Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ СОҲАСИДА КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Ахборот ва компьютер технологиялар бўйича мутахассислар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, ахборот-коммуникация ҳамда инновация технологияларини таълим жараёнига татбиқ этишни янада кенгайтириш мақсадида:
1. Тошкент ахборот технологиялари университети ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида мутахассислар тайёрлаш бўйича бош олий ўқув муассасаси этиб белгилансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Қашқадарё, Самарқанд, Фарғона ва Хоразм вилоятлари ҳокимликларининг 2005-2006 ўқув йилидан бошлаб Нукус, Қарши, Самарқанд, Фарғона ва Урганч шаҳарларида Тошкент ахборот технологиялари университетининг минтақавий филиалларини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Миллий университетида, Тошкент давлат иқтисодиёт университетида, Тошкент ислом университетида таълимнинг «информатика ва ахборот технологиялари» йўналиши бўйича мутахассислар тайёрлаш сақлаб қолинсин.
2005/2006 ўқув йилидан бошлаб бошқа барча олий таълим муассасаларида таълимнинг «информатика ва ахборот технологиялари» йўналиши бўйича талабалар қабул қилиш тўхтатилсин ва ушбу йўналиш бўйича таълим олаётган 2-4 курсларнинг талабалари таълимни давом эттириш учун 1-иловага мувофиқ Тошкент ахборот технологиялари университетига ва унинг минтақавий филиалларига белгиланган тартибда ўтказилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларида таълимнинг «информатика ва ахборот технологиялари (соҳалар бўйича)» йўналишида бакалаврлар тайёрлаш бўйича 2005/2006 ўқув йилига қабул квоталари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Қуйидагилар:
Тошкент ахборот технологиялари университетининг ходимларнинг чекланган сони 390 нафар, шу жумладан бошқарув ходимлари сони 72 нафар бўлган ташкилий тузилмаси 3-иловага мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Тошкент ахборот технологиялари университети филиалларини очиш, уларни жойлаштириш ва моддий-техник жиҳозлаш билан боғлиқ ташкилий масалаларни ҳал этиш учун 6-иловага* мувофиқ таркибда махсус ҳукумат комиссияси тузилсин.
* 6-илова берилмайди
7. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги:
икки ҳафта муддатда Тошкент ахборот технологиялари университети минтақавий филиаллари тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин ҳамда Тошкент ахборот технологиялари университетининг амалдаги Уставига тегишли ўзгартиришлар киритсин;
Давлат тест маркази билан биргаликда 2005/2006 ўқув йилида Тошкент ахборот технологиялари университетининг минтақавий филиалларига талабалар қабул қилиш бўйича тест синовлари ўтказиш борасида зарур чора-тадбирлар кўрсин.
8. Тошкент ахборот технологиялари университети бир ой муддатда таълимнинг «информатика ва ахборот технологиялари (соҳалар бўйича)» йўналишида кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини оширишга бўлган эҳтиёжни ҳисобга олган ҳолда филиалларни ривожлантириш дастурини ишлаб чиқсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Тошкент Ахборот технологиялари университети учун 2005 йилга тасдиқланган бюджет маблағлари миқдорига тегишли ўзгартиришлар киритсин ҳамда Тошкент Ахборот технологиялари университетида ва янги ташкил этиладиган минтақавий филиалларда таълимни ташкил этиш учун зарур бюджет маблағлари ажратилишини таъминласин;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликлари билан биргаликда бериладиган бино ва иншоотларни 2005/2006 ўқув йили бошланишига қадар капитал таъмирлаш, шунингдек зарур ўқув лаборатория ускуналари, компьютер техникаси ва кутубхона фонди билан жиҳозлаш амалга оширилишини назарда тутган ҳолда маблағлар ажратишни кўзда тутсин.
10. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2005 йил 2 июнь,
ПҚ-91-сон
Таълимнинг 5521900-«информатика ва ахборот технологиялари (соҳалар бўйича)» йўналишида таълим олаётган талабаларни Тошкент ахборот технологиялари университети ва унинг минтақавий филиалларига ўтказадиган республика олий таълим муассасалари рўйхати
|
Олий таълим |
Ўтказиладиган |
Талабалар ўтказиладиган |
| Тошкент давлат техника университети |
450 |
Тошкент ахборот технологиялари университети |
| Тошкент архитектура-қурилиш институти |
154 |
Тошкент ахборот технологиялари университети |
| Тошкент кимё-технология институти |
72 |
Тошкент ахборот технологиялари университети |
| Қорақалпоқ давлат университети |
94 |
Тошкент ахборот технологиялари университетининг Нукус филиали |
| Самарқанд давлат университети |
383 |
Тошкент ахборот технологиялари университетининг Самарқанд филиали |
Жиззах политехника институти |
|
Тошкент ахборот технологиялари университетининг Самарқанд филиали |
| Бухоро давлат университети |
48 |
Тошкент ахборот технологиялари университетининг Самарқанд филиали |
| Қарши давлат университети |
20 |
Тошкент ахборот технологиялари университетининг Қарши филиали |
| Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти |
49 |
Тошкент ахборот технологиялари университетининг Қарши филиали |
| Наманган муҳандислик-педагогика институти |
132 |
Тошкент ахборот технологиялари университетининг Фарғона филиали |
| Андижон давлат университети |
31 |
Тошкент ахборот технологиялари университетининг Фарғона филиали |
| Андижон муҳандислик-иқтисодиёт институти |
98 |
Тошкент ахборот технологиялари университетининг Фарғона филиали |
| Фарғона политехника институти |
192 |
Тошкент ахборот технологиялари университетининг Фарғона филиали |
| Урганч давлат университети |
194 |
Тошкент ахборот технологиялари университетининг Урганч филиали |
| Жами |
2155 |
|
Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларида таълимнинг 5521900-«информатика ва ахборот технологиялари (соҳалар бўйича)» йўналишида бакалаврлар тайёрлаш бўйича 2005/2006 ўқув йилига қабул квоталари
| | | | |
|
|
2005/2006 ўқув йили учун қабул квоталари | ||
|
|
шу жумладан: | ||
|
грант |
контракт | ||
|
Тошкент ахборот технологиялари университети — ҳаммаси |
795 |
340 |
455 |
|
Шу жумладан: |
|
|
|
|
Тошкент ахборот технологиялари университети |
285 |
120 |
165 |
|
Нукус филиали |
30 |
10 |
20 |
|
Самарқанд филиали |
180 |
80 |
100 |
|
Қарши филиали |
60 |
25 |
35 |
|
Фарғона филиали |
180 |
80 |
100 |
|
Урганч филиали |
60 |
25 |
35 |
|
Ўзбекистон миллий университети |
50 |
20 |
30 |
|
Тошкент давлат иқтисодиёт университети |
40 |
15 |
25 |
|
Тошкент ислом университети |
15 |
5 |
10 |
|
Ҳаммаси: |
900 |
380 |
520 |
Кейинги таҳрирга қаранг.
Тошкент ахборот технологиялари университетининг ташкилий тузилмаси
Кейинги таҳрирга қаранг.
Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд ва Фарғона филиалларининг намунавий тузилмаси
| | Ходимларнинг умумий сони — 49 киши, шу жумладан бошқарув ходимлари — 17 киши. |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2005 йил 2 июндаги ПҚ-91-сон қарорига
5-ИЛОВА
2005 йил 2 июндаги ПҚ-91-сон қарорига
5-ИЛОВА
Тошкент ахборот технологиялари университети Нукус, Қарши, Урганч филиалларининг намунавий тузилмаси
| | Ходимларнинг умумий сони — 31 киши, шу жумладан бошқарув ходимлари — 13 киши. |
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 22-cон, 157-модда; 2017 й., 24-сон, 490-модда, Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2021 й., 07/21/60/1177-сон; 31.08.2022 й., 06/22/214/0791-сон; 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)