22.07.2022 йилдаги 399-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 04.10.2023 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ички ишлар органлари патруль-пост хизмати фаолиятига замонавий ахборот технологияларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида» 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, ички ишлар органларининг патруль-пост хизмати фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш ҳамда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2023 йил 1 январдан бошлаб ички ишлар органлари фаолиятига босқичма-босқич «Е-патруль» тизими жорий этилиб, фуқаронинг шахсини аниқлаш учун ички ишлар бўлимига олиб бориш амалиётидан воз кечилади ҳамда барча маълумотлар жойида планшет орқали текширилиб, ички ишлар органлари патруль-пост хизмати (кейинги ўринларда — патруль-пост хизмати) ходимларининг фаолияти «бодикамера»дан фойдаланган ҳолда амалга оширилиши йўлга қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ички ишлар органлари патруль-пост хизмати саф бўлинмалари ходимлари томонидан жамоат жойларида фуқароларни электрон идентификация қилиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
патруль-пост хизмати саф бўлинмалари ходимлари томонидан жамоат жойларида фуқароларнинг шахсини электрон техник воситалар, шу жумладан планшет орқали аниқлаш, ходимларнинг фуқаролар билан ўзаро мулоқотини қайд этиб бориш тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Е-патруль» тизимидан фойдаланиш тартиби ҳамда патруль-пост хизмати саф бўлинмалари ходимларининг мазкур тизимдан фойдаланиш жараёнидаги мажбуриятлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
патруль-пост хизмати саф бўлинмалари ходимлари ҳаракатларини қайд этувчи техник воситалардан фойдаланиш, «бодикамера» орқали қайд этилган маълумотларни ҳисобга олиш ва сақлаш тартиби.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) уч ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
планшет орқали фуқароларнинг шахсини аниқлашда фойдаланиладиган «Е-патруль» тизими техник топшириғи, дастурий таъминоти ва мобиль иловасини ишлаб чиқсин ҳамда техник топшириқни «Киберхавфсизлик маркази» ДУКда экспертизадан ўтказиш юзасидан зарур чораларни кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
техник топшириқ асосида белгиланган тартибда ишлаб чиқилган ахборот тизимини ишга туширишдан аввал тизимнинг техник топшириқ ҳамда ахборот ва киберхавфсизлик талабларига мувофиқлиги юзасидан экспертизадан ўтказиш, дастурий таъминот ва мобил илова жорий этилгунга қадар сертификатлаштиришни таъминласин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) икки ой муддатда патруль-пост хизмати саф бўлинмалари ходимлари учун «Е-патруль» тизими, планшет ва «бодикамера»лардан фойдаланиш бўйича мавзули ўқув-семинарларни ташкил этсин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) «Е-патруль» тизими ва техникалари, «бодикамера»лар ва планшетлар созлиги, электрон ахборот тизимлари ва дастурий таъминотнинг хавфсизлигини ҳамда доимий янгиланиб борилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилансинки, «Е-патруль» тизими фаолиятини рақамлаштириш учун зарур компьютер техникалари ва бошқа ускуналарни харид қилиш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги билан биргаликда мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти оммавий ахборот воситаларида мунтазам ва кенг ёритилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 22 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
399-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 июлдаги 399-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ички ишлар органлари патруль-пост хизмати саф бўлинмалари ходимлари томонидан жамоат жойларида фуқароларни электрон идентификация қилиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низом ички ишлар органлари патруль-пост хизмати (кейинги ўринларда — патруль-пост хизмати) саф бўлинмалари ходимлари томонидан жамоат жойларида фуқароларнинг шахсини электрон техник воситалар, шу жумладан планшет орқали аниқлаш, шунингдек, патруль-пост хизмати саф бўлинмалари ходимларининг (кейинги ўринларда — ходимлар) фуқаролар билан ўзаро мулоқотини қайд этиб бориш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ходимлар томонидан жамоат жойларида фуқаролар шахсини электрон техник воситалар, шу жумладан планшетлар орқали аниқлаш Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси ва бошқа қонунларга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, шунингдек, ушбу Низом ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Е-патруль» тизими — текширилаётган шахсни планшет орқали бармоқ изларини планшетнинг махсус сканери ёрдамида, агар