Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг
Қарори
«Биржа савдоларида кўмирни сотиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2022 йил 25 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1785-1]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 мартдаги 170-сон «Товар хом ашё биржалари фаолиятига илғор ахборот технологияларини кенг жорий этиш ва электрон тижорат фаолиятини изчил ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ва Молия вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2008 йил 12 мартдаги 41, 21-сон «Биржа савдоларида кўмирни сотиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1785, 2008 йил 7 апрель) (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 14-15-сон, 109-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Энергетика вазирлиги, «Ўзбеккўмир» АЖ ва «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖ билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Д. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 8 июль,
57-сон
Молия вазири Т. ИШМЕТОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 7 июль,
29-сон
Келишилди:
«Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖ Бошқарув Раиси З. БАДРИДДИНОВ
2022 йил 9 июнь
«Ўзбеккўмир» АЖ Бош директори В. КУЗНЕСОВ
2022 йил 9 июнь
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
2022 йил 17 июнь
Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси Ш. ШАРАХМЕТОВ
2022 йил 9 июнь
Энергетика вазирининг биринчи ўринбосари А. АХМЕДХАДЖАЕВ
2022 йил 14 июнь
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.07.2022 й., 10/22/1785-1/0668-сон)