Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирининг
буйруғи
«Кемаларни рўйхатга олиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруқни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2022 йил 23 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2595-1]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 апрелдаги 167-сон «Дарё транспортида давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғининг 2014 йил 23 майдаги 95-сон «Кемаларни рўйхатга олиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2595, 2014 йил 17 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 25-сон, 311-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва Монополияга қарши курашиш қўмитаси билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир И. МАХКАМОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 13 июнь,
8-сон
Молия вазири Т. ИШМЕТОВ
2022 йил 2 июнь
Монополияга қарши курашиш қўмита раиси Ш. ШАРАХМЕТОВ
2022 йил 1 июнь
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмита раиси Н. ОБЛОМУРАДОВ
2022 йил 7 июнь
Сув хўжалиги вазири С. ХАМРАЕВ
2022 йил 1 июнь
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.06.2022 й., 10/22/2595-1/0547-сон)