Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси мажлисининг кун тартиби тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси мажлисининг қуйидаги кун тартиби тасдиқлансин:
1. «Электрон далиллар билан ишлаш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-892-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида (иккинчи ўқиш).
2. «Электрон тижорат тўғрисида»ги ҚЛ-880-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида (иккинчи ўқиш).
3. «Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида»ги ҚЛ-894-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида (иккинчи ўқиш).
4. «Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 2061-моддасига ўзгартиш киритиш ҳақида»ги ҚЛ-915-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида (биринчи ўқиш).
5. «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-916-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида (биринчи ўқиш).
6. «Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-919-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида (биринчи ўқиш).
7. «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимчалар ва ўзгартиш киритиш ҳақида»ги ҚЛ-923-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида (биринчи ўқиш).
8. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – туризм ва маданий мерос вазири А. Абдухакимовга «Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини ошириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар, шу жумладан экотуризмни ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламент сўровини юбориш ҳақида.
9. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2022 йил 26 январдаги «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодексини тасдиқлаш ҳақида»ги ҚЛ-830-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида»ги 1779-IV-сонли Қарорига ўзгартиш киритиш ҳақида.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари У. ИНОЯТОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 21 июнь,
2228-IV-сон