қонун ҳужжатларига ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқлаштиришлари устидан назорат ўрнатсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Вазирлар Маҳкамаси, республика давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари қабул қилинган қонун ҳужжатларининг барча даражаларда амалда рўёбга чиқарилишини таъминласинлар, токи умуман мамлакат иқтисодиёти ва ҳар бир фуқароси амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг аниқ ижобий натижаларини ҳис этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2005 йил 14 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-3618-сон
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 23-24-сон, 166-модда)