Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«SOS — ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАР МАҲАЛЛАЛАРИ» УЮШМАСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Етим болаларни уйғун ривожлантириш ва тарбиялаш учун қулай шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарори қилади:
1. «Соғлом авлод учун» ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия жамғармаси, Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси ва Тошкент шаҳар ҳокимлигининг «SOS — Киндердорф Интернешнл» халқаро жамияти (Австрия) билан биргаликда «Ўзбекистон болалар маҳаллалари» («SOS — Детские деревни Узбекистана») уюшмасини ташкил этиш ва Тошкент шаҳрида Болалар маҳалласини («SOS—Детская деревня») қуриш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.
2. «SOS — Ўзбекистон болалар маҳаллалари» уюшмаси тўғрисидаги Низомга розилик берилсин (илова қилинади). Маълумот учун қабул қилинсинки, қуйидагилар «SOS — Ўзбекистон болалар маҳаллалари» уюшмасининг асосий вазифалари ҳисобланади;
жамоатчилик ва давлат тузилмаларининг етим болаларни жисмоний, интеллектуал ва маънавий ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратишга, уларни ижтимоий ва ҳуқуқий қўллаб-қувватлашни таъминлашга қаратилган саъй-ҳаракатларини мувофиқлаштириш;
етим болаларни Ўзбекистонда қабул қилинган анъанавий педагогика тамойилларини ҳисобга олган ҳолда тарбиялаш. Тарбиячи оналарни ва ходимларни танлаш, улар учун педагогик ва бошқа зарур тайёргарликни ташкил этиш;
«SOS — Киндердорф Интернешнл» жамияти аъзолари бўлган ташкилотлар билан «SOS — Ўзбекистон болалар маҳаллалари» ва улар билан боғлиқ SOS — лойиҳалари болалар боғчалари, мактаблар, ўқитиш, спорт ва дам олиш марказлари қуриш ва уларни тўлиқ жиҳозлашни ташкил этишда воситачи сифатида ҳамкорлик қилиш;
давлат, жамоат ва хусусий тузилмаларни Уюшма фаолиятига фаол жалб қилиш.
3. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Д. Ғуломова жаҳондаги SOS — болалар маҳаллаларига кўмаклашиш халқаро жамияти («SOS — Киндердорф Интернешнл», Австрия) билан Битимни ишлаб чиқсин ва Ҳукумат номидан имзоласин, унда қуйидагилар назарда тутилсин:
а) «SOS — Киндердорф Интернешнл» халқаро жамияти:
«Соғлом авлод учун» халқаро жамғармаси, Хотин-қизлар қўмитаси ва бошқа органлар, шу жумладан, жамоат ташкилотлари билан биргаликда фаолияти Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга ошириладиган «SOS — Ўзбекистон болалар маҳаллалари» уюшмасини таъсис этади;
Тошкент шаҳрида биринчи болалар маҳалласи ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон Ҳукумати билан яқиндан ҳамкорлик қилади;
Ўзбекистон Республикаси қонунларини ҳурмат қилиш ва бажариш, Ўзбекистоннинг тарбия ва анъанавий педагогика тамойилларига амал қилиш мажбуриятини олади;
Ўзбекистонда болалар маҳаллалари ва болалар боғчалари, мактаблар, ўқитиш ва дам олиш марказлари, клиникалар каби бошқа SOS — лойиҳаларни тўлиқ ташкил этиш, кўриш ва жиҳозлаш учун бутун масъулиятни ўз зиммасига олади;
«SOS — Болалар маҳаллалари»даги етим болаларнинг тўлиқ харажатларини, шунингдек, ходимларга иш ҳақи тўлашни, шу жумладан, ижтимоий, тиббий суғурталашни ва пенсия таъминотини уларнинг бутун ҳаёт фаолияти давомида маблағ билан таъминлайди;
б) Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати:
«SOS — Киндердорф Интернешнл» халқаро жамиятига ва «SOS — Ўзбекистон болалар маҳаллалари» уюшмасига Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатаётган барча бошқа жамоат ва хайрия ташкилотларига бериладиган имтиёзларни бериш;
«SOS — Тошкент шаҳридаги Болалар маҳалласи» қурилиши ва у билан боғлиқ қурилиш объектлари учун камида 5 гектар ер майдони, уни солиқлардан озод қилган ҳолда, ажратиш;
қурилиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш ва «SOS — Тошкент шаҳридаги Болалар маҳалласи»ни унинг чегарасигача коммуникациялар тармоғи ва бошқа зарур хизматлар билан таъминлаш мажбуриятини олади;
в) Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати республика ҳудудида амал қилаётган меъёрлар, қоидалар ва қонунларга зид ёки зарар келтиради деб ҳисоблайдиган ҳамма нарсани тақиқлаб қўйиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.
