Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг
қарори
«Йўл ҳаракатини ташкил этиш тўғрисида»ги ҚЛ-905-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида
«Йўл ҳаракатини ташкил этиш тўғрисида»ги ҚЛ-905-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг хулосасини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2022 йил 21 апрелда киритилган «Йўл ҳаракатини ташкил этиш тўғрисида»ги ҚЛ-905-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши учун қабул қилинсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси уч ой ичида ушбу қонун лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг мажлисида биринчи ўқишда кўриб чиқиш учун тайёрласин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг 2022 йил 17 июндаги 2218-IV-сонли қарори таҳририда)
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 10 май,
2101-IV-сон