30.06.2022 йилдаги КҚ-377-IV-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 30.06.2022 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекиcтон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман (шаҳар) бюджетлари маблағларини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларга йўналтириш тартиби тўғрисидаги намунавий низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Очиқ бюджет» ахборот портали орқали жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришни янада кенгайтириш, шунингдек, маҳаллий бюджет маблағларини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилиши тартибини янада такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2021 йил 22 апрелдаги КҚ-213-IV-сонли Қарори билан тасдиқланган Туман (шаҳар) бюджетлари маблағларини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларга йўналтириш тартиби тўғрисидаги намунавий низомга иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Туман ва шаҳар ҳокимликлари бир ҳафта муддатда тегишли туман (шаҳар) бюджетлари маблағларини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларга йўналтириш бўйича тасдиқланган тартибга мазкур қарордан келиб чиқиб, ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш юзасидан қарор лойиҳасини халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларига тасдиқлаш учун киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳамда туман ва шаҳарлар ҳокимлари «Ташаббусли бюджет» жараёнининг 2022 йил 2-мавсумини сифатли ўтказиш ҳамда аҳолини ушбу жараёнларга кенг жалб қилиш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда «Ташаббусли бюджет» жараёнига фуқароларни кенг жалб қилиш мақсадида жараённинг бошланиши олдидан фуқароларга оммавий тарзда хабардор этувчи махсус СМС хабарнома юборилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси раиси Э. Гадоев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 30 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КҚ-377-IV-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2022 йил 30 июндаги КҚ-377-IV-сонли Қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман (шаҳар) бюджетлари маблағларини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларга йўналтириш тартиби тўғрисидаги намунавий низомга киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2021 йил 22 апрелдаги КҚ-213-IV-сонли Қарори билан тасдиқланган Туман (шаҳар) бюджетлари маблағларини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларга йўналтириш тартиби тўғрисидаги намунавий низомга қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Жамғарма маблағлари фақатгина жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни ҳамда ушбу тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ ҳужжатларни расмийлаштириш (лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, экспертиза хулосаларини олиш ва бошқалар) билан боғлиқ харажатларни молиялаштиришга йўналтирилади. Мазкур маблағларни бошқа мақсадларга йўналтириш тақиқланади.»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 15-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Таклифлар фуқаролар томонидан республиканинг исталган ҳудуди бўйича ҳар бир жараёнда фақат бир маротаба берилиши мумкин. Бунда таклиф мазмунан ягона ижтимоий муаммони ўзида акс эттириши лозим.»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 18-банд қуйидаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«бюджет ташкилотини сақлаб туриш билан боғлиқ харажатларни ўзида акс эттирмаслиги (коммунал, алоқа ва Интернет тизими учун тўловлар, шунингдек, канцтовар ва бошқа тез эскирувчи моддий қийматликлар);»
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. 20-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Танлаб олинган тадбирларни амалга ошириш учун талаб этиладиган маблағнинг дастлабки миқдори тегишлилигига кўра тармоқ корхоналари хулосаси асосида лойиҳа-смета ҳужжатлари бўйича аниқлаштирилади. Тадбир ғолиб деб топилгандан сўнг лойиҳани амалга ошириш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилади ҳамда тадбирнинг якуний қийматига аниқлик киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар тадбирнинг дастлабки қийматига нисбатан лойиҳа-смета ҳужжатларига кўра якуний қиймати кўпроқни ташкил этса, мазкур ҳолатларда лойиҳани амалга ошириш учун талаб этиладиган қўшимча маблағ тегишли туман (шаҳар) «Фуқаролар ташаббуси жамғармаси»даги мавжуд ёки келгусида келиб тушадиган маблағлар ҳисобидан қоплаб берилади. Ғолиб деб топилган лойиҳанинг дастлабки қийматидан келиб чиқиб, тадбир доирасида амалга ошириладиган ишлар (товар ва хизматлар) ҳажмини камайтиришга йўл қўйилмайди.»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. 24-банд қуйидаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Бунда таклифлар ғолиб деб топилиши учун 10 тадан кам бўлмаган овоз сонига эга бўлиши лозим.