бармоқ излари билан идентификация қилиш имкони бўлмаса, юз тузилиши (юзнинг олд томони)ни расмга олиш орқали реал вақт режимида текшириш, тегишли маълумотларни шакллантириш, тўплаш, умумлаштириш, сақлаш, шунингдек, ваколатли давлат органлари ўртасида идоралараро ахборот алмашишнинг марказлаштирилган электрон тизими;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бодикамера — жамоат жойларида атрофдаги вазиятни, фуқароларнинг ҳаракатлари ва улар томонидан содир этилиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарлик ҳолатларини ходимлар томонидан хизмат вазифаларини бажариш вақтидаги ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги)ни аудио-, видео ёзув шаклида қайд этувчи ускуна;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
планшет — маълумотлар базаси ахборот тизимига интеграция қилинган техник восита бўлиб, шахсни биометрик идентификацияси (бармоқ изи ёки юз тузилиши)ни электрон равишда олиб, унинг шахсига оид (судланганлиги, қидирувдалиги, профилактик, пробация ва маъмурий назорат ҳисобида туриши ва бошқа) тезкор маълумотларини мобиль ҳолатда жойида текшириш воситаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Бодикамера орқали ёзиб олинган аудио-, видео ёзувлардан профилактик тадбирларда жамоат жойларида шубҳали ҳаракатлар содир этаётган фуқароларни текшириш, содир этилиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларни аниқлаш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлашда ашёвий далилларни тўплаш, шунингдек, масъул раҳбарлар томонидан ходимларнинг хизмат ўташ жараёнини текшириш ҳамда назорат қилиш мақсадида фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Е-патруль» тизими орқали фуқаронинг шахсга доир маълумотлари (фамилияси, исми, отасининг исми, яшаш манзили, тугилган санаси) ҳамда ҳуқуқбузарлик ёки бошқа (судланганлиги, қидирувдалиги ёки профилактик, пробация ёхуд маъмурий назорат ҳисобида туриши ва бошқалар) маълумотлари жойида текширилиб, тезкорлик таъминланади, ортиқча оворагарчиликка йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда фуқароларнинг шахсини бармоқ излари ёки юз тузилиши орқали идентификация қилишда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг сервер қурилмаларидан фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. «Е-патруль» тизимининг ҳудудларда ишга туширилиши, унинг сифатли фаолият кўрсатиши учун алоқа каналлари узлуксиз ишлашини таъминлашга Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги масъул ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ходимлар томонидан фуқаронинг шахсини аниқлашга доир маълумотлар электрон тизим орқали рўйхатдан ўтказилган вақтнинг ўзида «Е-патруль» тизимига автоматик равишда бу ҳақда хабар юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, ходимга бириктирилган планшет орқали маълум бўлган шахсга доир маълумотлар ошкор этилишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ходимлар қуйидаги ҳолларда фуқароларни тўхтатиши ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар ёки «Е-патруль» тизими орқали уларнинг шахсини аниқлаши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шахс жиноят ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган ёхуд қидирувда деб гумон қилиш учун асослар мавжуд бўлганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шахсни содир этилган жиноят ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳақида маълумотга эга деб ҳисоблаш мумкин бўлганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчиликка мувофиқ шахсни ушлаб туриш учун бошқа қонуний асослар мавжуд бўлганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ходим шахсни тўхтатиб, ундан шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этишни ва «Е-патруль» тизими орқали унинг шахсини аниқлашни талаб қилганда шахсга уни тўхтатганлик ҳамда ундан шахсини аниқлаш талаб этилаётганлиги сабаблари ва асосларини тушунтириб бериши шарт, бундан хизмат доирасидаги маълумотлар мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ёнида шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган фуқаро қуйидаги ҳолларда шахсига аниқлик киритиш учун ички ишлар органларига олиб борилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
унинг шахсини планшет орқали аниқлаш имкони бўлмаган ҳолларда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қидирувда бўлган ёки бедарак йўқолган шахслар аниқланган ҳолларда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шахсига аниқлик киритиш жараёнида қаршилик кўрсатган ҳолларда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамоат жойларида ҳуқуқбузарлик содир этиш вақтида ушланган ҳолларда (жойида маъмурий баённома тузиладиган ҳоллар бундан мустасно).
