Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг
Қарори
Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2022 йил 24 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2886-9]
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги ва «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2017 йил 17 апрелдаги 343-В ва 14-сон қарори (рўйхат рақами 2886, 2017 йил 23 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 21-сон, 401-модда) билан тасдиқланган Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 1 июнь,
343-B-9-сон
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент бошлиғи Д. РАХИМОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 27 май,
13-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 1 июндаги 343-В-9-сон ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2022 йил 27 майдаги 13-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. 26-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари ҳамда 38-банднинг тўртинчи ва олтинчи хатбошиларидаги «паспорт ёки унинг ўрнини босадиган ҳужжат» деган сўзлар «паспорт ёки идентификацияловчи ID-карта ёхуд уларнинг ўрнини босадиган бошқа ҳужжат» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 381-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги «40» рақами «36» рақами билан алмаштирилсин.
3. 76-банддаги «рўйхат рақами 2833, 2016 йил 11 октябрь» деган сўзлар «рўйхат рақами 3327, 2021 йил 19 октябрь» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4. 1-илованинг 5-бандидаги «Паспорт ёки унинг ўрнини босадиган ҳужжат» деган сўзлар «Паспорт ёки идентификацияловчи ID-карта ёхуд уларнинг ўрнини босадиган бошқа ҳужжат» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.06.2022 й., 10/22/2886-9/0567-сон)