4. Бош вазир ўринбосари Д.М. Ғуломовага «SOS — Ўзбекистон болалар маҳаллалари» уюшмасини ташкил этиш ва Уюшма ҳамда унинг ишчи органлари тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш юзасидан масалалар мажмуини бир ой муддатда ишлаб чиқиш ва таъсис йиғилишини ўтказиш топширилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги «SOS — Ўзбекистон болалар маҳаллалари» уюшмасини ўз фаолиятини халқаро мурувват дастурлари ва ижтимоий соҳада беғараз техникавий кўмаклашиш доирасида амалга оширувчи ташкилот сифатида аккредитация қилсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги «SOS — Ўзбекистон болалар маҳаллалари» уюшмасини белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказсин.
7. Тошкент шаҳар ҳокимлиги бир ой муддатда:
«SOS — Киндердорф Интернешнл» халқаро жамияти билан келишган ҳолда Тошкент шаҳрида камида 5 гектар ер майдони ажратсин;
«SOS — Болалар маҳалласи» чегарасигача бўлган муҳандислик коммуникациялари қурилишини ўз маблағлари ҳисобидан таъминласин.
8. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги «SOS — Киндердорф Интернешнл» ва «SOS — Ўзбекистон болалар маҳаллалари» уюшмаси билан биргаликда етим болалар билан ишлашнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда тарбиячи «оналарни» педагогик жиҳатдан тайёрлашни амалга оширсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги «SOS — Киндердорф Интернешнл» ва «SOS — Ўзбекистон болалар маҳаллалари» уюшмаси билан биргаликда «SOS — Болалар маҳалласи»га қабул қилинадиган етим болаларни тиббий кўрикдан ўтказишни таъминласин.
10. «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси ва «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси «SOS — Ўзбекистон болалар маҳаллалари» уюшмасининг мурувват лойиҳалари билан боғлиқ барча юкларнинг имтиёзли тарифлар бўйича тўсиқларсиз қабул қилинишини ва жўнатилишини таъминласинлар.
11. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда «SOS — Болалар маҳалласи» қурилишида ва унинг ходимларига амалий ёрдам кўрсатишда қатнашиш учун «SOS — Киндердорф Интернешнл» томонидан жалб қилинадиган хорижий мутахассисларга визалар, шу жумладан кўп марталик визалар, яшаши ва ишлаши учун рухсатномалар берсинлар.
12. Уюшма аппарати Тошкент шаҳар, Охунбобоев кўчасидаги 15-уйга жойлаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари Д.М. Ғуломова зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1997 йил 31 декабрь,
585-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 31 декабрдаги 585-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
«SOS — Ўзбекистон болалар маҳаллалари» уюшмаси тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. «SOS — Ўзбекистон болалар маҳаллалари» уюшмаси (бундан кейин матнда Уюшма деб аталади) етим болаларни жисмоний, интеллектуал ва маънавий ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш учун болалар маҳаллалари ташкил этиш бўйича «SOS — Киндердорф Интернешнл» халқаро жамияти томонидан таъсис этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Уюшманинг номи:
ўзбек тилида — «SOS — Ўзбекистон болалар маҳаллалари» уюшмаси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
инглиз тилида — «SOS — Сhildrens villages Assatiation of Uzbekistan»;
Кейинги таҳрирга қаранг.
