07.06.2005 йилдаги ПФ-3617-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ САВДО-САНОАТ ПАЛАТАСИНИНГ ХОРИЖИЙ МАМЛАКАТЛАРДАГИ ВАКОЛАТХОНАЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатимиз ва хорижий тадбиркорлар, шу жумладан кичик ва хусусий бизнес корхоналари ўртасида барқарор иқтисодий алоқаларни ривожлантириш ҳамда чуқурлаштириш, экспорт салоҳиятини ошириш, республикага инвестициялар ва замонавий технологияларни жалб этиш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, Иқтисодиёт вазирлигининг хорижий мамлакатлар, биринчи навбатда Корея Республикаси, Хитой Халқ Республикаси, Россия Федерацияси ва Германия Федератив Республикасида (Австрия Республикасидаги ишларни қамраб олган ҳолда) савдо-саноат палатаси ваколатхоналарини, шу жумладан савдо-инвестиция уйларини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки, савдо-инвестиция уйлари Ўзбекистон Республикасининг ва улар қайси давлат ҳудудида ташкил этилса ўша давлатнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўзини-ўзи қоплаш ва ўзини-ўзи молиялаш принциплари асосида фаолият юритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасига савдо-инвестиция уйлари орқали қуйидагиларни амалга ошириш тавсия этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мамлакатимизнинг экспортга йўналтирилган маҳсулотларини хорижий бозорларга чиқариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистоннинг инвестиция имкониятларини ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш ҳамда Ўзбекистондаги хорижий инвесторлар ва шериклар учун ахборот-маслаҳат ишларини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон тадбиркорларига манфаатли шартларда етказиб бериш учун илғор мини-технологияларни танлаб олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли чет давлатларда савдо саноат палатаси ва унинг аъзолари манфаатларини ифода этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Савдо-саноат палатасини ташкил этиш тўғрисида» 2004 йил 7 июлдаги ПФ-3453-сон Фармони 4-бандининг иккинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикасининг хориждаги элчихоналари мутахассисларини жалб этиш орқали» сўзлари «хориждаги дипломатия ваколатхоналарининг савдо-иқтисодий масалалалар бўйича маслаҳатчилари, улар бўлмаган ҳолларда эса — тегишли масъул ходимларининг Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва унинг хорижий мамлакатлардаги ваколатхоналари билан тўғридан-тўғри ҳамкорлигини ташкил этишни таъминлаш орқали» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикасининг хўжалик юритувчи субъектлари хорижий мамлакатларда ташкил этган савдо уйлари, ваколатхоналари, корхоналари орқали, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг чет эллардаги савдо-инвестиция уйлари орқали олиб келадиган товарларни божхонада расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э.М. Ғаниев зиммаларига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2005 йил 7 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-3617-сон
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 23-24-сон, 165-модда)