Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг
қарори
«Солиқ маслаҳатига оид фаолият тўғрисида»ги ҚЛ-879-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида
(«Солиқ маслаҳати тўғрисида»)
(«Солиқ маслаҳати тўғрисида»)
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан 2022 йил 9 мартда биринчи ўқишда қабул қилинган «Солиқ маслаҳати тўғрисида»ги ҚЛ-879-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини «Солиқ маслаҳатига оид фаолият тўғрисида» деган янги ном билан иккинчи ўқишда кўриб чиқишга доир Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг таклифи маъқуллансин.
2. Мазкур қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси кун тартиби лойиҳасига киритилсин.
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 23 май,
2131-IV-сон