Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг
Қарори
Риэлторлик ташкилотлари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2022 йил 25 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2257-5]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 сентябрдаги ПФ-6065-сон «Ўзбекистон Республикасида идентификация ID-карталарни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2011 йил 8 августдаги 01/19-18/04 ва 27-сон қарори (рўйхат рақами 2257, 2011 йил 24 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 34-35-сон, 357-модда) билан тасдиқланган Риэлторлик ташкилотлари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Давлат активларини бошқариш агентлиги директори А. ОРТИКОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 8 июль,
01/11-14/20-сон
Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи Д. РАХИМОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 8 июль,
20-сон
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2022 йил 8 июлдаги 01/11-14/20-сон ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2022 йил 8 июлдаги 20-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Риэлторлик ташкилотлари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. 16-банддаги «паспорт ёки унга тенглаштирилган ҳужжат» деган сўзлар «паспорт ёки идентификация ID-картаси ёхуд уларнинг ўрнини босадиган ҳужжат» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 23-банднинг саккизинчи хатбошисидаги «(рўйхат рақами 2833, 2016 йил 11 октябрь)» деган сўзлар «(рўйхат рақами 3327, 2021 йил 19 октябрь)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.07.2022 й., 10/22/2257-5/0664-сон)