Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг
буйруғи
Ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланувчи корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда ногиронлиги бўлган шахслар банд бўлган иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш натижалари бўйича санитария-техник ҳолатни паспортлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2022 йил 24 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2983-1]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сон «Тиббий-ижтимоий экспертиза хизмати ташкилий тузилмасини ва фаолиятини ташкил этишга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2018 йил 25 январдаги 4-Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 2983, 2018 йил 16 март) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.03.2018 й., 10/18/2983/0908-сон) билан тасдиқланган Ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланувчи корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда ногиронлиги бўлган шахслар банд бўлган иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш натижалари бўйича санитария-техник ҳолатни паспортлаштириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 6-банди тўртинчи хатбошисидаги ва 9-банднинг иккинчи хатбошисидаги «тиббий-меҳнат эксперт комиссияси» деган сўзлар «тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Н. ХУСАНОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 10 июнь,
12-2022/Б-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.06.2022 й., 10/22/2983-1/0569-сон)