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шахсни ушлаш чоғида унга тушунарли тилда ўз ҳуқуқлари ва ушлаб турилиши асослари тушунтирилиши шарт.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 октябрдаги 524-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.10.2023 й., 09/23/524/0750-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. «Е-патруль» тизими ҳимояланган тармоғида ишлайди ва маълумотлар архиви (иш ҳужжатларининг электрон шакли) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги сервер қурилмаларида сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. «Е-патруль» тизимининг техник ва дастурий таъминоти, шу жумладан «бодикамера» ва планшетлар созлиги, электрон ахборот тизими ва дастурий таъминот ахборот хавфсизлигини таъминлаш ва янгилаб бориш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. «Е-патруль» тизимидан фойдаланиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ходимлар томонидан «Е-патруль» тизими орқали фуқароларнинг шахсини аниқлаш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаро суҳбатлашишдан олдин ходим ўзини таништиради ва хизмат гувоҳномасини кўрсатиш талаб этилган ҳолларда ходим томонидан хизмат гувоҳномаси фуқарога тўлиқ танишиб бўлгунга қадар кўрсатилади (бироқ гувоҳномани фуқарога бериш тақиқланади);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаронинг шахсига аниқлик киритишда, муомала маданиятига риоя қилган ҳолда «Е-патруль» тизими орқали идентификациялаш учун планшет ёрдамида шахснинг бармоқ излари планшетнинг махсус сканери ёрдамида, агар бармоқ изи билан идентификация қилиш имкони бўлмаса, унинг юз тузилиши (юзнинг олд томони) расмга олиш орқали текширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мулоқотга киришаётганда ходим ҳушёрликни йўқотмасдан, ўзини оғир, вазмин тутиб, ҳар қандай кутилмаган ҳаракатга тайёр туриши лозим;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суҳбат жараёнида ходим шахсга нисбатан ҳурматсизлик деб қабул қилиниши мумкин бўлган ножўя хатти-ҳаракатларни содир этиши шу жумладан уяли алоқа воситаси орқали суҳбатлашиши мумкин эмас;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тақдим этилган ҳужжатларни эҳтиёткорлик билан кўздан кечиради, ҳужжатларни текшираётганда унинг ичида ишга тааллуқлиги бўлмаган буюмлар бўлса, уларни эгасига қайтаради (муомалада бўлиши тақиқланган ёки чекланган нарсалар бундан мустасно).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ходимларга бириктирилган планшетлар доимий равишда соз, батарея қуввати тўлдирилган ва дастурий-техник таъминоти ишчи ҳолатда бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ходимларга планшетлар «Е-патруль» тизимига кириш учун мўлжалланган логин ва пароль билан биргаликда бириктириб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ходимлар хизмат вазифаларидан бўшатилганда планшет тегишли моддий-техник таъминот учун масъул ходимга топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ходим ўзига бириктирилган планшетни иш вақти тугаганидан сўнг (ёхуд бошқа сабабларга кўра планшетдан фойдаланиш зарурати мавжуд бўлмаган ҳолларда) ички ишлар органи раҳбари белгилаган жой (масъул ходим)га топширади ҳамда ушбу жой (масъул ходим)дан қабул қилиб олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Ходимларнинг ҳаракатларини қайд этувчи техник воситалардан фойдаланиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Бодикамера ходим кўкрак соҳасининг елка қисмига яқин жойга тақилади, шунингдек, махсус жилет ва плашга, хизмат вазифасини бажараётган ва профилактик тадбир ўтказаётган ходим ҳаракатларига халақит бермайдиган қилиб жойлаштирилади, шунингдек, давлат тилида: «Диққат! Аудио ва видео ёзиб олинмоқда», рус тилида: «Внимание! Ведется аудио и видеозапись», инглиз тилида: «Attention! Audio and video recording in progress» ёзувлари акс эттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Бодикамерани ёқиш ходим хизмат вазифаларини бажаришга киришган вақтдан амалга оширилади ва хизмат вақти тугагунга қадар бодикамера ишчи режимда бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Бодикамерани рухсатсиз ечиб ташлаш, ўчириш ва аудио-, видео ёзувга тўсқинлик қилиш мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Дам олиш, овқатланиш вақтида фақат навбатчилик қисми ёки бевосита бошлиғи (командир)нинг рухсати билан аудио-, видео ёзув олиб борилишини вақтинчалик тўхтатади ва бу ҳақда «бодикамера»ларни бериш ҳамда қабул қилишни қайд этиш автоматлаштирилган дастурий таъминотига тегишли ёзувлар киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Бодикамерада носозликлар ёки аккумулятор қуввати тугаганда ходим дарҳол навбатчилик қисми ёки бевосита бошлиғи (командир)га хабар