Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида
«Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22-моддасига мувофиқ:
1. 2021 йил 19 ноябрь куни Москва шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Россия Федерацияси Ҳукумати ўртасида 1995 йил 27 июлда имзоланган Супа ясси тоғида Халқаро радиоастрономик обсерваториясини барпо этиш тўғрисидаги Битимга ўзгартиришлар киритиш ҳамда «Супа» Халқаро радиоастрономик обсерваторияси Низомини тасдиқлаш тўғрисида баённома тасдиқлансин.
2. Фанлар академияси мазкур халқаро шартномани амалга ошириш юзасидан масъул ваколатли орган этиб белгилансин.
3. Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси томонидан мазкур халқаро шартноманинг кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички тартиб-таомиллари бажарилганлиги тўғрисида тегишли билдиришномани Россия томонига юборсин.
4. Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари мазкур халқаро шартнома кучга кирганидан кейин белгиланган тартибда унинг қоидалари амалга оширилиши устидан назоратни таъминласин.
5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2022 йил 24 июнь,
ПҚ-293-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.06.2022 й., 07/22/293/0564-сон)