рус тилида — ассоциация «SOS — Детские деревни Узбекистана».
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбек ва инглиз тиллари Уюшманинг расмий тиллари ҳисобланади.
Ўзбек, инглиз ва рус тиллари иш юритиш тиллари ҳисобланади.
4. Уюшманинг жойлашган манзили:
Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Охунбобоев кўчаси, 15-уй.
Кейинги таҳрирга қаранг.
II. Фаолиятининг асосий мақсади ва йўналишлари
5. Қуйидагилар Уюшма фаолиятининг асосий мақсади ва йўналишлари ҳисобланади:
жамоат ва давлат тузилмаларининг етим болаларни жисмоний, интеллектуал ва маънавий ривожлантириш учун қулай шароитлар яратишга, уларни ижтимоий муҳофаза қилиш ва ҳуқуқий қўллаб-қувватлашни таъминлашга йўналтирилган саъй-ҳаракатларини мувофиқлаштириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
етим ва ташлаб кетилган болаларни тарбиялашни ҳамда уларга ёрдам беришни таъминлашга, улар учун оилалардаги каби ҳаёт шароитлари яратишга йўналтирилган лойиҳа ва дастурларни амалга оширишга молиявий ёрдам бериш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
барча болаларга, айниқса етим болаларга, шунингдек етим болаларни тарбиялаётган оналарга ёрдам бериш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасида SOS — болалар маҳаллалари ҳамда болалар боғчалари, мактаблар, ўқув, спорт ва дам олиш марказлари, клиникалар ва шу каби улар билан узвий боғлиқ инсонпарварлик SOS — лойиҳаларни қуришни ҳамда асбоб-анжомлар билан тўлиқ жиҳозлашни ташкил этиш;
«SOS — Киндердорф Интернешнл» билан ҳамкорлик қилиш;
SOS — болалар маҳаллалари ҳамда SOS — лойиҳалар учун тарбиячи оналар ва ходимлар танлаш ва улар учун педагогик ҳамда бошқа зарур тайёргарликни ташкил этиш;
давлат, жамоат ва хусусий тузилмаларни Уюшма фаолиятига фаол жалб этиш;
етим болалар учун инсонпарварлик дастурларини ҳамда Герман Гмайнернинг педагогик ғояларини оммалаштириш ва қўллаб-қувватлаш учун мақолалар, ахборот материалларини нашр қилиш, кўргазмалар, семинарлар уюштириш, оммавий ахборот воситалари билан ишларни ташкил этиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
III. Юридик мақоми
6. «SOS — Ўзбекистон болалар маҳаллалари» уюшмаси «SOS — Киндердорф Интернешнл» халқаро уюшмаси таркибига киради.
7. Уюшма банк муассасаларида ўзининг ҳисоб-китоб ва валюта счётларини очиш ҳуқуқига эга бўлган юридик шахс ҳисобланади, ўз мажбуриятлари бўйича ўзининг мол-мулки билан жавоб беради, судда ва ҳакамлик судида даъвогар ёки жавобгар сифатида қатнашади. Уюшма « SOS — Киндердорф Интернешнл» рамзидан фойдаланган ҳолда ўз муҳрига, фирма бланкларига ва бошқа реквизитларга эга бўлади.
8. Уюшма ўз фаолиятида «Ўзбекистон Республикасидаги жамоат бирлашмалари тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунчилик ҳужжатларига ва ушбу Низомга амал қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
IV. Уюшманинг ҳуқуқлари
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Уюшма қуйидаги ҳуқуқларга эга:
етим болаларни тарбиялаш, ижтимоий муҳофаза қилиш ва ҳуқуқий қўллаб-қувватлашни таъминлаш муаммоларига оид республика ва халқаро инсонпарварлик дастурлари ҳамда лойиҳаларини ишлаб чиқишда ва амалга оширишда қатнашиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасида SOS — болалар маҳаллалари ва бошқа SOS — объектларини ташкил этиш ҳамда уларнинг ҳаёт фаолиятини таъминлаш;
Ўзбекистон Республикасининг ижро этувчи ва қонун чиқарувчи органларига « SOS — Киндердорф Интернешнл» мақсади ва вазифаларидан келиб чиқадиган таклифлар киритиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Уюшма қуйидагиларга мажбурдир:
«SOS — Киндердорф Интернешнл» йўл-йўриқлари ва кўрсатмаларини бажариш;
ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига ва ушбу Низомга мувофиқ юритиш,
Кейинги таҳрирга қаранг.
