Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг
буйруғи
«Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (3-сонли БҲС) «Бюджет ҳисоботи»ни тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруқнинг 2-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2022 йил 20 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3124-4]
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2018 йил 18 декабрдаги 157-сон «Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (3-сонли БҲС) «Бюджет ҳисоботи»ни тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғининг (рўйхат рақами 3124, 2019 йил 18 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2019 й., 3-сон, 57-модда) 2-бандидаги «2022 йил 1 июлдан» деган сўзлар «2023 йил 1 январдан» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Т. ИШМЕТОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 13 июнь,
17-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.06.2022 й., 10/22/3124-4/0541-сон)