13.07.2022 йилдаги ПФ-168-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Концерт-томоша фаолиятини амалга оширувчи шахслардан давлат божини ундириш ҳамда уларни солиққа тортиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш лицензияси учун давлат божини ундириш ва ушбу лицензияга эга шахсларни солиққа тортиш тизимини такомиллаштириш ҳамда санъаткорлар учун қулай ижодий муҳит яратиш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Концерт-томоша фаолиятини лицензия асосида амалга оширувчи ижрочиларнинг рейтинг гуруҳлари сони амалдаги 6 тадан 3 тага қисқартирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, аҳолига концерт-томоша хизматларини кўрсатиш ҳуқуқи ижрочиларнинг рейтинг гуруҳлари орасида қуйидагича тақсимланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) I рейтинг гуруҳи ижрочиларига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика ҳудудида ва унинг ташқарисида яккахон концерт ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II ва III рейтинг гуруҳлари ижрочилари учун назарда тутилган ҳуқуқлардан фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) II рейтинг гуруҳи ижрочиларига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
битта жанрнинг икки ва ундан кўп ижрочилари иштирокидаги концерт-томоша дастурида, турли жанрлар йўналишларининг бир нечта ижрочилари иштирокидаги концерт-томоша дастурида қатнашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оммавий ахборот воситаларида қўшиқлар ва видеоклипларни тақдим этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III рейтинг гуруҳи ижрочиси учун назарда тутилган ҳуқуқлардан фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) III рейтинг гуруҳи ижрочиларига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўй, юбилей ҳамда бошқа маросим ва тантаналарда, жумладан тўйхона, ресторан, ҳордиқ чиқариш ташкилотлари (клуб, дискотека, бар ва қаҳвахона) ва хусусий уйларда концерт-томоша хизматларини кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
созанда ва раққос(а)лар томонидан битта жанрнинг икки ва ундан кўп ижрочилари иштирокидаги концерт-томоша дастурларини ташкил этиш ва уларда қатнашиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш лицензияси учун давлат божини ундириш бўйича шундай тартиб жорий этилсинки, унга кўра 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) давлат божи ставкалари пасайтирилади ва қуйидаги миқдорларда белгиланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I рейтинг гуруҳи учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 баравари миқдорида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II рейтинг гуруҳи учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III рейтинг гуруҳи учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) қуйидаги санъаткорлар давлат божини тўлашдан озод этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ногиронлиги бўлган шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим муассасаларида ўқийдиган талабалар — ўқиш муддати давомида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) юридик шахс ташкил этган ижодий жамоалардан давлат божи ягона лицензия бўйича ундирилади. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лицензияда ижодий жамоа аъзолари тўлиқ кўрсатилади ва улардан лицензия учун давлат божи қўшимча равишда ундирилмайди, ижодий жамоа аъзоси мустақил ижрочи сифатида ижод қилган ҳоллар бундан мустасно;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижодий жамоа унинг барча аъзолари давлат божини тўлашдан озод қилинган шахслардан таркиб топган тақдирдагина давлат божи тўлашдан озод қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Маданият вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг қуйидаги таклифларига розилик берилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
концерт-томоша фаолиятини лицензия асосида амалга оширувчи жисмоний шахсларга даромад солиғини декларация асосида ёки қатъий белгиланган миқдорда тўлаш ҳуқуқини бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 1 январдан бошлаб хонандалардан, 2026 йил 1 январдан бошлаб қолган ижрочилардан даромад солиғини фақат декларация асосида ундириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) декларация асосида ёки қатъий белгиланган миқдорда даромад солиғини тўлаш ҳуқуқи хонандаларга 2024 йил 1 январга қадар, концерт-томоша фаолиятини лицензия асосида амалга оширувчи бошқа жисмоний шахсларга 2026 йил 1 январга қадар берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) декларация асосида солиқ тўлашни танлаган ижрочилар учун:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йиллик умумий даромаднинг 30 фоизи миқдоридаги харажатлар тасдиқловчи ҳужжатлар талаб этилмаган ҳолда чегирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тасдиқланган харажатлар суммаси умумий даромаднинг 30 фоизидан ошган тақдирда қўшимча равишда ушбу даромаднинг 10 фоизи миқдори чегирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лицензия олиш учун ундирилган давлат божи ва ижтимоий солиқ суммалари харажат сифатида қайд этилади ҳамда даромадлар таркибидан чегирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) қатъий белгиланган миқдордаги солиқ тўлашни танлаган ижрочилардан даромад солиғи бир йилда бир марта қуйидаги миқдорларда ундирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I рейтинг гуруҳи ижрочиларидан 2,7 млн сўм миқдорида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II рейтинг гуруҳи ижрочиларидан 1,8 млн сўм миқдорида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III рейтинг гуруҳи ижрочиларидан 1,0 млн сўм миқдорида.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Шундай тартиб жорий этилсинки, унга кўра:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 1 январга қадар III рейтинг гуруҳи ижрочилари қатъий белгиланган миқдордаги солиқ тўлашдан озод этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 1 январга қадар концерт-томоша фаолиятини лицензия асосида амалга оширувчи жисмоний шахслар меҳнат шартномаси асосида банд бўлмаган тақдирда, улардан концерт-томоша фаолияти бўйича ижтимоий солиқ бир йилда базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида ундирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
концерт-томоша фаолиятини лицензия асосида амалга оширувчи жисмоний шахсларнинг юридик шахсларга хизмат кўрсатишдан олган даромадларидан, улар томонидан танланган солиқ режимидан қатъий назар, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқ тўлов манбаида ушлаб қолинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахс ташкил этган ҳолда концерт-томоша фаолиятини лицензия асосида амалга оширувчи ижодий жамоалар жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқни юридик шахслар учун ўрнатилган тартибда тўлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш лицензияси учун давлат божи тўлови лицензия олган йилда амалдаги тартиб бўйича, кейинги йиллардан бошлаб эса қуйидаги тартибда тақсимлансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30 фоизи — Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
0,5 фоизи — Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қолган маблағлар — лицензияловчи ваколатли орган ҳисобварағига.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Давлат солиқ қўмитаси Маданият вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда «Soliq» мобил иловасида лицензия асосида концерт-томоша фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар учун даромадлар тўғрисидаги декларациянинг даромад ва харажатларини кунлик асосда онлайн юритиш имкониятини яратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Soliq» мобил иловасини мазкур банд талаблари асосида такомиллаштириш харажатлари Давлат солиқ қўмитасининг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Маданият вазирлигига вазирликнинг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ҳисобидан 2022 йилда 1 млрд сўмгача маблағни «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ходимларини рағбатлантириш учун йўналтиришга рухсат берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Маданият вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда мазкур Фармондан келиб чиқиб, жойларда тарғибот ва тушунтириш ишларини ташкил қилиш орқали ижрочиларнинг қонуний тартибда фаолият кўрсатишларига кўмаклашсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мазкур Фармон ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб маданият вазири О.А. Назарбеков белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармон ижросини назорат қилиш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари А.А. Джурабаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 13 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-168-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2022 й., 06/22/168/0630-сон)