V. Уюшманинг жавобгарлиги
11. Уюшма Ўзбекистондаги SOS — Болалар маҳаллалари ва SOS — лойиҳалар эгаси ҳисобланади ҳамда уларни ташкил этиш, жиҳозлаш ва уларнинг фаолияти учун тўлиқ молиявий ва бошқача турларда жавоб беради.
VI. Мол-мулки, маблағ билан таъминлаш манбалари
12. Уюшма юридик шахс ҳисобланади ҳамда Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига ва халқаро ҳуқуқ нормаларига биноан ўз фаолияти мақсадлари ва мол-мулкининг мўлжалланганлигига мувофиқ уларга эгалик қилади, улардан фойдаланади ва уларни тасарруф этади. Уюшманинг мулкий ҳуқуқлари Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳимоя қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
13. Уюшма маблағлари қуйидагилар ҳисобига шаклланади:
«SOS — Киндердорф Интернешнл» уюшмасидан, «SOS — Киндердорф Интернешнл» халқаро жамияти ва бу ташкилотга кирувчи жамиятлар ва иттифоқлардан тушумлар;
корхоналар, муассасалар ва ташкилотлардан, шунингдек хорижий сармоя иштирокидаги корхоналардан, хусусий шахслардан беғараз хайрия бадаллари, хайр-эҳсонлар ва тушумлардан;
меросдан, етим болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш маблағларидан, исталган турдаги жамоатчилик тушумларидан, маҳаллий ва халқаро хайр-эҳсонлардан;
Кейинги таҳрирга қаранг.
мурувват тадбирларини ва мурувват йўналишидаги бошқа тадбирларни ўтказишдан олинган даромадлар;
қонун ҳужжатларига ва мазкур Низомга зид бўлмаган бошқа даромадлардан.
Кейинги таҳрирга қаранг.
14. Бошқарув қарорига кўра Уюшманинг ўз маблағларидан ҳам Ўзбекистондаги, ҳам унинг ташқарисидаги қаровчисиз қолган болаларга ёрдам бериш учун фойдаланилиши мумкин. Бошқарув ҳар йили бу маблағларнинг бир қисмини «SOS — Киндердорф Интернешнл» доирасидаги хорижий мурувват лойиҳаларига ажратиш ҳуқуқига эга, бунда маблағлар хайр-эҳсон йиғишда эълон қилинган мақсадлар учунгина ажратилиши мумкин.
VII. Тузилмаси ва бошқарув органлари
Кейинги таҳрирга қаранг.
15. Уюшманинг тузилмаси:
Уюшма аъзоларининг умумий йиғилишидан;
Уюшма бошқарувидан;
тафтиш комиссиясидан;
Уюшма дирекциясидан иборат бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
16. Умумий йиғилиш Уюшманинг юқори раҳбар органи ҳисобланади. Умумий йиғилишда барча ҳақиқий ва фахрий аъзолар, шунингдек «SOS — Киндердорф Интернешнл» халқаро жамиятининг икки овозга эга бўлган икки вакили қатнашишлари мумкин. Умумий йиғилиш ҳар йили камида бир марта чақирилади. Йиғилиш ўтказиладиган сана кун тартиби, ўтказиладиган жойи ва санаси кўрсатилган ҳолда бир ой олдин эълон қилинади.
