Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг
Қарори
«Биржа савдоларида мис маҳсулоти (мис катоди ва мис катанкаси), металл рух ва иккиламчи алюминийни сотиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2022 йил 25 июля рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1735-1]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 мартдаги 170-сон «Товар хом ашё биржалари фаолиятига илғор ахборот технологияларини кенг жорий этиш ва электрон тижорат фаолиятини изчил ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ва Молия вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2007 йил 24 сентябрдаги 34 ва 86-сон «Биржа савдоларида мис маҳсулоти (мис катоди ва мис катанкаси), металл рух ва иккиламчи алюминийни сотиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1735, 2007 йил 30 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 44-сон, 450-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ, «Ўзиккиламчиранглиметалл» АЖ ва «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖ билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Д. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 8 июль,
58-сон
Молия вазири Т. ИШМЕТОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 7 июль,
28-сон
Келишилди:
Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси Ш. ШАРАХМЕТОВ
2022 йил 9 июнь
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
2022 йил 17 июнь
«Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ Бошқарув раиси А. ХУРСАНОВ
2022 йил 9 июнь
«Ўзиккиламчиранглиметалл» АЖ бош директор в.в.б. И. БАБАХАНОВ
2022 йил 9 июнь
«Ўзбекистон республика товар-ҳом ашё биржаси» АЖ Бошқарув Раиси З. БАДРИДДИНОВ
2022 йил 9 июнь
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.07.2022 й., 10/22/1735-1/0666-сон)