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қуйидаги таҳрирдаги 241-банд билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«241. Ғолиб деб топилган лойиҳаларни амалга оширишда юзага келган техник муаммолар сабабли ёки ушбу лойиҳани амалга ошириш бўйича бошқа манбалар ҳисобидан маблағлар ажратилиши ҳолати кузатилганда мазкур ғолиб деб топилган лойиҳалар «Фуқаролар ташаббуси жамғармаси» ҳисобидан молиялаштирилмайди ва ушбу лойиҳалар учун ажратилиши кўзда тутилган маблағлар «Фуқаролар ташаббуси жамғармаси»га қайта тикланади. Ушбу маблағлар доирасида бошқа ғолиб лойиҳаларни аниқлашга йўл қўйилмайди.»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. 25-банд қуйидаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ғолиблар аниқлангандан сўнг «Фуқаролар ташаббуси жамғармаси»да шаклланган қолдиқ маблағлар ғолиб деб топилган лойиҳаларнинг якуний қийматига аниқлик киритилиши муносабати билан қўшимча талаб этиладиган фарқни қоплашга ёки келгусида ўтказиладиган «Ташаббусли бюджет» жараёнларига йўналтирилади.»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Қуйидаги таҳрирдаги 251-банд билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«251. Ғолиб деб топилган лойиҳалар муаллифлари томонидан тадбирларни амалга оширишнинг барча босқичларини кузатиш ҳамда бажарилган ишларни реал-вақт кўринишида баҳолаб бориш имкониятига эга бўлади. Бунда жамоатчилик назорати доирасида фуқаролар тадбирларни кузатиб бориш орқали қонун бузилиши ҳолатлари ёки камчиликлар кузатилганда шикоят тарзида ваколатли органларга мурожаат қилишлари мумкин. Фуқаролар томонидан лойиҳани амалга оширишда бошқа кўринишдаги аралашувларга (пудратчи корхонани аниқлаш ёки ишларни уларнинг ўзлари томонидан амалга оширилиши, лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва шу кабилар) йўл қўйилмайди.»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Қуйидаги таҳрирдаги 323-банд билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«323. Молия вазирлиги ҳар чорак якунларига кўра «Очиқ бюджет» ахборот порталида фуқароларнинг бюджет жараёнига жалб этилиши ҳамда ташаббусли бюджетлаштириш тадбирлари амалга оширилиши самарадорлиги ва натижадорлиги юзасидан давлат ҳокимияти органлари фаолиятини баҳолаб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баҳолаш тизими «0» баллдан «100» баллгача баҳоланиб, туман ва шаҳарлар ташаббусли бюджетлаштириш жараёнлари натижаларига кўра «яшил», «сариқ» ва «қизил» тоифаларга ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда қуйидагилар баҳолаш мезонлари сифатида қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишчи комиссия томонидан саралаш босқичи ҳаққоний ва сифатли ўтказилишини баҳолаш — лойиҳаларни дастлабки ва якуний қиймати ўртасидаги фарқ, асоссиз рад этилган лойиҳалар ҳамда лойиҳаларни амалга ошириш имконияти тўлиқ ўрганилмаслик натижасида ғолиб бўлган лойиҳаларнинг кейинчалик рад этилиши даражаси (20 баллгача);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқароларнинг бюджет жараёнига жалб этилиши даражаси — тегишли ҳудуд бўйича келиб тушган лойиҳалар ва овоз сонининг мавжуд аҳоли сонига нисбати (20 баллгача);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Фуқаролар ташаббуси жамғармаси»га маблағлар ўз вақтида ва тўлиқ ўтказилишини баҳолашда — Жамғармага туман (шаҳар) қўшимча маблағларининг тегишли қисми йўналтирилиши ҳолатидан келиб чиқиб (20 баллгача);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамоатчилик фикри асосида шаклланган тадбирларни амалга оширишнинг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолашда — «Очиқ бюджет» ахборот порталида «Жамоатчилик назорати» бўлими орқали лойиҳа муаллифлари томонидан бажарилган ишларни сифати ва ҳолатини баҳолаш тизими орқали (20 баллгача);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳаларни амалга ошириш бўйича буюртмачилар билан тизимли ишлар ташкил этилганлиги даражаси — лойиҳалар молиялаштирилишидан келиб чиқиб, жами ажратилган маблағга нисбатан ўзлаштирилган маблағга нисбати орқали (20 баллгача) баҳолаб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар чорак якунларига кўра мезонларга мувофиқ туман ва шаҳарларнинг тўплаган балларидан келиб чиқиб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
71 баллдан 100 баллгача — «яшил ҳудуд»,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
55 баллдан 71 баллгача — «сариқ ҳудуд»,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
55 баллдан паст бўлганда — «қизил ҳудуд» деб топилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Қизил ҳудуд» деб топилган туман ва шаҳар ҳокимликларининг ташаббусли бюджет жараёни ижроси юзасидан ҳисоботи чорак якунларига кўра Олий Мажлис Сенатида эшитиб борилади.»
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. 34-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат молиявий назорати департаменти» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси» сўзларига ўзгартирилсин.;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. 1-илованинг 4-босқичи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

4-босқич

Ишчи комиссия

Мезонларга мувофиқлиги ҳамда тадбирлар амалга оширилиши имкониятларини ўрганган ҳолда таклифларни танлаб олади.

«Очиқ бюджет» ахборот порталида таклифларни илгари суриш босқичи якунлангандан сўнг йигирма кун давомида