беради ва бу ҳақида дастурий таъминотига тегишли ёзувлар киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, навбатчилик қисми ёки бевосита бошлиқ (командир) ушбу ҳолатни текшириш ҳамда имкон даражасида носозликларни бартараф этиш учун жавобгар шахс — администраторни юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Хизмат вазифасини бажариш вақтида фуқаролар билан низоли ёки мунозарали вазиятлар юзага келганда, жиноят ёки маъмурий ҳуқуқбузарликлар ҳамда судланган ва назорат остидаги шахслар томонидан қоидабузарликлар содир этилган ҳолатлар тўғрисида навбатчилик қисмига ёки бевосита бошлиғи (командир)га ўрнатилган тартибда воқеа ҳақида билдирги билан ахборот беради ва навбатчилик қисмида мониторинг гуруҳи томонидан дастурий таъминотга тегишли ёзувлар киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Билдирги ёки видеоёзувлар асосида қайд этилган маълумотлар бўйича масъул ходимлар томонидан қонуний қарор қабул қилиш мақсадида, ўрганиб чиқиш учун улар «Е-патруль» тизимининг умумий сақлаш хотирасидан, ҳуқуқбузарликларнинг турларига кўра, «Е-патруль» тизимининг дифференциал захира хотирасига кўчирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Бодикамералар орқали қайд этилган маълумотларни ҳисобга олиш ва сақлаш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Бодикамерани бериш ва топширишни қайд этиш автоматлаштирилган дастурий таъминот орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Автоматлаштирилган иш жойлари ва ундаги дастурий таъминотда ишлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Бодикамера билан олинган аудио-, видео ёзувлар махсус ва ёрдамчи қурилмалар орқали автоматик тартибда кўчириб олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Маълумотларни сақлаш серверига кўчириб олиш жараёни бодикамера аккумулятори қувватланиш вақтида автоматик тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Олинган аудио-, видео ёзувлар қуйидаги муддатларда сақланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жиноятлар бўйича — 5 йил;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маъмурий ҳуқуқбузарликлар ва назорат текширув тадбирлари бўйича — 1 йил;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жиноят ва ҳуқуқбузарликлар аломатларини ўз ичига олмаган бошқа ҳолатлар бўйича — 1 ой.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. «Е-патруль» тизимидан фойдаланишда ходимнинг мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Ходим томонидан фуқаронинг шахсига аниқлик киритиш тўғрисидаги қонуний талабларини барча давлат органлари, бошқа ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига асосан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Фуқароларнинг шахсига доир маълумотлар (фамилияси, исми, отасининг исми ва тугилган санаси)ни планшет орқали «Е-патруль» тизимига тўғри киритилишига ходим (патруль-пост хизмати ходими) масъул ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Ходим «Е-патруль» тизимидаги шахсга доир маълумотларни учинчи шахсларга ошкор этилмаслиги ҳамда ушбу маълумотлардан ғаразли мақсадларда фойдаланилмаслик учун жавобгардир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Ходим планшет ёки бодикамерадан эҳтиёткорона фойдаланиши керак, шунингдек, уни ўзга шахсларга бериши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Планшет ёки бодикамера ходимнинг масъулиятсизлиги оқибатида йўқолган, учинчи шахсларга берилган, қасддан нобуд қилинган, унга ўрнатилган дастур ва иловалар қасддан яроқсиз ҳолга келтирилган тақдирда, етказилган зарар бириктирилган ходим ҳисобидан тўлиқ қопланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, ходим ноқонуний хатти-ҳаракатларини яшириш ёки бошқа мақсадларда қасддан қилган ҳаракатлари оқибатида ушбу воситаларга шикаст етказса, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка сабаб бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Бодикамера носозлиги ёки қуввати тугаганлиги ходимга маълум бўлган, ходим ушбу камчиликни дарҳол бартараф этиш имкониятига эга бўлмаган ҳолатларда, ўзининг ёки бирга хизмат ўтаётган ҳамкасбининг уяли алоқа воситасидан, бодикамерадан ҳамда бошқа видеоёзув ускуналаридан фойдаланган ҳолда низоли ҳолатни акс эттиришнинг чораларини кўриши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Якунловчи қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Планшет ва бодикамерадан фойдаланиш борасида ушбу Низомда назарда тутилмаган масалалар қонунчилик ҳужжатларига ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг тегишли ҳужжатларига мувофиқ тартибга солинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2022 й., 09/22/399/0658-сон; 04.10.2023 й., 09/23/524/0750-сон; 02.12.2025 й., 09/25/754/1119-сон)