17.06.2022 йилдаги 338-сон
Ҳужжат 17.06.2022 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
«Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 24 августдаги ПФ-6044-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек, рухсат бериш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларини тизимлаштириш орқали норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар сонини қисқартириш ҳамда ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда, рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтишнинг ягона тартибини белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
1. 3-бандининг бешинчи хатбошидаги «28» рақами «29» рақами билан алмаштирилсин;

1.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг номи:

Ўзбекистон Республикасининг ўта муҳим ва тоифаланган объектларида қўриқлашнинг техник воситаларини лойиҳалаш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ҳамда уларга техник хизмат кўрсатиш бўйича ишларни бажариш учун рухсатнома

2.

Амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар):

Ўзбекистон Республикасининг ўта муҳим ва тоифаланган объектларида қўриқлашнинг техник воситаларини лойиҳалаш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ҳамда уларга техник хизмат кўрсатиш бўйича ишларни бажариш

3.

Ариза берувчилар тоифаси:

Юридик шахс (қўриқлашнинг техник воситаларини монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлган)

4.

Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли орган:

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармаси

5.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар:

а) ариза. Аризада қуйидагилар кўрсатилади:
юридик шахснинг — номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, СТИР, почта манзили, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), хизмат кўрсатувчи банкнинг номи ва ҳисобварағи, телефон рақами;

юридик шахс амалга оширишни мўлжаллаётган қўриқлаш, лойиҳалаштириш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатишнинг техник воситалари турлари;

б) юридик шахснинг штатидаги ходимлар тўғрисидаги маълумотлар. Маълумотда қуйидагилар кўрсатилади:
камида уч нафар ходимнинг Ф.И.О, ЖШШИР, паспортининг серияси ва рақами, яшаш манзили;

маълумоти, мутахассислиги;

юридик шахс штатида эгаллаб турган лавозими, мутахассислик бўйича иш стажи ва малака таркиби тўғрисидаги маълумотлар;
ёнгинга қарши автоматика воситаларини, қўриқлаш сигнализацияларини, ёнгиндан дарак берувчи ва ёнғиндан сақловчи сигнализацияларни ва техник қўриқлашнинг бошқа воситаларини лойиҳалаштириш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш бўйича охирги уч йилда малака ошириш ва махсус тайёргарлик курсларидан ўтганлик тўғрисидаги сертификатлари;

в) охирги уч йилда қўриқлаш сигнализацияларини ва техник қўриқлашнинг бошқа воситаларини лойиҳалаштириш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш бўйича бажарилган ишлар тўғрисидаги маълумотлар

6.

Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори:

Йиғим ундирилмайди

7.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилганлиги учун ундириладиган йигим:

Йиғим ундирилмайди

8.

Аризани кўриб чиқиш муддати:

20 иш куни

9.

Рухсат этишга оид талаб ва шартлар:

а) юридик шахснинг штатида камида учта саноат (ишлаб чиқариш) объектида ёнғинга қарши автоматика воситаларини, қўриқлаш сигнализацияларини, ёнгиндан дарак берувчи ва ёнғиндан сақловчи сигнализацияларни ва қўриқлашнинг бошқа техник воситаларини лойиҳалаштириш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш соҳасида камида уч йиллик иш тажрибаси мавжудлиги;

б) юридик шахснинг штатида тегишли ихтисослашув бўйича (ёнғинга қарши автоматика воситаларини, қўриқлаш сигнализацияларини, ёнгиндан дарак берувчи ва ёнғиндан сақловчи сигнализацияларни ва қўриқлашнинг бошқа техник воситаларини лойиҳалаштириш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш) тайёргарликка ва камида уч йил иш стажига эга бўлган камида уч нафар ходим мавжудлиги;

в) юридик шахснинг штатида психик касалликлар, гиёҳвандлик, токсикомания ёки алкоголизм билан боғлиқ ҳолда диспансер ҳисобида турган, уларга нисбатан жиноий иш қўзғатилган ҳамда қасддан жиноят содир этганлиги учун судланган ходимлар мавжуд эмаслиги

10.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришда келишиладиган органлар:

Мавжуд эмас

11.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддати:

Чекланмаган.

12.

Изоҳ:

1. Қўриқлашнинг техник воситаси — қўриқланадиган объектларни тажовузлардан ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган, мустақил вазифаларни бажарадиган, конструктив жиҳатдан якунланган қурилма.

2. Рухсатнома олган юридик шахслар ҳар йили 1 февралгача махсус ваколатли органга объектларни, уларнинг идоравий мансублигини, ўрнатилган қўриқлашнинг техник воситалари турлари ва сонини кўрсатган ҳолда ўта муҳим ва тоифаланган объектларда қўриқлашнинг техник воситаларини лойиҳалаш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ҳамда уларга техник хизмат кўрсатиш бўйича улар томонидан амалга оширилган ишлар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этишлари шарт.

».