06.07.2022 йилдаги 367-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 07.07.2022 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик хўжаликларига улар томонидан етиштирилган ва сотилган маҳсулотлар учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш тўғрисида
(Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Чорвачиликни янада ривожлантириш ва чорва озуқа базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 8 февралдаги ПҚ-121-сон қарори)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Чорвачиликни янада ривожлантириш ва чорва озуқа базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 8 февралдаги ПҚ-121-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 июлдаги 434-сон қарори билан тасдиқланган Чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик хўжаликларига улар томонидан етиштирилган ва сотилган маҳсулотлар учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 4-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«4. Қўшилган қиймат солиғи тўловчиси бўлган субсидия олувчиларга республика бюджетидан қуйидаги миқдорда субсидия ажратилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
паррандачилик хўжаликларига — ўз хўжаликларида етиштирилиб, сотилган тухумнинг ҳар бир донаси учун 50 сўм ҳамда парранда гўштининг ҳар бир килограмми учун 2022 йил 1 январдан бошлаб 2024 йил 1 январга қадар 2 500 сўм (бунда субсидия қўшилган қиймат солиғидан вақтинча озод қилиш бўйича имтиёз амалда бўлган давр учун ҳам тўланади), 2024 йил 1 январдан 1 000 сўм;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чорвачилик хўжаликларига — ўз хўжаликларида ва аҳоли хонадонлари билан биргаликда кооперация усулида етиштирилиб, гўшт учун сотилган йирик ва майда шохли моллар тирик вазнининг ҳар бир килограмми учун 2022 йил 1 январдан бошлаб 2023 йил 31 декабрга қадар 4 000 сўм ҳамда сутнинг ҳар бир литри учун 400 сўм. Бунда субсидия қўшилган қиймат солиғидан вақтинча озод қилиш бўйича имтиёз амалда бўлган давр учун ҳам тўланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
балиқчилик хўжаликларига — интенсив усулда етиштирилган совуқ сув балиқларининг (лосось, форель ва осётр) ҳар бир килограмми учун 2021 йил 1 июлдан бошлаб 3 000 сўм, қолган турдаги балиқлар учун 1 000 сўм миқдорида».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 6 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
367-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.07.2022 й., 09/22/367/0603-сон)