14.07.2022 йилдаги ПҚ-322-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликни янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат-хусусий шериклик асосидаги мактабгача таълим ташкилотлари тармоғини кенгайтириш бўйича ишларни жадаллаштириш, болаларнинг мактабгача таълим билан қамраб олиниши учун зарур шарт-шароитлар яратиш, соҳага хусусий секторни кенг жалб этиш ҳамда мазкур фаолиятни амалга ошираётган тадбиркорлик субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига қатнаётган ижтимоий кўмакка муҳтож оилаларнинг фарзандлари ва махсус контингентлар сони жами тарбияланувчилар сонининг 70 фоизидан кам бўлган тақдирда, етмаган қисмига бошқа оилаларнинг болаларини қабул қилишга рухсат этилади. Бунда, ушбу болалар учун ота-оналар тўлови шу жойдаги давлат мактабгача таълим ташкилотлари учун белгиланган ҳажмлардан ошмайдиган миқдорда ўрнатилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига тарбиячи ва тарбиячи-ёрдамчи лавозимлари учун 4,5 тагача штат бирлигини ажратишга рухсат этилади. Бунда, тарбиячи ва тарбиячи-ёрдамчиларга Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан иш ҳақи харажатларини қоплаш учун субсидия ҳақиқатда банд қилинган, лекин 4,5 тадан (Тошкент шаҳри, Нукус шаҳри ва вилоятлар марказларида — 2,25 тадан) кўп бўлмаган штат бирлигидан келиб чиқиб тўланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тарбиячи ва тарбиячи-ёрдамчиларга Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан иш ҳақи харажатларини қоплаш учун субсидия жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва бошқа ажратмалар ушлангандан сўнг, тўғридан-тўғри ушбу ходимларнинг пластик картасига ўтказиб берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти фаолиятини бошлаш учун соғлиқни сақлаш органлари билан мажбурий равишда тарбияланувчиларга тиббий ёрдам кўрсатишга оид шартнома тузиш тартиби бекор қилинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) давлат-хусусий шериклик асосида фаолият юритаётган мактабгача таълим ташкилотларида, шу жумладан оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тўланадиган субсидия ва компенсациялар миқдорини ҳисоблашда мактабгача таълим ташкилотига қатнаётган 3 ёш ва ундан катта ёшдаги (боқувчисини йўқотган аёлларнинг 2 ёш ва ундан катта ёшдаги), лекин 7 йил 8 ойдан катта бўлмаган ёшдаги тарбияланувчилар ҳисобга олинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ота-оналар тўлови миқдорини мустақил равишда белгилаган ҳолда 3 ёшга тўлмаган болаларни ҳам қабул қилишга рухсат этилади. Бунда 3 ёшга тўлмаган болаларга Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан субсидиялар ажратилмайди (боқувчисини йўқотган аёлларнинг 2-3 ёшдаги фарзандлари бундан мустасно);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) табиий газ учун компенсация марказлашган табиий газ таъминоти мавжуд бўлмаган, лекин иситишнинг бошқа турларидан, шу жумладан суюлтирилган газ ёки кўмир маҳсулотларидан фойдаланаётган давлат-хусусий шериклик асосидаги ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига ҳам тўланади (оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари бундан мустасно).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамаси икки ҳафта муддатда давлат-хусусий шериклик асосидаги ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан субсидиялар ва компенсациялар тўлаш тартибини тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилансинки, тадбиркорлик субъектларига уларнинг хоҳишига кўра 2018-2019 йилларда давлат-хусусий шериклик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш учун берилган кредитлар бўйича имтиёзли давр муддатини 2023 йил 1 августга қадар узайтиришга рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
имтиёзли давр муддати давомида тадбиркорлик субъектлари томонидан кредит бўйича фақат фоиз тўловлари амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
имтиёзли даврда тўланиши лозим бўлган асосий қарз бўйича тўловлар кредит даврининг қолган қисмига тенг миқдорда тақсимланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари тармоғини ривожлантириш учун хорижий молия институтлари, шу жумладан Ислом тараққиёт банкидан 30 миллион АҚШ доллари, Қувайт араб иқтисодий тараққиёт жамғармасидан 20 миллион АҚШ доллари ҳамда ОПЕК халқаро ривожланиш жамғармасидан 20 миллион АҚШ доллари миқдорида қарз маблағлари жалб қилиниши кутилаётганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мактабгача таълим вазирлиги (А. Шин) икки ой муддатда хорижий молия институтларининг маблағлари ҳисобига 2023-2024 йилларда ҳудудларда давлат-хусусий шериклик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари тармоғини ривожлантириш ва мактабгача таълим қамровини ошириш бўйича дастурни (кейинги ўринларда — Дастур) ишлаб чиқсин ҳамда белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастурда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар бир ҳудуддаги мавжуд мактабгача таълим ташкилотлари, мактабгача ёшдаги болалар сони ҳамда уларнинг қамрови даражасини ҳисобга олган ҳолда одиллик ва шаффофлик тамойиллари асосида давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини танлаш тартибини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини танлаш жараёнларининг рақамлаштирилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат-хусусий шериклик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш мақсадида кредит ажратиш учун тадбиркорлик субъектларига қўйиладиган талабларни назарда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мактабгача таълим вазирлиги (А. Шин):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазирлиги (Т. Ишметов), Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (А. Кучимов), Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (А. Хаджаев), Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (А. Ходжаев) билан биргаликда 2023 йил 1 январга қадар бир ойда камида бир марта ушбу қарор мақсади ва вазифаларини оммавий ахборот воситаларида ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритиш ишларини ташкил қилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб мактабгача таълим вазири А.В. Шин ҳамда молия вазири Т.А. Ишметов белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарор ижросини назорат қилиш ва ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 14 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-322-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2022 й., 07/22/322/0638-сон)