Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директорининг
буйруғи
«Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси магистратурасига кириш тест синовларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2022 йил 23 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2698-1]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 июлдаги 599-сон «Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясида бошқарув кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директорининг 2015 йил 29 июндаги 01-176-сон «Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси магистратурасига кириш тест синовларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2698, 2015 йил 14 июл) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 28 сон, 376-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Директор М. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 10 июнь,
01-420-сон
Келишилди:
Банк-молия академияси ректори Э. ХОШИМОВ
2022 йил 9 июнь
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.06.2022 й., 10/22/2698-1/0548-сон)