02.07.2022 йилдаги ПФ-164-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 13.07.2022 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида фавқулодда ҳолат жорий этиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддаси 19-банди ҳамда Ўзбекистон Республикасининг «Фавқулодда ҳолат тўғрисида»ги Конституциявий қонунининг 5 — 7-моддаларига мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни тиклаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида 2022 йил 3 июль куни соат 00:01 дан 2022 йил 2 август куни соат 00:00 га қадар бўлган даврда фавқулодда ҳолат жорий этилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида фавқулодда ҳолат амал қилиши даврида соат 23:00 дан соат 05:00 га қадар комендантлик соати жорий этилсин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 13 июлдаги ПФ-169-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.07.2022 й., 06/22/169/0631-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Фавқулодда ҳолат амал қилиши даврида Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудининг комендатураси ташкил этилсин ва унга Ўзбекистон Республикасининг «Фавқулодда ҳолат тўғрисида»ги Конституциявий қонунида назарда тутилган барча ваколатлар берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг қўмондони Рустам Мирзаевич Джураев Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудининг коменданти этиб тайинлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Фавқулодда ҳолат амал қилиши даврида қуйидаги чоралар ва вақтинчалик чекловлар ўрнатилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) жамоат тартибини, ўта муҳим ва тоифаланган объектларни ҳамда аҳолининг ҳаёт фаолиятини таъминловчи инфратузилма объектларини муҳофаза қилиш кучайтирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Қорақалпоғистон Республикасида ҳаракатланиш эркинлиги, шу жумладан транспорт воситалари учун чеклансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) жисмоний шахсларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар текширилиши, уларнинг шахсий кўрикдан ўтказилиши, улардаги ашёлар ва транспорт воситалари кўздан кечирилиши таъминлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) Қорақалпоғистон Республикасига кириш ҳамда ундан чиқиш чеклансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) тинч йиғилишлар, кўнгилочар, спорт ва бошқа оммавий тадбирлар ташкил этилиши ва ўтказилиши тақиқлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) юридик шахслар фаолиятини тўхтатиб туриш ёки тугатишга қаратилган иш ташлашлар ва бошқа ҳар қандай ҳаракатлар тақиқлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар, махсус воситалар, заҳарли моддалар сотилиши тақиқлансин, шунингдек, дори ва гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, прекурсорлар ҳамда этил спирти ва алкоголь маҳсулотлари муомаласининг алоҳида тартиби жорий этилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
з) жисмоний шахслардан қурол ва ўқ-дорилар, заҳарли моддалар, юридик шахслардан эса қурол, ўқ-дорилар ва заҳарли моддалар билан бир қаторда ҳарбий ва ўқув-ҳарбий техника, портловчи ва радиоактив моддаларнинг вақтинчалик олиб қўйилиши таъминлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Фавқулодда ҳолат режими шароитида қўлланиладиган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши учун масъул этиб Қорақалпоғистон Республикаси ҳудуди комендатураси, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, шунингдек, Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизимига кирувчи бошқа давлат органлари ҳамда ташкилотларининг кучлари ва воситалари белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғи учун аниқ таҳдид, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг ходимларига ҳужум қилиш, уларнинг қурол ва техникасини эгаллаб олиш ҳолатларини инобатга олиб, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг «Фавқулодда ҳолат тўғрисида»ги Конституциявий қонунининг 23-моддасига мувофиқ қуйидаги вазифаларни амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг кучлари ва воситалари қўшимча равишда жалб этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда ҳолат жорий этилган ҳудудга кириш ва ундан чиқишнинг алоҳида режимини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолининг ҳаёт фаолиятини ва транспортнинг ҳаракатланишини таъминловчи объектларни ҳамда инсонларнинг ҳаёти ва соғлиғи, шунингдек, атроф-муҳит учун юқори хавф туғдирадиган объектларни муҳофаза қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурол, жанговар ва махсус техника қўлланилган ҳолда зўравонлик ҳаракатлари билан бирга юз берадиган тўқнашувларда иштирок этаётган қарама-қарши курашаётган тарафларни ажратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунга хилоф қуролли тузилмалар фаолиятига чек қўйишда иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизимининг кучлари таркибида фавқулодда вазиятларнинг оқибатларини бартараф этишда, шунингдек одамларнинг ҳаётини сақлаб қолишда иштирок этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Комендант Р.М. Джураев манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида хавфсизликни таъминлаш ва ҳуқуқ тартиботни сақлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг «Фавқулодда ҳолат тўғрисида»ги Конституциявий қонуни талабларига мувофиқ бошқа чора-тадбирларни амалга ошириш учун барча зарур чораларни кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Н.Т. Йўлдошев ушбу Фармон билан ўрнатилган чоралар ва вақтинчалик чекловларнинг амалга оширилишида қонунийликка риоя этилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси ва бошқа давлат манбаларидан фавқулодда ҳолат режимини таъминлаш учун зарур маблағларни ажратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мазкур Фармон 2022 йил 3 июль куни соат 00:01 дан эътиборан кучга киради ва оммавий ахборот воситаларида дарҳол эълон қилиниши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси палаталарига тасдиқлаш учун юборилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Махмудов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 2 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-164-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.07.2022 й., 06/22/164/0591-сон, 13.07.2022 й., 06/22/169/0631-сон)