Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
Қарори
«Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилишини ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси томонидан 2021 йил 21 декабрь куни қабул қилинган «Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилишини ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 84-моддасига ва «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунининг 24 ва 25-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:
1. «Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилишини ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитасининг мазкур Қонун бўйича хулосасида баён этилган асосларга кўра рад этилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига мазкур Қонун бўйича юзага келган келишмовчиликларни бартараф этиш учун келишув комиссиясини тузиш таклиф этилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатидан келишув комиссияси таркибига қуйидагилар сайлансин:
|
Имннов Одилжон Каримович |
— |
Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси; |
|
Боқнев Фарход Эсанович |
— |
Ахборот сиёсати ва давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари қўмитаси раиси ўринбосари; |
|
Парпиев Махмуд Маматович |
— |
Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси ўринбосари. |
4. Мазкур Қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига юборилсин.
5. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Тошкент ш.,
2022 йил 13 июнь,
СҚ-553-IV-сон