Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг
қарори
«Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимчалар ва ўзгартиш киритиш ҳақида»ги ҚЛ-923-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида
«Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимчалар ва ўзгартиш киритиш ҳақида»ги ҚЛ-923-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитасининг хулосасини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг депутатлари Х. Гаппоров, Т. Хожаназаров ва И. Хушвақтов томонидан 2022 йил 13 июнда киритилган «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимчалар ва ўзгартиш киритиш ҳақида»ги ҚЛ-923-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси кун тартиби лойиҳасига киритилсин.
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 20 июнь,
2223-IV-сон