Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ҚИММАТБАҲО МЕТАЛЛАР ВА ҚИММАТБАҲО ТОШЛАР ҚЎМИТАСИ ТАРКИБИДАГИ «ФОНОН» ИЛМИЙ-ИШЛАБ ЧИҚАРИШ БИРЛАШМАСИНИНГ ФАОЛИЯТИ МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қимматбаҳо металлардан самарали фойдаланиш, жаҳон бозорида рақобатлашадиган заргарлик буюмлари ва бошқа буюмлар етказиб беришни кўпайтириш ҳисобига «Фонон» илмий-ишлаб чиқариш бирлашмасининг экспорт имкониятини ошириш, қимматбаҳо металлар, тошлар ва кристалларни қайта ишлаш юзасидан унинг илмий-ишлаб чиқариш имкониятини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар қўмитасининг «Фонон» илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси давлат корхонаси ҳисобланади ва юридик шахс ҳуқуқига эга бўлади, ўзини-ўзи маблағ билан таъминлаш ҳамда ўз харажатларини ўзи қоплаш принципида ишлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. «Фонон» илмий-ишлаб чиқариш бирлашмасига қуйидаги асосий вазифаларни ҳал этиш юклансин:
Кейинги таҳрирга қаранг.
заргарлик буюмлари бозорини ўрганиш юзасидан маркетинг тадқиқотлари ўтказиш;
рақобатбардошли заргарлик буюмлари ва тошлар ишлаб чиқариш, олмосларга ишлов бериш, кристаллар етиштириш;
заргарлик ва олтин қазиб олиш саноати учун стандарт ҳамда эталон намуналар тайёрлаш;
заргарлик саноатида ягона илмий-техника сиёсатини таъминлаш;
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси билан биргаликда кристаллар синтези ва диагностикаси технологияларини ривожлантириш, асбоблар ва қурилмалар яратиш.
3. «Фонон» илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси бир ой муддатда Бирлашма уставини ишлаб чиқсин ва уни белгиланган тартибда тасдиқласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Мусодара қилинган ва давлат фойдасига топширилган заргарлик буюмларидан, қимматбаҳо металлар, қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошлар парчаларидан самарали фойдаланиш мақсадида;
Қимматбаҳо металлар қўмитаси томонидан экспертизадан ўтган заргарлик буюмларининг, қимматбаҳо металлар, қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошлар парчаларининг таъмирлаш ва янги заргарлик буюмлари тайёрлаш учун белгиланган тартибда «Фонон» илмий-ишлаб чиқариш бирлашмасига топширилишига;
Кейинги таҳрирга қаранг.
«Фонон» илмий-ишлаб чиқариш бирлашмасига:
Кейинги таҳрирга қаранг.
кўрсатиб ўтилган заргарлик буюмларини, маблағларни кейинчалик ҳукуматнинг тегишли қарорларида назарда тутилган тартибда ўтказиш шарти билан, ташқи ва ички бозорларда сотишга;
бадиий жиҳатдан юксак бўлган ноёб заргарлик буюмларини таъмирлаш, тайёрлаш ва Қимматбаҳо металлар қўмитаси музейига топширишга рухсат этилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. «Ўзолмосолтин» уюшмаси:
Бурчмулладаги «Олмос» заводини, унинг «Сузана», «Бинокор» шўъба корхоналари билан бирга, 1997 йил 1 октябрдаги ҳолатига кўра «Фонон» илмий-ишлаб чиқариш бирлашмасига балансдан балансга берсин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
икки ҳафта муддатда Вазирлар Маҳкамасига Уюшма фаолиятининг асосий йўналишларига, унинг тузилмасига аниқлик ва Уставга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида таклифлар киритсин.
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Монокристаллар ва заргарлик буюмлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш тўғрисида» 1991 йил 6 майдаги 120-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1997 йил 24 декабрь,
566-сон