18.06.2022 йилдаги 2219-IV-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгаши, Ўзбекиcтон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг қарори, 18.06.2022 йилдаги 2219-IV-сон
Кучга кириш санаси
18.06.2022
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгаши
Ўзбекиcтон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифларни шакллантириш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича Конституциявий комиссия фаолияти тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифларни шакллантириш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича Конституциявий комиссия (бундан буён матнда Конституциявий комиссия деб юритилади) раиси А. Саидовнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифларни шакллантириш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича Конституциявий комиссия фаолияти тўғрисидаги ахборотини эшитиб, ўтган қисқа даврда мамлакатимизда конституциявий ислоҳотларни амалга ошириш борасида барча ташкилий-ҳуқуқий чоралар кўрилганлигини қайд этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари Кенгашларининг Қўшма қарори билан Конституциявий комиссия тўғрисидаги Низом тасдиқланган, Конституциявий комиссиянинг Йиғма ахборот-таҳлил гуруҳи ва Матбуот хизмати фаолияти йўлга қўйилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Конституциявий комиссия низом асосида фаолиятини олиб бориб, ташкилий ишларнинг ва белгилаб олинган тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш мақсадида ўзининг иш режасини ишлаб чиқиб, аъзолар ўртасида вазифалар тақсимлаб олинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Келиб тушган таклифларни кўриб чиқиш, саралаш, таснифлаш ва умумлаштириш, таклифларнинг ягона базасини шакллантириш мақсадида Таклифлар билан ишлаш гуруҳи тузилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек Конституциявий комиссия томонидан «Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишга қаратилган таклифларни олиш, умумлаштириш ва уларга жавоб қайтариш тартиби тўғрисида»ги Низом ишлаб чиқилиб, у Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари Кенгашларининг Қўшма қарори билан тасдиқланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Конституциявий комиссия иши самарадорлигини таъминлаш мақсадида унинг фаолиятига илмий-тадқиқот муассасалари, тегишли вазирлик ва идоралар мутахассислари, шунингдек соҳа экспертлари жалб этилиб, илғор хорижий давлатларнинг конституциявий тажрибаси чуқур ва ҳар томонлама ўрганилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳоли фикрлари ва таклифларини узвий ва ўз вақтида қабул қилишнинг, умумлаштиришнинг, уларга жавоб қайтаришнинг аниқ механизмлари жорий қилиниб, «Meningkonstitutsiyam.uz» электрон платформаси, 1341 қисқа рақамли колл-маркази, почта алоқаси, маҳаллалар, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари, «Telegram» мессенжеридаги махсус бот орқали таклифларни қабул қилиш тизими йўлга қўйилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Фуқаролар қабулхонаси биносида махсус хона ажратилиб, фуқаролар ўз таклифларини Конституциявий комиссияга бевосита тақдим этишлари учун зарур шароитлар яратилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўтган даврда Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича аҳоли, фуқаролик жамияти институтлари, илмий-тадқиқот муассасалари томонидан жами 40 139 та таклиф билдирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уларда «инсон — жамият — давлат» тамойили асосида инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қадр-қимматини юксалтириш, ижтимоий ҳимояни кучайтириш, муносиб меҳнат шароитларини яратиш, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, таълим, илм-фан соҳаларини тараққий эттириш, хусусий мулк дахлсизлигини янада мустаҳкамлаш, фуқаролик жамияти институтларининг ролини ошириш, оила институтини ривожлантириш, бой тарихий ва маданий меросимизни сақлаш, экологик ҳуқуқлар ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳолининг барча қатламларидан келиб тушган фикр-мулоҳаза ва таклифларни ўз вақтида кўриб чиқиш ҳамда таҳлил қилиш мақсадида Конституциявий комиссиянинг 4 та йиғилиши ўтказилган. Уларда Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича тақдим этилган таклифлар моддама-модда муҳокама қилиниб, маъқулланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенг жамоатчиликдан келиб тушган таклифлар мутахассислар ва экспертларни жалб қилган ҳолда, ҳар томонлама кўриб чиқилиб, якуний таклифлар шакллантирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Билдирилган фикр-мулоҳаза ва таклифлар таҳлили халқимизнинг мамлакатда бўлаётган кенг кўламли ўзгаришларга бефарқ эмаслигини, фуқаролар ислоҳотларнинг фаол иштирокчиси бўлишга интилаётганлигини ва конституциявий ислоҳотларни ҳар томонлама, якдиллик билан қўллаб-қувватлаётганини кўрсатмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўтган даврда Конституциявий комиссия фаолиятида очиқлик ва ошкораликни таъминлашга устувор аҳамият қаратилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу мақсадда ишлаб чиқилган Медиа-режа асосида оммавий ахборот воситалари вакиллари учун 2 та брифинг ва 1 та матбуот анжумани ўтказилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Конституциявий комиссиянинг ўтган даврдаги фаолияти оммавий ахборот воситалари ҳамда Интернет жаҳон ахборот тармоғида жами 9 576 марта ёритилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари, Конституциявий комиссия аъзолари, депутатлар ва сенаторлар томонидан ҳудудларда қатор учрашувлар ташкил этилиб, аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотлар олиб борилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай учрашувлар давомида конституциявий ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти фуқароларга етказилиб, Конституциявий комиссияга таклифларни юбориш механизмлари тушунтирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳоли ва фуқаролик жамияти институтларидан таклифлар келаётганлигини инобатга олиб, Конституциявий комиссия ўз фаолиятини давом эттириши, тайёрланган якуний таклифлар асосида Конституциявий комиссия аъзолари бўлган бир гуруҳ депутатлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституцияга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича қонун лойиҳасини ишлаб чиқиб, қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиши мақсадга мувофиқдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қиладилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, Конституциявий комиссия раиси А. Саидовнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифларни шакллантириш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича Конституциявий комиссия фаолияти тўғрисидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Кенг жамоатчиликнинг фикр-мулоҳазалари ва таклифлари асосида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича ишлаб чиқилиб, Конституциявий комиссия томонидан қўллаб-қувватланган таклифлар маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг бир гуруҳ депутатлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича қонун лойиҳасини тайёрлаш ва уни қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиш борасида ишлар олиб борилаётганлиги қайд этиб ўтилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Конституциявий комиссия ва унинг ҳузуридаги Йиғма ахборот-таҳлил гуруҳи, Таклифлар билан ишлаш гуруҳи, Матбуот хизмати ўз фаолиятларини давом эттириб, фуқаролардан келаётган таклифларни умумлаштириб борсин ва уларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу Қўшма қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 18 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2219-IV-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари С. САФОЕВ

КҚ-368-IV-сон