Умумий йиғилиш «SOS — Киндердорф Интернешнл» Уставига мувофиқ чақирилган бўлса қарор қабул қилишга ҳақлидир ва у протокол билан расмийлаштирилиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
17. «SOS — Ўзбекистон болалар маҳаллалари» уюшмасининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши зарурият бўлганда Уюшма президенти томонидан чақирилиши мумкин. Президент навбатдан ташқари йиғилишни бу ҳақида бошқарув ёки Уюшма аъзоларининг ярми ёки «SOS — Киндердорф Интернешнл» талаб қилса ўтказиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
18. Йиғилиш унда Уюшма аъзоларининг 60 фоизи қатнашган тақдирда ваколатли ҳисобланади. Қарор оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
19. Қуйидагилар умумий йиғилишнинг мутлақ ваколатига киради:
президентни ва бошқарувнинг бошқа аъзоларини сайлаш ва озод қилиш;
«SOS — Ўзбекистон болалар маҳаллалари» дўстларини қабул қилиш ва чиқариш;
тафтиш комиссиясини сайлаш ва озод қилиш;
ҳар йиллик молиявий ҳисоботни тасдиқлаш;
«SOS — Киндердорф Интернешнл» халқаро жамияти билан келишган ҳолда Уюшма фаолиятини тугатиш.
Бошқарув ёки Уюшма дирекцияси ташаббусига кўра Уюшма фаолиятига тегишли бошқа масалалар ҳам кўриб чиқиш учун киритилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
20. Бошқарув президентдан, вице-президентдан, хазиначи ва Уюшманинг тўрт аъзосидан иборат бўлади. Бошқарув таркибига шунингдек «SOS — Киндердорф Интернешнл» халқаро жамияти вакиллари киради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
21. Бошқарув уч йил муддатга сайланади ва жамоатчилик асосида Уюшманинг мурувват фаолиятига жорий раҳбарлик қилади, унинг мақсади ва вазифаларига жавоб берувчи ташкилий-молиявий тадбирларни ўтказади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
22. Президент ёки вице-президент бошқарув йиғилишини заруриятга кўра, лекин йилига камида 4 марта, чақиради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
23. Бошқарув қарори президент ёки вице-президент, шунингдек унинг аъзоларининг ярми қатнашган тақдирда кучга эга бўлади ва оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
24. Бошқарув иш юритиш тартибини белгилайди, Уюшманинг мақсади ва вазифаларига мувофиқ маблағларни харажат қилади, йиллик ҳисоботни тузади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
25. Аъзолардан бири чиқиб кетган тақдирда бошқарув Уюшманинг ҳақиқий аъзоларидан бирини чақириқ муддати тугагунга қадар бошқарув таркибига киритишга ҳақлидир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
26. Бошқарув «SOS — Киндердорф Интернешнл» халқаро жамиятининг «SOS — Ўзбекистон болалар маҳаллалари» уюшмасига тегишли кўрсатмаларини бажаришга мажбурдир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
27. Уюшма аъзоларининг йиғилиши уч йил муддатга тафтиш комиссиясини сайлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
28. Тафтиш комиссияси «SOS — Киндердорф Интернешнл» халқаро жамияти мезонлари ва Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳар йили Уюшманинг барча молиявий фаолиятини текшириши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
29. Уюшманинг молиявий йили жорий йилнинг 31 январида тугайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
30. Уюшманинг мақсади ва вазифаларни бажариш ҳамда жорий фаолиятига раҳбарлик қилиш учун бошқарув дирекцияни таъсис этади. Директор Уюшма президенти томонидан «SOS — Кин-дердорф Интернешнл» жамияти билан келишилган ҳолда тайинланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
31. Директор бошқарув аъзоси ҳисобланади ва Уюшма бошқаруви мажлисида эгаллаб турган лавозимига кўра маслаҳат овози билан қатнашишга мажбур.
Кейинги таҳрирга қаранг.
VIII. Уюшма аъзолари, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
32. Уюшманинг ҳақиқий аъзолари, фахрий аъзолари ва «SOS — Ўзбекистон болалар маҳаллалари» уюшмаси дўстлари (ҳомий аъзолар) Уюшманинг аъзолари ҳисобланади.
33. Мазкур Низомнинг муқаддимасига мувофиқ SOS — болалар маҳаллалари ғоясини қўллаб-қувватлаётган ва Уюшма бошқаруви томонидан шундай деб тан олинган юридик ва жисмоний шахслар Уюшманинг ҳақиқий аъзолари бўлишлари мумкин. Уюшма ҳақиқий аъзоларининг сони 25 кишидан ошмаслиги керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Уюшманинг янги ҳақиқий аъзолари Уюшма бошқарувининг умумий йиғилишдаги таклифи бўйича, агар бу таклифни Уюшма ҳақиқий аъзоларининг кўпчилиги ёқлаб овоз берса, қабул қилинади.
34. «SOS — Киндердорф Интернешнл» мақсадларини амалга оширишда хизмат кўрсатган ва ютуқларга эга бўлган шахслар Уюшманинг фахрий аъзолари ҳисобланади. Бу шахслар Уюшманинг фахрий аъзолари сифатида Уюшма бошқарувининг умумий йиғилишдаги таклифи бўйича, агар бу таклифни кўпчилик ёқлаб овоз берса, сайланади.
35. Уюшманинг ҳақиқий ва фахрий аъзолари Уюшманинг раҳбар органларига сайлаш ва сайланиш, ўз дастурлари ва таклифларини кўриб чиқиш учун киритиш, Уюшма томонидан ўтказиладиган тадбирларда қатнашиш ҳуқуқига эгадирлар.
36. Доимий (эркин миқдордаги) бадаллари билан Уюшма ишларини қўллаб-қувватлайдиган жисмоний ва юридик шахслар «SOS — Ўзбекистон болалар маҳаллалари»нинг дўстлари ҳисобланадилар. Уларни қабул қилиш тўғрисидаги масала бошқарув томонидан, оддий кўпчилик овоз бериш йўли билан ҳал этилади.
37. Уюшма аъзолари:
Уюшманинг асосий вазифаларини бажаришга фаол кўмаклашишга мажбурдирлар;
«SOS — Ўзбекистон болалар маҳаллалари» уюшмаси дастурларини амалга оширишда аниқ ёрдам кўрсатишга доир тадбирларда қатнашиш ҳуқуқига эгадирлар;
Уюшма бошқарувига ёзма равишда билдиришнома тақдим этган ҳолда Уюшмадан чиқиш ҳуқуқига эгадирлар. Уюшмадан чиқиш санаси билдиришнома тақдим этилгандан кейин 3 ой ўтгач бошланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
38. Уюшманинг ҳақиқий аъзолари Уюшма бошқаруви томонидан белгиланган тартибда ва миқдорларда йилнинг ҳар чорагида Уюшманинг устав жамғармасига молиявий бадал тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига оладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
39. Уюшмага аъзолик:
жисмоний шахснинг вафоти муносабати билан;
юридик шахс тугатилган тақдирда тугаган ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
40. Аъзоларни Уюшмадан чиқариш тўғрисидаги қарор бошқарув томонидан, аъзолар учдан икки қисмининг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Уюшма аъзолари унга аъзоликдан чиқарилганлиги тўғрисида ёзма равишда хабардор қилиниши керак. Аъзоликдан чиқарилганлик тўғрисида Уюшма аъзосининг аъзоликдан чиқарилганлиги эътироф этилгандан кейин 2 ой мобайнида норозилик билдирилиши мумкин.
41. Аъзоликдан чиқиш чоғида, ушбу аъзолар томонидан тўланган бадаллар қайтариб берилмайди. Уюшма аъзолигидан чиқиш ёки чиқарилиш тегишли юридик шахслар ва Уюшманинг улар ўртасида тузилган шартномалардан келиб чиққан ўзаро мажбуриятларига дахл қилмайди.
IХ. Уюшма фаолиятининг тўхтатилиши
Уюшма фаолиятини тўхтатиш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.